muslim.uz
Нуқтаи назар: Оққан дарё оқаверади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 30 декабрь куни мамлакатимизнинг бир гуруҳ илм-фан намояндалари, давлат ва жамоат ташкилотлари, Фанлар академияси аъзолари, етакчи олий таълим муассасалари ректорлари билан учрашган эди.
Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, тижорат банклари раҳбарлари, Фанлар академияси аъзолари, етакчи олий ўқув юртлари ректорлари иштирок этган йиғилиш очиқ фикр алмашиш руҳида ўтганди.
Давлат раҳбарининг илм-фан намоёндалари билан учрашиб улар билан дилдан суҳбат қуриши, уларнинг дардини тинглаши буюк аждодларимизнинг илму фанга ҳомийлик қилиш борасидаги анъаналарига мувофиқ бўлган эди ўшанда.
Бинобарин, шариатимиз илм асосига қурилган. Шу боисдан аҳли илмларга исломий жамиятларда юксак шараф ва эҳтиромларга сазовор бўлиб келган. Олиму уламога эътибор сусайиб бошлаган кезларда эса тараққиёт ҳам тўхтаб қолган. Зотан, жамият олдида турган долзарб масалалар илм-фан воситасида ҳал этилади. Шу боисдан президентимиз ўша учрашувда мазкур соҳани ва олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бўлади деб айтган эди.
Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилганди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев суҳбат давомида халқимиз орасидан жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган хоразмийлар, бухорийлар, Мирзо Улуғбеклар чиққани, уларнинг ўз мактаби бўлгани, аммо бугун бу анъана тўхтаб қолганини афсус билан гапирган ва ана ўша шарафли аждодларимиз каби буюк олимларни етиштириб чиқариш зарурлигини таъкидлаган эди.
Дарҳақиқат, катта илмга мойиллик халқимизнинг қонида бор. Ахир иликда бўлса чиқади дейдилар-ку. Фақат ана шундай юксак салоҳиятли олимларни давлатимиз қўллаб турса, жамиятимиз хайрихоҳ бўлса – илм-фан билан шуғулланиш, янги кашфиёт ва ихтиролар қилиш игна билан қудуқ қазишдек машаққатли иш бўлса-да, улар ўзларини намоён этиши кўп кутдирмасдан амалда намоён бўлади.
– Мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқёсида эътироф этилган олимлар кўп. Улар ўз мактабларини яратиши, шогирдлар тарбиялаши лозим. Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги биринчи босқич – мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий кадрлар ва юксак малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарур. Бу йўлда ҳеч нарсани аямаймиз, – деган эди давлатимиз раҳбари.
Президентимизнинг тавсияси ўлароқ илм-фанга эътибор қаратиш давлат сиёсати даражасида бўлгани ғоят қисқа фурсатда ўз самарасини кўрсатди. Ўзбекистонлик математик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти етакчи илмий ходими, физика-математика фанлари доктори, профессор Ўткир Розиқов 2018 йил 26 январь Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) аъзоси этиб сайланди.
Бутунжаҳон фанлар академияси – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият кўрсатувчи йирик халқаро илмий муассаса. Бугунги кунда мазкур нуфузли илмий тузилма сайёрамизнинг барча қатъаларидан минг нафардан зиёд етакчи олим, муҳандис ва ихтирочиларни бирлаштириб келмоқда. Яқинда ташкилотнинг янги аъзоларини аниқлаш бўйича барча ҳақиқий аъзолар иштирокида ўтказилган сайловда ўзбек олими Ўткир Розиқов ана шундай юксак шарафга муносиб топилди. Унда илмий тузилма таркибига дунёнинг 24 мамлакатидан 55 нафар янги аъзо сайланди. Ўткир Розиқов Марказий Осиёдан янги сайланган икки олимнинг биридир. Бугунга қадар Ўзбекистон олимларидан тўрттаси (Аюпов Ш.А. - 2003 йилда, Абдурахмонов И.Й.- 2014 йилда, Ганиев Р.А. - 2008 йилда, Розиков Ў.А. - 2018 йилда) TWASнинг ҳақиқий аъзолари сифатида сайланган.
Энг мураккаб фан соҳаси бўйича Бутунжаҳон фанлар академияси академиги этиб сайланган Ў.Розиқов 200 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Унинг илмий ишлари дунёдаги энг нуфузли илмий журналларида чоп этилган. Олинган натижалари халқаро миқёсда юқори баҳолангани боис Ў.Розиқов 20 дан ортиқ етакчи халқаро университет ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган – энг обрўли илмий минбарларда ўз соҳаси бўйича маърузалар ўқиб келмоқда.
Бухоро вилоятида туғилиб камолга етган бир олимимизнинг дунё миқёсида эътирофга сазовор бўлиб, кўплаб хорижий университетларда маъруза ўқиши ва академик рутбасига муносиб топилиши ҳазилкам ҳодиса эмас. Унинг бу муваффақияти оққан дарё оқаверади ҳикматини эсга солиб, Ал-Хоразмийга, Абу Райҳон Берунийга, Мирзо Улуғбекка муносиб авлодлар етишиб келаётганига ишонч уйғотади. Энг муҳими, аждодларимизнинг табаррук хотираси қошида ана шундай фидойи олимлар миллатимизнинг юзини ёруғ қилади.
ЎМИ Матбуот хизмати
Икки ойда Умра сафарига 8736 нафар зиёратчи боради
Жорий йилнинг 1 февралидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Умра. Баҳор-2018” дастури доирасида қатновларни амалга ошира бошлади. Бу ҳақда МАК Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича жами 46та қатнов амалга оширилиб, унда 8736 нафар зиёратчини “Boeing-767” самолётларида белгиланган манзилга эсон-омон етказиш режалаштирилган.
Миллий авиаташувчи мутахассислари томонидан “кичик ҳаж” амалига пухта ҳозирлик кўриш билан бирга зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш, юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Жумладан, зиёратчилар билан ишловчи махсус гуруҳ ташкил этилган. Шунингдек, саҳн таомномасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ундан ҳалол гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар, турли салатлар, сарҳил мевалар ва ширинликлар ўрин олган.
Миллий авиакомпаниянинг барча таркибий бўлинмалари мазкур дастурни амалга оширишга тайёр эканини кўрсатмоқда.
“Умра. Баҳор-2018” дастури шу йилнинг 29 мартига қадар давом этиши кўзланган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Қорилар мусобақасидан лавҳа: Ҳожиакбар Валиев
Наманган вилояти ташкил этилган Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи натижалари билан танишинг
Янгиқўрғон тумани (Аёллар)
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Абдулахатова Муқаддам
2. Муродова Хадича
3. Ахмедова Покиза
26-40 ёш
1. Худойназарова Бибихожар
2. Абдурахмонова Нодирабону
3. Ахмедова Ёқитхон
3. Юсупова Муаттар
Чуст тумани (Аёллар)
Ҳифз йўналиши
26-40 ёш
1. Абдуазимова Барно
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Иргашева Мухтора
2. Тожибаева Мунаввар
3. Оқилхонова Нилуфар
26-40 ёш
1. Рустамова Мадинахон
2. Азамханова Муяссар
3. Хўжаева Муножот
Уйчи тумани (аёллар)
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Турсуналиева Муслима
2. Абдулвоитова Саодат
3. Мамаджанова Наима
3. Эргашева Фарангизбону
26-40 ёш
1. Эргашева Холида
2. Аҳмедова Муаттар
3. Бойдадаева Бузаҳро
3. Тўраева Наргиза
Наманган шаҳри (аёллар)
Ҳифз йўналиши
18-25 ёш
1. Бувайхўжаева Ҳадича
2. Маҳмудова Муфаззал
2. Раҳимова Саидахон
3. Ҳабибуллаева Розия
3. Мамутхонова Муслима
26-40 ёш
1. Жаъфарова Рисолат
2. Убайдуллаева Маҳфуза
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Муҳиддинова Марғуба
2. Солиева Мунира
3. Иминжанова Ирода
3. Абдуллаева Омина
26-40 ёш
1. Низамова Боқия
2. Комилова Умида
3. Мирзаева Маликахон
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бизни Muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатинг.
ЎМИ Матбуот хизмати
Самарқандда “Эзгулик патрули” иш бошлади
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Патруль-пост хизмати батальони таркибида “Эзгулик патрули” гуруҳи ташкил этилиб, Самарқанд вилоятининг маданий мерос объектлари, муқаддас қадамжолари, шунингдек фуқаролар гавжум бўладиган жойларида хизмат олиб бориши йўлга қўйилди. Мазкур услубнинг аввалгисидан асосий фарқи шундаки, “Эзгулик патрули” - гуруҳи таркибини эркак ходим билан аёл ходима ташкил этиб, бунда, аёллар фуқаролар билан юзага келиши мумкин бўлган зиддиятли вазиятларни бартараф этиш ва ўзаро муносабатларни тартибга солиш сифатлари ҳам эътиборга олинди.
“Эзгулик патрули”нинг асосий вазифалари сифатида хизмат олиб бориши белгиланган объектларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жабрланган, ноқулай аҳволга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож фуқароларга биринчи тиббий ёки бошқа зарурий ёрдам кўрсатиш, белгиланган йўналишда ҳуқуқ-тартиботни пиёда патруллик қилиш йўли билан таъминлаш кабилар белгиланган.
Қайд этиш жоизки, белгиланган йўналишда хизмат олиб бораётган ходимларнинг ёнида ўзларига бириктирилган зарурий экипировка билан бир қаторда биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори воситаларига эга дори қутичаси (аптечка) мавжуд бўлади.
“Эзгулик патрули”да хизмат олиб бораётган ходимлар инглиз ва рус тилларида эркин сўзлаша оладиган, ташқи кўриниши кўркам ва истарали, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга, жисмоний ва руҳий тайёргарлиги юқори ходимлар бўлиб, муомала маданияти юқори даражада шаклланганлиги билан фарқланади.
ЎМИ Матбуот хизмати