muslim.uz
Рамазон ойи ҳақида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман”, деди. Рўза сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман”, десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бордир. Улар ила суюнгай”, дедилар.
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
* * *
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса бўлмас. Баъзи тунда бедор бўлган борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан ўзга нарса бўлмас”, дедилар.
Ибн Можа, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
* * *
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, умрбод рўза тутиб ўтказса ҳам, унинг қазосини адо эта олмас”, дедилар.
Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар
* * *
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла: “Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур”, деди”, дедилар.
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар
* * *
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким рамазон рўзасини имон келтирган ва савоб умид қилган ҳолда тутса ҳамда кечалари қоим бўлса, унинг олдин ўтган гуноҳлари кечирилади”.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти
* * *
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ”, дедилар
Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
* * *
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимга рамазон ойидан бошқа умматларга берилмаган бешта хислат берилди. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ наздида мушкнинг ҳидидан яхшироқ; ифтор қилгунларича малоикалар уларнинг гуноҳларини кечиришини сўрайдилар; бу ойда шайтоннинг саркашлари боғланади; бу ойда одамлар бошқа ойларда бўлмаган ихлосларини топадилар; бу ойда ҳар куни Аллоҳ таоло жаннатни зийнатлайди ва жаннатга айтади: “Менинг бандаларимдан қийинчилик ва азиятлар кўтарилишига оз қолди. Улар сенга қараб юрадилар ва охирги кечада уларнинг гуноҳлари кечирилади”. “Ё Аллоҳнинг элчиси, Лайлатул-қадр ўша кечами?” деб сўрашди. Айтдиларки: “Йўқ. Лекин амал қилувчи амалини бажарса, унинг ажри мўл-кўл берилади”.
Имом Байҳақий ривояти
* * *
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Кимки Қадр кечасини иймон ва савоб умидида бедор ўтказса, унинг барча гуноҳлари кечирилади. Кимки Рамазон рўзасини иймон ва савоб умиди билан тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади”.
Имом Бухорий ривояти.
* * *
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч кишининг дуоси рад этилмайди. Рўзадорнинг, то оғзини очгунича, одил подшоҳнинг, мазлумнинг. Аллоҳ уларнинг дуоларини булутлар узра кўтариб, улар учун осмон эшикларини очиб қўяди ва улуғ Парвардигор: “Иззатимга қасамки, гарчи бир муддат кейин бўлса ҳам, албатта, сенга ёрдам бераман”, дейди”, дедилар.
Аҳмад ва Термизий ривояти.
* * *
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки марта кетма-кет оғиз очмай рўза тутишдан эҳтиёт бўлинглар”, дедилар, шунда улар: “Ўзингиз тутасизку?!” дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мени Аллоҳ кечаси едириб-ичиради. Сизлар қурбингиз етадиган ишни қилишингиз лозим”, дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Мунира АБУБАКИРОВА,
ЎМИ Хотин-қизлар масалалари бўйича
бўлимнинг етакчи мутахассиси
يجري العالم الكبير لادارة الدينية اللقاء مع مواطنينا في كندا
القى في اليوم الأول من رحلته إلى تارانتا بكندا العالم الكبيربمركز الفتوى التابع لإدارة مسلمي أوزبكستان السيد / محمد أيوب خان داملا المحاضرة بحضورمواطنينا في مركز "السيدة خديجة " الإسلامي حول الموضوعات العلمية عن فضائل شهر رمضان وما نقوم به من أعمال في هذا الشهر المبارك واتباع أركان ديننا أثناء السفر والحفاظ على قيمنا والتوحد في طريق الدين وخدمة الدين بالاخلاص.
كما تم تقديم الإجابات للأسئلة المهتمة للمواطنين على أساس آيات وأحاديث وإجماع وآراء العلماء.
وإلتقى خلال الزيارة الاستاذ محمد أيوبخان داملا الامام الكبير لهذا المسجد المرموق والرئيس السابق لمجلس الأئمة الكندي د. حامد سليمي وموظفي المسجد. وتحدث عن تاريخ دخول الإسلام إلى أوزبكستان والتراث العظيم الذي خلفه العلماء الذين تخرجوا من بلادنا.
بعد اللقاء أفطر جميع المشاركين في الإجتماع معًا.
قدمت مسؤولو سفارة أوزبكستان في الولايات المتحدة المعلومات المفصلة عن بلادنا لآلاف المشاركين الذين شاركوا في صلاة العشاء والتراويح.
الخدمة الصحفية لادارة مسلمي اوزبكستان
ممثلنا سيشارك في مسابقة القرآن الكريم الدولية
غادرفي 9 نيسان من العام الجاري حبيب الله قارى عالمجانوف الطالب في معهد العالي الإسلامي بطشقند متوجهاً إلى عمان للمشاركة في مسابقة القرآن الدولية دورتها الثلاثين التي ستقام في المملكة الأردنية الهاشمية. وأقيمت هذه المسابقة في الفترة من 11 إلى 17 أبريل في العام الجاري والتي يتنافس فيها الممثلين من 43 دولة في فرع حفظ القرآن الكريم كاملا بقواعد التجويد. ونتمنى لقارئنا حبيب الله عالمجانوف التوفيق وحصوله على المراكز الجائزة في هذه المسابقة المرموقة.
قسم العلاقات الخارجية لادارة مسلمي اوزبكستان
Тошкент ислом институти талабалари “2+1” форматидаги амалиётни бошладилар
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги 3 та олий ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари “2+1” форматидаги таълим шаклига кўра, 3 ой муддат оралиғида давом этадиган амалиётга босқичма-босқич чиқмоқдалар.
Тошкент ислом институти талабалари ҳам мазкур «Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича ҳудудий тарғибот гуруҳлари»га бириктирилган.
ТИИ талабалари 2 ҳафта аудиторияларда ўқиб, 1 ҳафта маҳаллаларда амалиёт ўтайдилар.
Тарғиботчи-амалиётчи талабаларнинг 1 ҳафталик давомли амалиётларини тўғри ва самарали ташкил этиш мақсадида институт ректори М.Муҳаммадсиддиқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ (штаб) тузилди. Амалиёт даврида талабаларнинг фаолияти, хавфсизлиги, иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва бошқа масалаларда уларга ишчи гуруҳ томонидан зарур кўмак кўрсатилади.
Тарғиботчи талабалар 1-кунда ўзига бириктирилган маҳалла раиси, унинг маслаҳатчилари, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, психолог билан учрашиб, мазкур маҳалла билан танишдилар.
Фахриддин Маманасиров, Муслим Боймиров, Наврўзбек Абдубанноев, Ислом Убайдуллаев, Фазлиддин Сувонов, Дилшод Насиров, Абдулбосит Қобилов, Юсуф Абдаруҳимов каби ўқитувчилар амалиётчи талабаларни жойларга етиб бориши, тарғибот фаолиятларини бошлашларига кўмалашиш мақсадида бириктирилган маҳаллаларга ташриф буюрдилар.
Тошкент ислом институти талабаларига пойтахт, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидан 289 та маҳалла бириктирилган.
Амалиётда талабалар республикадаги маҳаллаларда илмий-маърифий тадбир ва суҳбатлар ташкил қиладилар. Жойлардаги имом-хатиблар, маҳалла раислари ҳамда фаоллар кўмагида талабалар аҳоли билан мулоқот қиладилар, диний-маърифий йўналишдаги саволларига жавоб берадилар.
ТИИ Матбуот хизмати
Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!
Бугун, 10 апрель куни жомеларимизда “Зумар” сураси 32-оятидан “Фуссилат” сураси 46-оятигача ўқилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати