muslim.uz

muslim.uz

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Жиззах вилоятининг қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида меҳнат фаолиятида алоҳида хизмат кўрсатган нуроний отахон ва онахонлар, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар аъзолари учун муқаддас қадамжоларга саёҳатлар уюштирилиб, ифторлик дастурхонлари ташкил этилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 мартдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида вилоятда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Бахмал туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ кам таъминланган фуқаролар ҳомийлар ҳисобидан  ҳамиша навқирон ва  қадимий шаҳар Самарқанд  зиёратида бўлиб қайтди.  

Шунингдек, тумандаги “Нўшкент” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, кам таъминланган оилалар вакиллари ҳамда рўзадор нуроний отахон ва онахонларнинг 200 нафарига “Само” тўйхонасида туман ҳокимлиги, cектор раҳбарлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан ифторлик дастурхони ташкил қилинди.  

***  

Арнасой тумани 2-сектор ҳудудига қарашли “Чинобод” МФЙда “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар дафтари” га киритилган фуқароларга Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳомийлигида ҳам ифторлик дастурхони ташкил этилди.  

Ифторлик сўнгида Қуръон тиловат қилиниб, ўтган марҳумлар ҳаққига бағишланди ва Яратгандан юртимизга тинчлик, ҳалқимизга фаровонлик, деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа барча соҳаларга қут-барака сўралди.  

Бундан ташқари, тумандаги ётиб қолган беморлар, ўзгалар кўмагига муҳтож якка ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга 17 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашилмоқда.  

***  

Муборак Рамазон ойи муносабати билан бир гуруҳ зарбдорлик меҳнат фахрийлари учун ҳам қадимий Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларига зиёрат ташкил этилди.  

Ушбу саёҳат давомида 40 нафар зарбдорлик отахон ва онахонлар шаҳарнинг диққатга сазавор жойлари, зиёратгоҳлари, кўҳна ва ҳамиша навқирон  Самарқанднинг асору атиқалари ва янгидан барпо этилган объектларида бўлдилар.  

Зиёратчиларга саёҳат якунида ифторлик дастурхони ёзилиб, иштирокчилар юртимизга тинчлик, осмонимизга мусаффолик, халқимизга фаровонлик ва оилаларга тотувлик тилаб дуо қилди.  

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

2023 йил 18 май куни Россиянинг Қозон шаҳрида “Россия-Ислом дунёси: Қозон форуми-19” халқаро иқтисодий форумини бўлиб ўтади.

Ўн тўртинчи бор ўтказилаётган форумда Яқин Шарқ ва Ўзбекистондан келган ишбилармонлар Россия ва ислом мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилишади ва 140 дан ортиқ ишчи сессиялар ўтказилиши кутилмоқда.

Бу йилги форум халқаро ҳамкорлик, барқарор ривожланиш, саноат, исломий молия, ҳалол саноат, технология, инновациялар, сармоя, ёшлар, тадбиркорлик ва дипломатия, шунингдек, логистика, аёллар муаммолари, таълим, кичик ва ўрта бизнес, тиббиёт ва спортга оид мавзуларга қаратилган.

Халқаро форум ҳақида Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов шундай деди: “Татаристон тажрибасидан келиб чиқиб, биз ислом бизнеси билан ўзаро ҳамкорликнинг амалий механизмларини мустаҳкамлашга интиламиз. Бу борада ислом иқтисодиёти, хусусан, озиқ-овқат саноати, ҳалол туризм ва ҳалол тиббиётни ривожлантириш учун катта истиқболлар очилмоқда”.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

السبت, 08 نيسان/أبريل 2023 00:00

Рамазон ойида бўлган тарихий воқеалар

Рамазон ойида жуда катта тарихий воқеалар содир бўлган.  Бу воқеалар Ислом динининг нималарга қодир эканлигини кўрсатади. Шу ўринда ўша муҳим воқеаларнинг баъзиларини санаб ўтмоқчимиз:

  1. Милодий 610 йили, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга қирқ ёшларида Рамазоннинг Қадр кечасида Макка яқинидаги Ҳиро ғорида илк ваҳий – Қуръони каримнинг Алақ сурасидан дастлабки беш оят нозил бўлди.
  2. Рамазон шарифда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга мабъус (пайғамбарлик) мақоми берилди.
  3. Буюк Бадр ғазоти. Бу ғазот Исломда “фурқон”, яъни, “Ҳақ билан ботилни айиргувчи” деб номланади. Бу уруш мусулмонларнинг устунлиги билан ҳижратнинг иккинчи йили 17-рамазон, жума кунида содир бўлган. Исломнинг ашаддий душмани бўлган Абу Жаҳл шу урушда ҳалок бўлган.
  4. Ҳижрий 2 йили Рамазон рўзасини тутиш ва закот бериш фарз қилинди.
  5. Макка фатҳи. Ҳижратнинг саккизинчи йили Рамазон ойининг 10-куни Макка озод этилди. Бутпарастликка чек қўйилди. Каъбадаги бутларнинг барчаси ер билан яксон этилди.
  6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам то Рамазон ойи тугагунигача кечалари ҳазрати Жаброил алайҳиссалом билан учрашиб, Қуръони каримни тиловат қилиб берар, шу тарзда ўзларини имтиҳон қилдирар эдилар.
  7. Ҳижратнинг тўққизинчи йили Рамазон ойида Табук ғазотининг бир қисми бўлиб ўтди.
  8. Ҳижратнинг тўққизинчи йили Рамазон ойида Тоифдаги Соқиф қабиласи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб Исломга кирганини эълон қилди.
  9. Ҳижратнинг ўнинчи йили Рамазон ойида Яманга Ислом кенг кўламда кириб келди.
  10. Испаниянинг фатҳи. Ҳижратнинг тўқсон иккинчи йили Рамазон ойининг 28-куни (милодий 711 йили июль ойининг 19 куни) Тариқ ибн Зиёд раҳбарлигидаги шиддатли урушда кофирлар раҳбари бўлган Рузрик устидан ғалаба қозонилди. Сўнгра Куртаба, Ғурната ва Испаниянинг пойтахти бўлган Тулайтилия фатҳ этилди.

Манбалар асосида

Мунира АБУБАКИРОВА,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси

Саудия Aрабистони Икки Муқаддас Ҳарам шариф бошқармаси Хорижий тиллар ва таржима бўлими зиёратчилар учун Масжидул Ҳаромнинг тарихи ва бугуни ҳақидаги маълумотларни 50 тилда таништириш хизматини тақдим этди.
Бу ҳақда Саудия Aрабистони Aхборот Aгентлигига (WAС) иқтибос келтирган ҳолда Тиллар ва таржималар бўлими бошлиғи Aҳмад бин Aбдулазиз Aл-Ҳамидий маълум қилди.
Унга кўра, лойиҳа доирасида зиёратчилар кенг қамровли экскурсия давомида 50 тилда Масжид ул-Ҳаромнинг муҳим жойлари ва тарихий обидалари билан яқиндан танишади. Ушбу кенг қамровли саёҳат Каъбадан бошланиб Масжидул Ҳаромнинг барча муҳим жойларига ташриф буюришни, жумладан, Каъбадаги Ҳажарул асвад – Қора тошни, Рукну Яманий, Мултазам, Мақоми Иброҳим алайҳис салом ва Замзам қудуғини зиёрат қилишни ўз ичига олади.
Бундан ташқари, зиёратчилар Сафо ва Марво каби бошқа жойлар ҳамда Масжидул Ҳаромнинг учинчи ривожланиш режаси билан ҳам таништирилади.

ЎМИ ходими И.Аҳмедов тайёрлади.

السبت, 08 نيسان/أبريل 2023 00:00

يسعد السكان بزيارة العلماء للواحة

  يستمتع آلاف من المؤمنين والمسلمين في هذه الأيام باللقاءات المعرفية للعلماء في مساجد الواقعة بالمناطق النائية برئاسة سماحة المفتي نور الدين داملا  رئيس إدارة مسلمي أوزبكستان في واحة سورخان.

    وعلى وجه الخصوص كان المصلون سعداء للغاية بزيارة سماحة المفتي لمسجد "حكيم الترمذي" في مدينة ترمذ. في بداية الحديث نقل سماحة المفتي تحيات رئيسنا في رمضان إلى المسلمين ثم القى المحاضرة حول الموضوع عن اكثار الاعمال الخيرية التي تنفع للانسان في الشهر المبارك.

   ونظمت هذه اللقاءات العلمية والمعرفية في مسجد "خوجة محمد بارسا" بناحية سريآسيا بمشاركة إمام وخطيب لمسجد "عبد الحميد حاجي" بمدينة طشقند جمال الدين داملا عظيموف  وفي مسجد "أبو بكر الصديق" بناحية الشورشي من قبل إمام وخطيب لمسجد "حضرة الإمام" بمدينة طشقند حبيب الله داملا عبد الرزاقوف . وقد أقيم في مسجد "شامبل" بناحية ديناو بمشاركة إمام وخطيب لمسجد "قوشقورغان" بمدينة طشقند أوكتام داملا محكموف  وفي مسجد "خوجة محمد بارسا " بمنطقة ساريآسيا  بمشاركة إمام وخطيب لمسجد "كوزال" بمدينة طشقند  روشنباي  داملا رائمقولوف.

   وفي سياق اللقاء الصادق والحوارات المعرفية هنأ العلماء ممثلي سكان المنطقة بشهر رمضان المبارك وألقوا المحاضرة عن فضائل هذا الشهر والأعمال الصالحة التي ينبغي القيام بها.

  في هذه اللقاءات العلمية والمعرفية  تم تقديم معلومات أيضًا عن آخر التطورات في المجال الديني والمعرفي في بلدنا و الأعمال الصالحة التي يتم تنفيذها.

   وبدورهم أن المسلمين والمؤمنين استفادوا كثيراً من هذه المحاضرات المفيدة و بهذا السبب أعربوا عن امتنانهم للعلماء الافاضل.

                   تستمرزيارة العلماء برئاسة سماحة المفتي إلى مناطق الواحات.

 

 

               الخدمة الصحفية لإدارة مسلمي اوزبكستان

Top