muslim.uz

muslim.uz

الإثنين, 08 نيسان/أبريل 2024 00:00

ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР

Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади.

Яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш ҳамда Миллий-маданий марказлар Республика жамоатчилик кенгашининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиш юзасидан ҳалқимизга мурожаати эълон қилинди.

5 апрель куни мурожаат юзасидан Наманган вилоят ҳокимлиги, Наманган шаҳар ҳокимлиги, ЎМИ вилоят вакиллиги, вилоят “Нуроний” жамғармаси ва миллий-маданий марказлар билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги Адиблар хиёбонида кўчат экиб, бу гўшанинг ободонлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

الإثنين, 08 نيسان/أبريل 2024 00:00

Muhammad Amin qori shayx Ayman Suvaydga Qur'on o'qib berdi

Saudiya Arabistoni tomonidan tashkil qilingan "Sufaro" onlayn Qur'on musobaqasining 23-kungi sonida Koʻkaldosh madrasasi 3-bosqich talabasi Ismoilov Muhammadamin muvaffaqqiyatli ishtirok etib, faxrli ikkinchi oʻrinni qoʻlga kiritdi.
Mashhur qiroat olimi doktor Ayman Rushdiy Suvayd hazratlari Muhammad Amin qorini tilovatini yuqori baholadi.

Манба: https://t.me/kukaldoshuz/28515 

 

Рамазон ойида дўстларимиз билан тасаввуф илмининг буюк намоёндаси, “Яссавий” тариқасининг асосчиси Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратларини зиёрат қилишни ният қилдик. Муборак ой кўз очиб юмгунча адоғига етиб ҳам қолибди. Ғуломжон, Нажмиддин ва камина 5 апрель жума куни зиёратга чиқамиз, деб келишдик. М уборак кун. Бунинг устига Лайлатул қадр кечаси эканини кейин фаҳмладик...
Ўзбекистон-Қозоғистон Ғишт кўприк чегарасидан саҳарлаб йўлга чиқиб, ўн бир соат деганда ўз манзилимизга қайтдик. 900 километ йўл босдик. Сайрамда рисқ-насибасини териб юрган Ғуломжон биродаримизнинг ўғли Алишер бизга машина ёллади.
Баҳром ҳайдовчига мақсадимизни тушунтирдик: манзил узоқ, Яссавий бобомизни зиёрат қилиб, қош қораймасдан Тошкентга қайтишимиз зарур. Шофёр 17 йилдан бери сайёҳлар хизматида эканини билдириб, бундай зиёратлар одоби ҳақида тушунча берди. Ривоятларда Яссавий ҳазратлари мендан аввал устозим Арслонбоб жанобларини зиёрат этинглар, деган экан.
Маслаҳатимиз узун сурмади, сирасига кўра Арслонбоб, Аҳмад Яссавий ҳазратлари, саҳоба Уккоша ота ва буюк ўзбек астрономи, математиги ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг қизи Робия Султон Бегим зиёратларида бўлдик...

Арслонбоб тарихидан
Арслонбоб туркий халқларнинг тилларида турлича, яъни Арстанбап, Аристан-баб ва бошқача номлар билан аталиб келинади. Саҳоба Муҳаммад (сав)нинг энг яқинларидан бўлиб, жангларда бирга қатнашгани ривоят қилинади. У жасур, мард бўлгани учун йўлбарс номига сазовор бўлган.
Пайғамбаримиз саҳобалари билан суҳбат асносида бир омонот бор, уни 400 йилдан кейин келадиган авлиёга етказиш керак, ким шу ишни бажара олади, дейди. Атрофдагилар жим. Савол такрорлади. Ким ҳам юзлаб йиллар яшар экан?!
Сарвари коинотни ноқулай аҳволдан қутқариш учун Арслонбоб бу ишни амалга оширишга розилик беради.
-Совғанинг соҳибини қайдан топаман, уни қандай таний оламан?
-Сен хавотир олма, у сени ўзи излаб топади, дейди Пайғамбаримиз.
Омонат ширин мева эди. Турли ривоятларга кўра, у ҳурмо, анжир бўлиши мумкин. Арслонбоб бебаҳо ёдгорликни йўқотиб қўймаслик учун уни ҳар хил усулларда сақлайди, баъзан оғзига солади, баъзан тилининг тагига яширади. Ниҳоят тўрт юз йил ўтгач, қадимги Ўтрор шаҳрининг чеккасида 900 ёшларга етиб қолган устознинг ҳузурига 11 ёшли бола келади, пир-у комилга шогирд тушиш истагини айтади. Ота-онасининг гапига кўра, бу ёшда у Қуръон ва Ҳадисларни ёд олишга улгурган эди.
-Мен сенга яна нимани ўргатишим мумкин?
-Бобожон, сиз аввал тилингиз тагидаги нарсани менга беринг!
Бу бўлғуси суфийларнинг буюк устози Аҳмад Яссавий эди.
Бобо Аҳмадга мева данагини беради.
-Ширин жойини еб, менга данак қолдими, дея ҳазиллашади бола... “Тилинг остидаги нарсани менга бер” дегани, энг аввало, ёзма ва оғзаки асарлар ва уларнинг юзаки талқинларидан ҳам мукаммалроқ яширин таълимот англанади. Бу устознинг шогирдига ўз илм-сабоқларини етказишни тушунмоқ керак.
Боланинг менга данак қолдими, деган ҳазил гапи оғизда сақланган тўрт юз йиллик омонот инсоннинг бу дунёдаги ҳаётини кўрсатади. У ҳар қанча ширин бўлмасин, унинг таъми изсиз йўқолиб кетади. Данак эса Яратгандан берилган абадий ҳаёт рамзидир...
Арслонбоб мақбараси Аҳмад Яссавий ҳазратлари абадий қўним топган жойдан тахминан 60 километр узоқликда жойлашган.
Яна бир нарсани таъкидлаш керакки, Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида Арслонбоб макони бор. Ривоятларга кўра, саҳоба Пайғамбаримизнинг васиятларини бажариб, шу жойга келиб, абадий қўним топган...

Ҳазрати Аҳмад Яссавий ҳузурида
Аҳмад Яссавий 1103 йилда Сарём (Сайрам) қишлоғида Шайх Иброҳим хонадонида дунёга келади. Кейинчалик у ўз она юртини асарларида “Ул муборак Туркистон” деб тилга олади. Яссавий туғилганидан сўнг, кўп ўтмай онаси – Мусо Шайхнинг қизи Ойша хотун оламдан ўтади. Етти ёшида эса отаси вафот этади. Кичик Аҳмаднинг тарбияси опаси Гавҳар Шаҳноз зиммасига тушади.

Опаси билан Ясси шаҳрига кўчиб ўтишгач, Аҳмад дастлабки таълимотни Яссида машҳур олим Шаҳобиддин Исфижобийдан олади. Сўнгра у ердаги бир қатор толиби илмлар каби Арслон бобо қўлида тарбия ва таҳсил олади, деган ривоятлар бор.
Устози Арслон бобо (кейинчалик Арслонбоб шундай юритилади) кўрсатмаси билан Яссавий Мовароуннаҳрнинг илм-маърифат марказларидан бўлган Бухорога йўл олади. Бухорода араб, форс тилларини ўрганиш билан бир қаторда, форсийда яратилган тасаввуф адабиёти билан танишади ва бу эса унинг келажакда даврнинг энг пешқадам олими ва сўфийси бўлиб етишига йўл очади.
Аҳмад Яссавийнинг вафоти ёзма манбаларда ҳижрий 562 (милодий 1166-67) йил деб кўрсатилади. Ривоятларга кўра, Яссавий 63 Пайғамбар ёшига етгач, ер остида ҳужра ясатиб, “чилла”га кирган, қолган умрини тоат-ибодатда қимматли ҳикматлар ёзиб, ер остида ўтказган, деб таъкидланади. Бошқа ривоятга кўра, 125 йил, яна бирига қараганда 133 йил умр кўриб, ҳижрий 562 йилда вафот этган, дейилади.
Ҳазрати Аҳмад Яссавийнинг мақбарасини соҳибқирон Амир Темур кўрсатмаси билан 1397-1399 йилларда қуриб битказилади.

Ривоятларда Уккоша англатилади
Уккоша ибн Миҳсан улуғ саҳобалардан бўлиб, Исломга биринчилардан кирган пешқадамлардандир. У Расулуллоҳ (сав) билан барча жангларда қатнашган. Бадрда жанг қилаётганида қиличи синиб кетади. Пайғамбаримиз у кишига йўғон таёқ бериб: «Мана бу билан жанг қил, эй Уккоша!» – дейди. Таёқни олиб силкитган эди, у қўлларида узун ялтироқ қиличга айланади. Уккоша розияллоҳу анҳу Аллоҳ таоло ғалаба ато қилгунича ўша қилич билан жанг қилади.
Ривоятларда айтилишича, Уккоша жаноблари Ўрта Осиёга исломни ёйиш учун келганлар орасида бўлган.
Уккоша мақбараси Туркистон шаҳридан 55 километр нарида. Аввал у оддий қабр шаклида бўлган, 1989-1990 йилларда бугунги ҳолга келтирилган. Республика аҳамиятига оид ёдгорлик икки хонадан: мўъжазгина кириш ва 25 метрлик қабр жойлашган баландлиги тўрт метр ва кенглиги 4,6 метрлик хонадан иборат.
Туркистон тарафларга келиб қолган саҳобани дин душманлари ўлимга маҳкум қилишади. У бақувват ва жасур йигит бўлгани учун ғанимлар ниятларини амалга оширолмай халак эди. Охири ўйлаб топишади: намоз ўқиётган пайтида уни калласидан жудо қилишади.
Унинг калласини хор қиламиз, деб туришганида, у ерга тушиб, узоқларга юмалиб бориб, ернинг қаърига кириб кетади. Мана шу жойда қудуқ ҳосил бўлади.
Яна ривоятларга кўра, қудуқдаги сув Маккадаги Зам-зам суви билан алоқаси бор эмиш. 25 метр чуқурликдан пақирдаги сувни арқонда тортиб чиқариш ҳаммага ҳам насиб қилмас экан. Бунга биз ҳам гувоҳ бўлдик. Челакда сув чиқарган одамнинг барча орзу-умиди рўёбга чиқишига ишонади халқ...

ШУ КУНИ ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИДА ҲАВО ҲАРОРАТИ 20 ДАРАЖА АТРОФИДА ИССИҚ БЎЛДИ. ҚУЁШ ЧАРАҚЛАБ ТУРДИ, ОСМОН МУСАФФО ЭДИ. БУЛАР СУРАТЛАРДА ҲАМ АКС ЭТГАН.
КУНИБЎЙИ ТИК ОЁҚДА БЎЛСАК ҲАМ ҲЕЧ ҚАНДАЙ ХОРҒИНЛИК СЕЗИЛМАДИ!
ҒИШТ КЎПРИК ЧЕГАРА МАСКАНИГА ЕТИБ КЕЛИШИМИЗ БИЛАН ЁМҒИР ШИВАЛАЙ БОШЛАДИ...

Аброр ХОН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

السبت, 06 نيسان/أبريل 2024 00:00

“Yashil makon” umummilliy loyihasi (murojaat)

Manba: O‘zbekiston 24

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи ҳақида мана бундай марҳамат қилган эканлар:
“Муборак ой сизларга кириб келмоқда. Сизларга унинг рўзасини тутиш фарз қилинди. У ойда жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда минг ойдан яхшироқ бир кеча ҳам бор. Кимки бу ойнинг яхшиликларидан маҳрум қолса, ҳақиқатдан ҳам маҳрум қолгандир!”

Имом Аҳмад, Имом Насоий ва Имом Байҳақий ривояти

Top