muslim.uz
Муносабат: Аждодлар меросини ўрганишга барчамиз масъулмиз
Мустақиллик қуёши зиёсида қўҳна тарихимиз саҳифаларини очиб, деярли унут бўлаёзган аждодларимизнинг табаррук номларини танидик, уларнинг бебаҳо меросларидан баҳраманд бўлмоқдамиз. Буюк алломалар қаторида меъморлар заковати ила бунёд этилган ёдгорликлар – қўҳна тарихий шаҳарларимиздаги турли даврларнинг ажойиб намуналари халқимиз фахру ифтихорига айланиб бормоқда.
Дунёда 2700 йиллик тарихга эга бўлган шаҳарлар кўп эмас. Қашқадарё вилоятининг икки шаҳри – Қарши (Насаф) ва Шаҳрисабз (Кеш) ана шундай улуғ кечмишга эга. Бу воҳанинг бой тарихи ва зафарларга тўлиқ бугунги куни унинг ҳар бир фарзанди қалбида юксак ифтихор туйғулари уйғотади.
Бугунги Қарши ва Шаҳрисабз тарихи Марказий Осиёнинг энг кўҳна шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро, Хива тарихи сингари қадимийдир. Кейинги йилларда олиб борилган археологик қазилмалар, бизнинг кунимизгача етиб келган ёзма ёдгорликлар, турли асрларда барпо этилган меъморий иншоотлар ана шундан далолат беради.
Насаф шаҳри тарихи ва бу ердан етишиб чиққан алломалар меросини ўрганишда Абдулкарим ас-Самъонийнинг (1113-1167) “Ал-Ансоб” асари алоҳида ўрин тутади. Унда насафлик олимларга ҳам кенг ўрин берилган. “Насаф – Мовароуннаҳр шаҳарларидан. Аввалги номи – Нахшаб. Бу шаҳарда қарийб икки ой турдим ва у ернинг кўп олимларидан таълим олдим. Бу шаҳардан ўз фанининг кўп мутахассислари етишиб чиққанлар. Уларнинг саноғига етиш қийин”, деб ёзади ас-Самъоний.
Мана шундай буюк бобокалонларимиздан бири Абул Муин Насафий илму ирфонда етук, зиёли бир оилада улғайган, айниқса, унинг аждодларидан кўплари фиқҳ илми соҳасида улкан салоҳиятлари билан эл-юрт орасида танилган эдилар. Ҳатто, унинг катта бобоси ўз даврининг таниқли вакили Макҳул Абул Фазл Насафийдан (ан-насафийлар сулоласининг сардори) бошлаб, унинг оиладагилар фиқҳ илмида ҳанафийя мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа таълимотларига таянганлар. Шунингдек у фиқҳ илмини имом Абу Ҳанифанинг шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийнинг сафдоши Абу Сулаймон ал-Жузжонийдан ривоят қиларди.
Ақида илми пешвоси бўлган буюк мутафаккир бобомиз Абул Муин Насафий ҳаёти ва қолдирган бой илмий мероси тўлиғича ибрат мактабидир. Ушбу бобокалонимиз мотуридия таълимоти вакилларининг энг ёрқин вакили бўлган. Бу зотнинг шонли тарихимиздаги иккита улкан хизматини алоҳида таъкидлашимиз зарур. Биринчидан, унинг мотуридия таълимотининг диёримизда сақланиб қолишидаги энг катта хизмати бўлса, иккинчи жиҳатдан, ўша даврда диёримизда турли бузғунчи оқимларнинг ривожига катта қаршилик кўрсатганлиги туфайлидир.
Аллома бобомиз ўз асарларида турли бузғунчи, адашган оқимларга кескин раддиялар бериб, уларнинг диёримизда ривожланишига қаршилик қилган. Ўша давр уламолари Абу Муин Насафийнинг ўз асарларида иллатларни фош этиб, ҳақиқатни баён қилгани учун унга араб тилида “Сайф ул-ҳақ”, яъни “Ҳақиқат қиличи” деган шарафли ном берганлар.
Ақоид илми инсонни адашишдан тўсади. Ақоид илми қатъий далиллар билан диний эътиқодларни мустаҳкамлайди ва улардан шубҳаларни рад этади. Тўғри йўлни изловчиларга очиқ-ойдин ҳақ йўлни далил ва ҳужжатлар билан баён қилади. Тўғри йўлдан бўйин товловчиларга эса далил ва ҳужжатларни исбот қилади. Диннинг соф эътиқодларини бузуқ фикрлар ва ботил шубҳалардан муҳофаза қилади. Энг асосийси, ақоид илмини ўрганиш икки дунё саодатига етаклайди. Қилган амаллари учун бу дунёда ҳам, охиратда ҳам савоб олади.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил январь ойида Қашқадарё вилоятига ташрифларининг иккинчи кунида Қарши туманидаги Қовчин қишлоғида жойлашган улуғ аллома, юртдошимиз Абул Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилдилар. Зиёрат чоғида Қуръон тиловат қилиниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари улуғ зотнинг ҳақларига дуо қилдилар. Кейин Давлатимиз раҳбари ҳудудда барпо этилаётган ёдгорлик мажмуасида бораётган ишлар билан танишиб, лойиҳани янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун кўпроқ қулайликлар яратиш бўйича ўзларининг қимматли тавсияларини бердилар.
Сўнгра Президентимиз диний уламолар ва нуронийлар билан учрашув чоғида буюк бобокалонимиз қолдириб кетган бой илмий-маънавий меросни пухта ўрганиш, у зот қолдирган бебаҳо ва қимматли асарларни ўз тилимизга таржима ва тадқиқ қилиб халқимиз ва ёш авлодга мукаммал тарзда етказиш йўлида бугунги кун уламоларининг зиммасига юксак масъулият юкланиши, улуғ аждодимизнинг муносиб ворисларини тарбиялашда тинимсиз меҳнат қилишлари кераклиги, Қашқадарё воҳасида турли бузғунчи оқимлар таъсирига тушадиганлар Абул Муин Насафий бобомиз туфайли бўлмаганини, кейинги пайтларда кириб келганини айтиб, жаҳолатга қарши маърифат билан ёндашиб, уларга соф Ислом ақидасини етказиб беришимиз бугунги кунда олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир, дедилар ва мазкур жараёнга янгича, замонавий услубда ёндашиш талаб этилишини айтиб ўтдилар.
Йирик илмий мажмуани ўз ичига олувчи мазкур даргоҳ динимиз софлигини сақлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш, бой тарихимизни дунёга янада кўпроқ танитишга хизмат қиладиган муқаддас маскан бўлиб қолиши, бу ерга юртимиз аҳлидан бўлган адашган кишилар ва уларнинг ота-оналари, оила аъзоларини таклиф қилиб, уларга тушунча берадиган, ўзларига хулоса чиқаришга даъват этадиган илмий даргоҳ бўлиши кераклигини Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидладилар.
Муҳтарам Юртбошимиз 2019 йилда бу ерда гўзал бир мажмуани мукаммал шакллантириб, мустақиллик байрами олдидан бутун Ислом мамлакатлари ва бошқа мамлакатлардан ақида илми бўйича мутахассис бўлган вакиллар чақирилиб, буюк бобокалонимизнинг юбилейлари нишонланиши ҳамда халқаро Ислом конференцияси ўтказилиши ҳақида ўзларининг тавсияларини бердилар.
Муҳтарам Президентимиз амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар лойиҳаларини янада такомиллаштириш, ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича қурувчи ва мутасаддиларга зарур кўрсатмалар бердилар.
Абул Муин Насафийнинг илмий мероси бугунги кунда ҳам беқиёс аҳамиятга эга бўлиб, халқимиз, айниқса, ёшларимизни чин инсоний фазилатлар соҳиби этиб тарбиялаш, улар қалбида аждодларга муносиб авлодлар бўлиш ҳамда Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз. Зеро, Давлатимиз раҳбари ҳам ҳали бу жойлар обод бўлиб, у зотнинг издошлари Насафийлар яна кўплаб етишиб чиқишига ишонаман, деб ёшларимизга юксак ишонч билдирдилар.
Раҳматилло УСМОНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби
ЎМИ Матбуот хизмати
Мусулмон давлатлари элчилари Бухорога катта қизиқиш билдиришди
Мусулмон давлат элчилари Бухоро вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилди Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган мурожаатномаларида келтирилган вазифалар ҳамда 2018 йил 11 январдаги ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ва мамлакатимизнинг хорижий мамлакатлардаги элчилари билан учрашувида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятига Афғонистон ва Эрон Ислом Республикалари ҳамда Ҳиндистон, Қирғизистон, Миср, Озарбайжон, Грузия, Тожикистон, Туркия, Туркманистон Республикалари ва Саудия Арабистони Қироллигидаги Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчилари ташриф буюришди", — дейилади хабарда.
Меҳмонларни вилоят ҳокими Ўктам Барноев кутиб олганлиги айтилган.
Хабарда вилоят ҳокимлигининг конференциялар залида бўлиб ўтган учрашувда элчилар вилоятнинг туристик салоҳияти, инновацион лойиҳалари билан яқиндан танишишгани қўшимча қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати
Эртага ҳам Қуръон мусобақасидан завқ олинг!
Азиз Қуръон мухлислари, бугун Андижон вилоятининг бир неча туманларидаги қорилар мусобақасининг ҳудудий босқичлари энг ажойиб шаклда ва жуда ҳам ҳаяжонли тарзда ўтганига гувоҳ бўлдик. Ушбу мусобақада иштирок этган ҳар бир қори ва қорияларимиз ғолиб бўлишга муносиб эканларини ўзларида намоён этишди, лол қолдиришди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Равшан Мамадалиев айтганидек, Қуръон мусобақаси сабаб Андижонга нур ёғилди, хонадонларга зиё кирди, вилоятнинг барча ҳудудида хурсандчилик кайфияти кезиб юрибди, байрамлар бошланиб кетди.
Бугун мусобақанинг дастлабки ғолиблари эълон қилинганда, кишиларнинг шоду хуррамлиги янада ортди. Мана шундай файзли кунлар эртага ҳам давом этишидан чексиз мамнунмиз.
Шундай экан азизлар, бундай вақтларни ғанимат билайлик, мана туман босқичларининг ҳам ярми ўтди. Қалбларни титратадиган лаҳзаларни ўтказиб юбормай десангиз, бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Андижондаги мусобақанинг дастлабки натижалари билан танишинг
Бугун, 1 февраль куни Андижон вилоятининг бир неча туманларида Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари бошланган эди.
1. Андижон шаҳридаги “Андижон” тўйхонаси;
2. Андижон вилоят вакиллиги биноси;
3. Олтинкўл тумани “Олтинкўл” жоме масжиди;
4. Избоскан тумани “Аҳмадали ҳожи” жоме масжиди;
5. Асака тумани “Холид ибн Валид” жоме масжиди;
6. Шаҳрихон тумани “Намозгоҳ” жоме масжиди;
7. Хўжаобод тумани “Етти чинор” жоме масжиди;
8. Қўрғонтепа тумани “Рамазон қори” жоме масжидида мусобақанинг ҳудудий босқичлари бошланган эди.
Ушбу ҳудудларда бўлиб ўтган саралаш босқичи ғолиблари билан танишинг.
Избоскан тумани (Аёллар)
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Даминова Робияхон Абдураҳим қизи
2. Холдорова Саодатхон Шокиржон қизи
3. Толипова Уммунисо Абдурауф қизи
26-40 ёш
1. Исроилова Гулноза Дилмуродовна
2. Сиддиқова Равшаной Раҳмоналиевна
3. Абдураҳмонова Маҳмурахон Абдувоситовна
Қўрғонтепа тумани (Аёллар)
Тиловат йўналиши
18-25ёш
1. Лутфуллаева Мубинахон
2. Бобоева Мадинабону
3. Мухторова Моҳигул
26-40ёш
1. Мирзажонова Оязимхон
2. Боқиева Саидахон
3. Исмоилова Феруза
Ҳўжабод тумани (Аёллар)
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Исомиддинова Наргзахон Тожимаҳаммад қизи
2. Иброҳимова Фотимабону Жумабой қизи
3. Абдумўминова Саидахон Абдуҳалимжон қизи
26-40 ёш
1. Позилжонова Мухлиса Аҳмадуллаевна
2. Аҳмедова Муаттар Келдибоевна
3. Узоқжонова Зайнабхон Аҳмадуллаевна
Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Бизни muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларда кузатинг.
Андижон вилояти Шаҳрихон тумани “Намозгоҳ” масжидида ўтказилган Қуръон мусобақаси натижалари
Ҳифз йўналиши
18-25ёш
- Собиров Муҳаммадулло
- Содиқов Абдулбосит
- Сотволдиев Дилшодбек
26-40 ёш
- Турғунов Абдулҳай
- Ашуров Шавкатбек
- Раҳматуллаев Рустамжон
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
- Бойматов Азизбек
- Мухторов Низомиддинмирзо
- Абдураимов Аҳрорбек
26-40 ёш
- Бекмирзаев Алишер
- Ахмедов Жасурбек
- Бобожонов Жаҳонгир
ЎМИ Матбуот хизмати