muslim.uz

muslim.uz

الأحد, 26 حزيران/يونيو 2016 00:00

26 июнь кунидаги хатмоналар

Ҳурматли порталимиз мухлислари, Яратганга шукрки, Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамлик сабабли муборак Рамазон ойи ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтмоқда. Айниқса, кундузлари соим бўлиб Аллоҳга муқарраб бўлган инсонлар, тунлари таровиҳ намозларида ҳам иштирок этиб Аллоҳнинг каломига соме бўлишмоқда. Дуолар мустажоб бўладиган ғанимат дамларда Юртимиз ва юртдошларимиз ҳақига хайрли дуолар қилишмоқда.

Сиз азизларга 26 июнь куни пойтахтимизнинг қуйидаги масжидларида Қуръон хатмоналари якунига етишини маълум қиламиз: 

  1. Шайхонтоҳур тумани, "Хувайдо" жоме масжиди. Масжид имом-хатиби –Жўраев Фарҳод. Хатмда Муҳиббуллаев Саид Муҳаммадхон қори.
  2. Яшнобод тумани, "Имоми Аъзам" жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Абдусатторов Абдулазиз. Хатмда Абдурахманов Маъмур ва Холмирзаев Убайдулло қорилар.
  3. Юнусобод тумани, "Минор" жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Турсунов Анвар. Хатмда Қабилов Абдулбосит, Неъматов Жаҳонгир ва Абдумажитов Ҳасанхон қорилар.
  4. Яккасарой тумани, "Раҳимжон хожи ота" жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Мақсудов Баҳром. Хатмда Мақсудов Баҳром, Лутфиллаев Ҳамидилло ва Қодиров Орифжон қорилар.
  5. Олмазор тумани, "Сирож Солиҳ" жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Болбеков Ботир. Хатмда Раҳимов Абдулборий қори.

Шукуҳли ва дуолар ижобат бўладиган хатмона кечасида Аллоҳ таолодан Рамазон ойи  Юртимиз учун барокатли ва хайрли бўлишини, Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз эса фаровон бўлишини сўраб дуолар қилайлик. Зеро, бу ойда қилинган дуо мустажобдир.

                                                    Ўзбекистон мусулмонлар идораси ахборот хизмати

السبت, 25 حزيران/يونيو 2016 00:00

"Арабхона" жоме масжиди (Самарқанд)

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top