muslim.uz
"Саййид Муҳйиддин махдум" да қабул имтиҳонлари
Жорий йилнинг 12 - июль куни Андижон вилояти, Олтинкўл туманидаги "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юртида 2016-2017 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди.
Қабул имтиҳонлари мобайнида Ота-оналар ҳамда абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида салқин ичимликлар ва шинам кутиш жойлари ташкил қилинди.
Қабул имтиҳонлари олдидан ўтказилган йиғилишда имтиҳон саволлари солинган махсус муҳрланган қоплар, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайинланган вакиллар ҳамда абитуриентлар ва ота-оналар томонидан чиққан вакиллар гувоҳлигида очилди.
Йиғилишда сўзга чиққан билим юрти мудири Н.Қодиров, бу яратилган шароитларнинг ҳаммаси Истиқлолимиз шарофати, Осмонимиз мусаффолиги, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигидан эканини фарах билан таъкидлаб ўтди.
Йиғилишдан сўнг барча абитуриентлар ўзлари учун ажратилган ўқув хоналарида она-тили, маънавият, чет тили ва тарих фанларидан имтиҳон топширдилар.
Имтиҳон натижалари яъни мандат 2016 йил 15-июль куни эълон қилинади.
"Саййид Муҳйиддин махдум"
ўрта махсус ислом билим юрти қабул ҳайъати.
Юпитерда вазнингиз қанча бўлишини биласизми?
Маълумки, Юпитер Қуёш тизимидаги энг катта сайёра ҳисобланади. Ҳозир эътиборингизга ушбу гигант сайёра ҳақида қуйидаги қизиқарли маълумотларни ҳавола этамиз:
- Ушбу сайёра римликларнинг «олий худоси» Юпитер номини олган.
- У қуёш тизимига энг яқин бешинчи сайёра ҳисобланади.
- Агар сизнинг вазнингиз 100 килограмм бўлса, демак сизнинг оғирлигингиз Юпитерда 264 килограммни ташкил этади.
- Юпитернинг Ердан 318 баробар оғирлиги аниқланган.
- Унинг диаметри Ер диаметридан 11 марта катта.
- Юпитернинг оғирлиги Қуёш тизимидаги барча планеталарнинг 70 фоизини ташкил этади.
- Юпитерда бир кун 10 соат давом этади.
- У Қуёш атрофида айланиб чиқиши учун, ер ҳисоби бўйича 12 йил кетади.
- Юпитердаги катта қизил доғ, 300 йил давом этган бўрон натижасида пайдо бўлган.
- Юпитерда Қуёш системасида Ганимеда деб номланган энг катта йўлдош мавжуд бўлиб, у Меркурий ва Плутондан ҳам каттароқдир.
- Планетада аксарияти жуда кичкина бўлган 60 дан ортиқ йўлдошлар мавжуд.
- Юпитер сирти суюқлик билан қопланган. Бу суюқлик сувдан эмас, балки водороддан ташкил топган.
www.sciencechannel.com сайти маълумотлари асосида
Илҳом МАЪРУПОВ тайёрлади.
Жалил саҳобийнинг фозила қизи
Ўлимидан Раҳмоннинг Арши ларзага келган саҳобий!
Янги масжид қурилиши бошланди
Аллоҳга беадад шукрки, юртимиздаги икки мингдан зиёд масжидларимиз кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўп масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилмоқда. Халқимиз бундай жоме масжидларда ибодатларини хотиржам адо этаётганларидан мамнунлар.
Бу каби хайрли ишлар диний қадриятларимизга бўлган улкан эътиборнинг натижасидир. Масжидларни обод этиш ҳамда уларни таъмирлаш улуғ савобли амаллардир.
Дарҳақиқат, ўтган йили Тошкент шаҳридаги “Авайхон”, “Яккасарой”, “Пул емас ота” масжидларининг қайтадан барпо этилиши бу каби ишларнинг яққол намунаси бўлди. Мана шундай бунёдкорлик ишларининг узвий давоми сифатида, бу йил ҳам Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Олтинтепа” жоме масжидининг янги биноси 2016 йил 1 февралдаги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарорига асосан “Авайхон” кўчасида ажратилган ер майдонида шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қурилиш ишлари бошланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бунёд этилаётган ушбу масжид учун тайёрланган лойиҳага кўра, ҳашаматли, намозхонлар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.
Таъкидлаш жоизки, қурилиш ишларига энг моҳир уста ва муҳандислар жалб этилган. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. Зеро, масжидни обод этишнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.
Дарҳақиқат, масжидлар ободлиги юрт ободлигидир. Зеро, масжидга ибодат қилиш учун келган халқимиз она-Ватан тинчлиги, халқ осойишталигини сўраб, дуо қилишади. Бу дуоларнинг шарофати ила Яратган юртимизни янада фаровон қилади, неъматларини янада зиёда қилиб беради.
Азим пойтахтимизда қад ростлаётган ушбу жоме масжид, халқимиз учун жуда катта туҳфа бўлади, иншоаллоҳ.
И.Зуҳриддинов,
"Олтинтепа" масжиди имоми