muslimuz
تم اتخاذ الإجراء لحل المراجعة حوالي 50 مواطناً
استقبل اليوم الأربعاء 14 فبراير من العام الجاري رئيس إدارة مسلمي أوزبكستان، المفتي، الشيخ نور الدين خالق نظر المواطنين الذين وصلوا من مختلف مناطق بلادنا واتخذ الإجراءات اللازمة لحل طلباتهم بشكل إيجابي
في عملية القبول يتلقى طلبات المواطنون من مناطق المختلفة مثل جمهورية قاراقلباغستان ومحافظات جزاخ وأنديجان و نامنكان و قشقادريا وسمرقند و بخارى و طشقند و فرغانة و خوارزم ومدينة طشقند تتعلق بوضع المساجد وأنشطة الأئمة وعالمات الدين والشريعة و قضايا الأسرة ومسائل الحج والعمرة والمساعدة المالية
ولحسن الحظ أعربت مجموعة من الآباء الذين جاءوا من منطقة أورغوت في محافظة سمرقند عن تقديرهم الكبير للاعمال الجارية من قبل الادارة الدينية وأعربوا عن امتنانهم
تم تقديم المشورة لأولئك الذين جاءوا في العلاقات الأسرية حول حل المشكلات والتوصيات بشأن حل القضايا الشرعية وأولئك الذين طلبوا المساعدة المالية تم تقديم المساعدة لهم بالطريقة الترتيبات المقررة
والحقيقة أن تخفيف آلام الإنسان والمساهمة في إزالة همومه بسهولة هو عمل عظيم. فمثلاً قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: " من فرج عن مسلم كربة فرج الله عنه كربة من كربات يوم القيامة، ومن ستر مسلما ستره الله يوم القيامة. " (رواه الإمام البخاري)
بناءً على هذه التعاليم النبي ساعد سماحة مفتينا الشيخ نور الدين خالق نظر اليوم مع المسؤولين في حل مشاكل الناس الذين راجعوا بمختلف القضايا. وقد عاد المواطنون الذين استقبلوا ترحيباً حاراً مسرورين عن مسؤولي الادارة الدينية ومقتنعين بأن مناشداتهم قد حظيت بحل إيجابي.
ويتم إجراء عمليات القبول هذه من قبل الأئمة والخطباء في كل يوم أربعاء من الأسبوع في المكاتب الإقليمية التابعة لإدارة مسلمي أوزبكستان وفي جميع المساجد
الخدمة الصحفية لإدارة مسلمي أوزبكستان
Диний соҳа ходимлари спорт ўйинларида беллашди
Жорий йилнинг 10 февраль куни Навоий вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси ҳамда унинг туман, шаҳар бўлимлари мутахассислари ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Навоий вилоят вакиллиги тасарруфида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва уларнинг ноиблари иштирокида спортнинг мини футбол, шахмат-шашка, миллий спорт ўйинларининг тош кўтариш туридан “Спорт – соғлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Қизғин кечган баҳсларда беллашувлар муросасиз бўлиб ўтди. Якунда мини футбол бўйича Навбаҳор туман жамоаси 1-ўринни, Кармана туман жамоаси 2-ўринни, Нурота туман жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.
Шахмат-шашка баҳсларида эса ғолибликни Қизилтепа туманидаги “Хўжа Ҳасан Андоқий” масжиди имом ноиби Х.Эрматов 1-ўринни, 2-ўринни Хатирчи туманидаги “Абу Ханифа” масжиди имом-хатиби Қ.Саъдинов эгалладилар.
Мусобақанинг тош кўтариш тури ҳам қизғин бўлди. Диний ишглари бўйича қўмита мутахассислари, имом-хатиб ва ноиблар ўз жисмоний кучларини синаб кўрдилар. Якуний натижаларга кўра ғолибликни вилоят бош имом-хатиби, Навоий шаҳридаги “Ҳазрат Алишер Навоий” жоме масжиди имом-хатиби Тоир домла Рўзиев, 2-ўринни эса “Изомиддин Мударрис” масжиди имоми Маматов Мансур қўлга киритдилар.
Мусобақа сўнгида барча ғолиб ва совриндорларга вилоят ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва Маърифат маркази Навоий вилоят бўлими томонидан эсдалик совғалари улашилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Хайрли ташаббусда имом-хатиблар фаол
Динимизда атроф муҳитни покиза сақлаш, турли ҳил чиқиндилардан тозалаш, кўкаламзорлаштириш, турли хил манзарали ва мевали дарахтларни экиш савобли амаллардан ҳисобланади. Айниқса, ҳозирги кунда бундай ободонлаштириш ишларига эҳтиёжимиз янада ортиб бормоқда.
Яқинда Андижон вилояти ҳокимияти ташаббуси билан “Ободонлаштириш ҳафталиги” бўлиб ўтди. Унда Андижон вилояти бош имом-хатиби бошчилигидаги вилоятда фаолият кўрсатаётган барча диний соҳа ходимлари фаол қатнашди.
Ҳашар доирасида барча масжид, мадраса, зиёратгоҳ, қабристонлар кераксиз чиқиндилардан тозаланди. Экин ерларига ишловлар берилди. Мавжуд дов-дарахтларга шакллар берилиб, охланди. Ариқлар тозаланиб, масжид ҳонақоҳлари чанглардан тозаланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Соҳа раҳбарлари “Имом Термизий” мадрасасида
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов бошчилигидаги Диний идора масъул ходимлари Термиз шаҳридаги “Имом Термизий” ўрта махсус Ислом таълим муассасасига ташриф буюрди. Уларга Сурхондарё вилояти бош имом хатиби Алиакбар домла Сайфиддинов ва билим юрти мудири Музаффар домла Жабборов ҳамроҳлик қилди.
Диний идора масъул ходимлари дарс жараёнларини кузатиб, таълим сифати ва ўқитувчилар илмий салоҳиятини кўтариш, диний таълимда анъанавий ва замонавий педагогик технологияларни қўлланилишига доир таклифларни билдирди. Шунингдек, устоз ва талабалар фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.
Ташриф давомида соҳа раҳбарлари таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари билан мулоқот ўтказди. Унда сўзга чиққан нотиқлар ўқитувчи ва талабаларнинг масъулиятини ошириш, илмнинг фазилати, имомлик шарафи, машаққатлари, диний соҳада билимли ва дунёқараши кенг кадрларга бўлган эҳтиёж каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, мадраса битирувчиларининг юртимиз масжидлари ва диний таълим муассасаларига ишга тақсимот қилинишига оид масала муҳокама қилинди. Ўрта махсус таълимдан кейин ўқишни давом эттирмоқчи бўлган талабалар юртимиздаги 3 та олий диний таълим муассасаларида бакалавр, сўнг Тошкент ислом институтида магистратура ва докторантура босқичларида таҳсил олишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 17-18-октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифида берган топшириқлари ижроси юзасидан 2020-2021 ўқув йилидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди.
Таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 8 июнда 24-сонли гувоҳнома билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим маскани ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиблар тайёрлайди. Таълим муассасада ўқиш муддати тўрт йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади.
Манзил: Сурхондарё вилояти, Термизий шаҳар, Шимолий Дарвоза кўчаси, 3-уй (55) 451-05-96
https://imomtermiziy.uz
t.me/termiziylar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Тик туриб сув ичишнинг ҳукми
Cавол: Тик туриб сув ичиш ҳақида турли гаплар юради. Айримлар мумкин деса, яна бошқалар мумкин эмас, дейишади. Шу ҳақида маълумот берсангиз.
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадиси шарифларга мурожаат қилинадиган бўлса, ҳар икки ҳолатга ҳам далиллар бўлгани учун турли гаплар айтилган бўлиши табиий. Аллоҳ таоло уламоларимиздан рози бўлсин, улар бизга омонат сифатида ҳар икки маънога далил бўлувчи ҳадисларни ҳам етказиб беришган. Уларнинг айримларида тик туриб сув ичишдан қайтарилган бўлса, бошқа ҳадисларда уни жоиз дейилган.
Уламоларимиз мазкур ҳадисларни тўплаб, хулосасини айтишган. Жумладан “Раддул муҳтор” китобида қуйидагилар келган: “Билгинки, Имом Бухорий ва Муслим китобларида ушбу ҳадислар келган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сиздан бирортангиз тик туриб (ичимлик) ичмасин. Ким унутиб (ичиб қўйса), қайд қилиб юборсин”, деганлар.
Бошқа ҳадисда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб замзамдан ичдилар”, дейилган.
Бухорий ривоят қилган яна бир ҳадисда Али розияллоҳу анҳу таҳорат қилиб бўлгач, таҳоратдан ортган сувдан тик турган ҳолда ичдиларда, кейин “Албатта, одамлар тик туриб ичишни макруҳ кўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам худди мен қилганимдек қилганлар”, деди.
Ибн Можа ва Термизий Кабша Ансориядан ривоят қилган ҳадисда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кирдилар. Унинг уйида меш осилган эди. У зот мешдан тик туриб сув ичдилар. Кабша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари теккан жойнинг баракасидан умид қилиб, мешнинг оғзини кесиб олди”.
Шунинг учун уламолар бу ҳадисларни жамлашда ихтилоф қилишган. Баъзи олимлар “сўз билан қайтаришлик амалда қилинган ишни насх (бекор) қилади” дейишса, бошқалари бунинг аксини айтадилар. Яна бошқалар эса ҳадисдаги қайтариқ танзиҳий (енгил) маънода келган ва ичиб кўрсатишлари эса бу ишнинг жоиз эканини баён қилиш учун бўлган дейишади. Имом Нававий мана шу фикрни маъқуллаган. Аллома Таҳовий имом Шаъбий раҳимаҳуллоҳнинг “Тик туриб сув ичишнинг макруҳлиги саломатликка зарарли бўлгани учундир”, деганларини нақл қилган.
Ана шуларга кўра тик туриб сув ичиш жоиз бўлсада, макруҳи танзиҳий (енгил макруҳ) бўлади. Бундай қилган одам гуноҳкор бўлмайди, аммо ўтириб ичиш учун савоб олади ва бир вақтнинг ўзида танасини зарарлардан ҳам асраган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.