muslim.uz
زيادة عدد السياح في آثار مدينة أخسيكينت القديمة
يهتم العلماء والسياح بآثار مدينة أخسيكينت القديمة الواقعة في منطقة توراقورغان لمحافظة نمانكان.
يهتم العلماء والسياح بآثار مدينة أخسيكينت القديمة الواقعة في منطقة توراقورغان لمحافظة نمانكان.
وبدأت دراسة آثار مدينة أخسيكينت القديمة في أواخر القرن التاسع عشر الميلادي حيث عثر علماء الآثار على عدد كبير من اللقايا والأشياء القديمة.
ويزداد عدد السياح الزائرين لآثار مدينة أخسيكينت القديمة من خلال توفير الظروف الملائمة لهم حيث وصل أكثر من 59 ألف سائح إلى هذا المكان حتى عام 2023م من بينهم 641 سائحا أجنبيا.
ويخطط المسئولون لاستقبال 100 ألف سائح خلال عام 2023م .
وكالة أنباء أوزبكستان،
Мир Араб мадрасасининг тарихий мавқеи тикланди
95 ёшдаги меҳроб соҳиби: Амаллар холис Аллоҳ учун бўлса...
Фиқҳ илмидаги фойдалар силсиласи: Қасам ва гувоҳ воситасида ҳукм чиқариш – 5 қисм
Байҳақий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар одамларга даъвосига кўра бериладиган бўлса, кишилар бир қавмнинг моллари ва қонларини даъво диладилар. Лекин,...”, деганларидан кейин қуйидаги муборак гапларини айтганлар: “Баййина (далил келтириш) даъвогарнинг, қасам ичиш гумондор (рад этган киши)нинг зиммасидадир”.
Имом Абу Ҳанифнинг мазҳабида кўринишдан мазкур ҳадисга зид ҳукм қилингандай гўё. Шунинг учун кўра у кишининг баййина келтириш ёки қасам ичтириш бўйича ҳукм чиқармаганини айтишади. Мазҳаб ичидаги уламолар Имом тарафини олиб, бу эътирозга жавоб бериб, ҳадис маъноси зоҳиридан бошқачароқ бўлишини айтганлар. Аммо баъзилар бу жавобга рози бўлмаганлар, қабул ҳам қилмаганлар. Бироқ, бу жавобнинг заифлигидан ҳадиснинг таъвили ёки мазҳабнинг заиф экани келиб чиқмайди.
Имом Абу Ҳанифанинг тутган йўлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиқарган ҳукмларига ўхшайди десак, тўғри бўлади. Баъзан, ҳақ талашувчиларнинг ўртасини сулҳ йўли билан ҳам келиштириб қўйиш мумкин. Демак, Имом айрим ҳолларда одамларни ўзаро яраштириб, келиштириб қўйишни маъқуллаган. Бу пайтда улардан далил-ҳужжат талаб этилмайди. Балки улар ўзаро рози бўлиб, келишиб кетсалар, даъво ҳам қолмайди.
Бошқача қилиб айтганда, Имом Абу Ҳанифа ҳадисга амални тарк этмаган. Балки ўзаро яраштириш ва сулҳга келишиш ҳолатида далил-ҳужжатга эҳтиёж йўқ, деб ҳисоблаганлар. Бундай ҳукмлар эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи тарафларидан ҳам содир бўлган. Масалан, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳадрад ва Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳуларни ўзаро келиштириб, улар ўртасида ҳақдор қарзнинг ярмини кечишга ва наригиси қолган ярмини тўлаб беришга ҳукм қилганлар. Бу ҳолатда бир тарафдан қарзнинг миқдори ва қарздорликка гувоҳ ёки иккинчи тарафдан қасам ичишини талаб қилмаганлар.
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу билан бир яҳудий ерни суғориш борасида тортишиб қолишганда ҳам муаммони сулҳ билан ҳал қилганлар. Имом Абу Ҳанифа ҳам шу сулҳ йўли билан ҳукм қилинганда далил-ҳужжатга эҳтиёж йўқ, деб билган. Шунда ҳадислар бир-бирига ўзаро мувофиқ бўлиб, асл куллий қоида қилиб олинган “Баййина (далил келтириш) даъвогарнинг, қасам ичиш гумондор (рад этган киши)нинг зиммасидадир” ҳадис матнидан нималарнидир хослаб чиқаришга ҳожат қолмайди.
Бундан келиб чиқадики, муқаллидларнинг мужтаҳид тарафини олиб, айтган гапларига бўлган эътироз мужтаҳидга ҳаметади, дегани эмас. Чунки мужтаҳид муқаллидлар айтган ўша жавобларни айтмаган, ҳатто мақсад ҳам қилмаган бўлиши мумкин.
Абдулҳодий ҒИЁС,
Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси.
Москва расмийлари ислом мамлакатларидан сайёҳлар оқимини кўпайтирмоқчи
Москва мэрияси ислом мамлакатларидан сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда islamnews канали маълум қилган.
Пойтахтдаги туризм қўмитаси раҳбари Юлия Сюндюкованинг сўзларига кўра, мусулмон сайёҳларга хизматни яхшилаш режалаштирилган бўлиб, айни кунда сайёҳлик салоҳиятини намойиш этувчи тақдимотлар қўшни мамлакатларда ўтказилган.
“Муайян манзилни саёҳат қилаётган мусулмонлар ҳалол озиқ-овқат мавжудлигига эътибор беришади. Шунинг бу борада барча жойларда ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга меҳмонхоналарда жойнамоз ва диний адабиётларнинг мавжудлигига ҳам эътибор берилмоқда”, деди Сюндюкова.
Расмийнинг таъкидлашича, мусулмонлар учун туризмни ривожлантириш пойтахтнинг устувор йўналишларидан биридир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати