muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

الأربعاء, 30 آب/أغسطس 2023 00:00

Ғусл шартлари

الأربعاء, 30 آب/أغسطس 2023 00:00

“Чўпон ота” – файзли юрт тимсоли

Тошкентнинг қадимий масканларидан ҳисобланган “Чўпон ота” маҳалласи бир томондан Бўзсув каналига, бошқа томондан “Қатортол” ва “Катта Қани” маҳаллаларига туташади.
“Чўпон ота” номи эса, халқ орасидаги гап-сўзларга кўра, беҳисоб қўй-эчкиларини бутун Марказий Осиё чўл-адирларида боқиб юрган ва муҳтожларга хайр-эҳсон қилган, кўплаб инсонларга илм ўргатган пири комил зотга бориб тақалади.
Маҳалла қадимда Самарқанддан Тошкентга келадиган карвон йўли бўйида бўлган. Илгарилари Тошкент дарвозалари шомдан сўнг ёпилган ва шаҳарга ҳеч ким киргизилмаган. Шу боис маҳалла ҳудудида иккита карвонсарой бўлиб, биттаси маҳалла гузарида, иккинчиси ундан 3 км пастроқдаги Тубан (ҳозирги Қўшилиш) кўчасида, яъни Бўзсув ва Изза ариғи оралиғида жойлашган. Карвон қўнган бу жойларда мусофирлар учун ҳамма шароитлар яратилган – отхона ва ҳужралар, гўшт дўкони, баққолчилик дўконлари ва бозор бўлган. Маҳалланинг ўртасидан катта ариқ ўтган ва аҳоли ундан сув ичган. Тубан кўчасидаги карвонсарой шўролар даврида жамоа хўжалиги отхонасига айлантирилган бўлса, гузардагиси фойдаланилмай ётган.
Ўша пайтлари ҳудудда 1500 дан ортиқ хонадон аҳолисининг сони 10 минг киши атрофида бўлган. Гузарда учта чойхона, озиқ-овқат дўконлари, деҳқон бозорлари бўлган.
1966 йил Тошкент зилзиласидан сўнг маҳалланинг асосий қисми, шу қаторда гузар ва карвонсаройлар бузилиб, ўрнига кўп қаватли уйлар қурилди, 13, 14, 15, 21, 22, 23-даҳалар барпо этилди. 1966 йилда фақат маҳалла этагидаги 40 – 50 га яқин хонадон бузилмай қолади ва янги уйлар қурилиши ҳисобига ҳозир улар сони 800 га яқинлашган.
Ҳудуддаги тарихий масканлардан Амир Темур даврида қурилган Чўпон ота мақбараси ва жоме масжид ёнидаги кичик мезана сақланиб қолган.
Учтепа туманидаги ҳудудий жиҳатдан энг катта ҳисобланган ушбу маҳаллада туман ҳокимияти ва бир қанча идоралар жойлашган. Ҳозирги кунда шу ерда “Ҳазрати Билол” жоме масжиди фаолият кўрсатмоқда.
Бу ердан жуда кўплаб диний илм соҳиблари етишиб чиққан. Жумладан, ака-ука Зокир қори ва Исмоил қорилар, Акром қори, ака-ука Маҳкам қори ва Соат қорилар, Султонбек қори, Содиқ қори, Аҳмад қори ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. 1957 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан “Чўпон ота” маҳалла гузарида қорилар мусобақаси ўтказилади. Ўша мусобақада Маҳкам қори Файзиевга “Булбул қори” дея ном берилади.
Албатта, даҳрийликка асосланган тузумда дин аҳлига қийин эди. Шунга қарамай, улар ибодатларни адо этишдан чекинишмади. Аксинча, тўсқинлик қилувчиларнинг тақдири фожиали бўлди. Маҳалла гузари яқинида яшовчи Содиқ қори супада пешин намозини ўқиб турганида хўжалик раҳбари: “Ишга чиқмай намоз ўқиб ўтирибсанми?” деб тепиб юборади. Оқибатда оёғи шол бўлиб, кўп азоб тортади. Содиқ қори эса, узоқ умр кўради.
Яна бир ибратли воқеа. 1912 йилда Акром қорининг отаси Аброр қори бир гуруҳ ҳамюртлари билан муқаддас ҳаж сафарига боришади. У пайтларда жуда кам одам ҳажга борган ва 6 ой давомида қайтган. Ўша вақтдаги Саудия подшоҳи Имом Бухорий ва Имом Термизий юртидан келган ҳожилар дея ҳурмат қилиб, уларни меҳмонга чақиради. Зиёфат давомида юртимиз билан қизиқади. Шунда Аброр қори сўз олиб, Тошкентнинг “Чўпон ота” маҳалласидан экани ва боғ-роғлари, уй-жойлари, диёримиздаги Аллоҳ берган неъматлар тўғрисида гапириб беради. Подшоҳ: “Эй ҳожи, сен айтаётган нарсалар жаннатда бўлади, сен жаннат таърифини билиб олиб, яшаш жойингни жаннатга таққослаяпсанми?” дейди. Шунда Аброр қори шунча йўл босиб келиб “ёлғончи ҳожи” деган ном билан кетаманми, деб подшоҳдан сўзини исботлаш учун бир вакилини карвонга қўшиб жўнатишни илтимос қилади. Подшоҳ ўз ўғлини улар билан бирга жўнатади. Шаҳзода 15 кун “Чўпон ота” маҳалласида Аброр қори ҳожи отанинг уйида меҳмон бўлади ва Маккада подшоҳга тавсифланганларнинг ҳаммасини ўз кўзи билан кўради.
Ҳа, “Чўпон ота” маҳалласи аҳли ана шундай имон-эътиқоди мустаҳкам, ватанпарвар элдошлари билан фахрланади.

 Абдумўмин ЗОКИРОВ,
меҳнат фахрийси

"Ислом нури" газетасидан

الأربعاء, 30 آب/أغسطس 2023 00:00

Шайх Абулҳож: Мазҳаб ҳақида

الأربعاء, 30 آب/أغسطس 2023 00:00

Рағбат – хайрли ишларга қанот

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллик байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Ҳар гўшада байрам шукуҳи, юртдошларимизнинг юзу кўзларида қувонч, барчанинг кайфияти кўтаринки. Шундай дориламон кунларга етказгани учун ҳаммамиз Яратган Раббимизга чексиз ҳамду санолар айтмоқдамиз.
Мамлакатимизда байрам арафасида ўз соҳаси фидойиси, меҳнатесвар, фаол, ташаббускор, ўз тақдирини шу юрт тақдири деб билган ходимларни тақдирлаш гўзал анъанага айланган.
Шу анъанага мувофиқ куни кеча Тошкент шаҳридаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган отинойиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни очиб берган Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов отинойтиларни Мустақилик байрами билан самимий табриклаб, фаол ва жонкуяр отинойиларга ўзларининг ташаккурларини изҳор қилдилар. Отинойиларнинг барча хайрли ишларига улкан зафар ва муваффақиятлар тиладилар.
Тақдирлаш маросимида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосарлари: Эргашали домла Рустамов ва Абдуллоҳ домла Йўлдошев, вакиллик масъул ходими Саидхон Махсумов ҳам иштирок этиб, отинойиларни байрам билан қутлади.
Йиғилишда диний соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, хотин-қизлар ўртасида турли бидъат-хурофотларнинг олдини олишга қўшган муносиб ҳиссаси, ёш авлодни эзгу ғоялар, ватанпарварлик, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда фаол бўлган отинойилар Ташаккурнома билан тақдирланди.
Тадбир сўнгида отинойиларнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланиб, хайрли дуолар қилинди.

الأربعاء, 30 آب/أغسطس 2023 00:00

Ҳадислардан ҳукм олиш

Top