muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини дунё бўйлаб кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ал-Жазира” телеканалининг бир гуруҳ ижодий жамоаси жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Биринчи Халқаро зиёрат туризми форумига таклиф этилган эди.

Ушбу ижодий гуруҳ ташрифи давомида Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятларида тасвирга олиш ишларини олиб борди.

Жорий йил 14 апрелдан бошлаб ушбу телеканалнинг араб тилидаги эфири орқали “Ўзбекистон” номли кўрсатув намойиш этила бошланди. Кўрсатувнинг биринчи сонидан Тошкендаги Ҳазрати Имом мажмуаси ва Мусҳафи Усмон, Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси, Бухородаги Мир Араб мадрасаси, Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлиги ҳамда ушбу шаҳарда ўтказилган Биринчи Халқаро зиёрат туризми форумидан тайёрланган лавҳалар жой олган. Ушбу кўрсатув “Ал-Жазира”нинг ижтимоий тармоқларига ҳам жойлаштирилган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълум қилишича, “Ал-Жазира” телеканали бир ҳафта давомида юртимизнинг диний уламолари ва қомусий алломалари, шунингдек, зиёрат туризми ва туризмнинг бошқа турлари, бой маданий меросининг ранг-баранг намуналари ҳақида маълумот берувчи туркум кўрсатувлар эфирга узатилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Расмлар муаллифи Шаҳзод Шомансур

الثلاثاء, 16 نيسان/أبريل 2019 00:00

Тошкент - Жакарта авиайўналиши очилади

Тошкент - Жакарта йўналиши жорий йилнинг 1 майидан парвозни амалга ошириши ҳақида Ўзбекистон туризмни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Жамшид Газиев “Tashkent Travel Mart” “В2В” форматидаги кўргазмада маълум қилинди.

ЎзА хабарига кўра, «Orient Secrets» масъулияти чекланган жамияти, бир қатор хорижий турфирма ва меҳмонхоналар билан ҳамкорликда ташкил этган тадбирда Россия, Индонезия, Туркия, Таиланд, Барлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби, Шаржа каби йирик шаҳарлари туризм соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаси сифат жиҳатдан янгиланиб бормоқда. Хусусан, меҳмонхоналар сони сезиларли равишда кўпаймоқда. Биргина мисол. 2017-2018 йилларда давомида 100га яқин меҳмонхона қурилган бўлса, бу йил уларнинг сонини 170тага етказиш режалаштирилган. Мамлакатимизда Меҳмонхона хизматлари уюшмасининг ташкил этилгани бу борадаги хизматларни янада кенгайтириш имконини беради.

Тадбирда мамлакатимизнинг сайёҳлик имиджини ошириш, туризмда янги йўналишлар очиш ҳисобига соҳани диверсификация қилиш масалалари муҳокама қилинди. «Orient Secrets» масъулияти чекланган жамияти томонидан мамлакатимизга келадиган хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича тақдимотлар ташкил этилди. БАА билан ушбу йўналишдаги истиқболли шериклик юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида юртимизга 1,4 миллионга яқин сайёҳ келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 972 минг 300 кишига кўпдир. Мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантиришга қаратилган алоҳида эътибор туфайли биргина Индонезиядан келадиган сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 181 фоиз, Малайзиядан келганлар сони эса 168 фоизга ошган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. 

Кема қирғоқда турганда сокин, тинч бўлади. Лекин у қирғоқда туриши учун ишлаб чиқарилмаган.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ёлғиз ўтирганимда кўпчилик “Бу одам сиқилган экан” деб ўйлашади. Лекин ёлғиз ўтириш одамларнинг сохта муҳаббат ва эътиборларидан узоқ ҳолда, роҳатда ўтиришдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Иззат-нафс масхара қилувчи тилга ва кибрли характерга эга бўлиш эмас. Балки иззат-нафс қадрингни туширадиган ҳар қандай нарсадан узоқлашишдир.

Муҳаммад Али

*****

Кактусдан олма беришини кутма. Нарсаларнинг асли ва ўтмишини таниб ол. Акс ҳолда келажакда улар билан тўқнашувлар рўй бермасин.

Муҳаммад Ратён

*****

Ҳаётда беҳуда учрашувлар бўлмайди. Сен учрашган ҳар бир инсон сен учун ё синов ёки уқубат ёки ҳадя бўлади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Одамлар ҳар қанча ёлғон гапирсалар ҳам, куни келиб барча ёлғонлар фош бўлади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Лойқаланган сувни соф қилишнинг энг афзал йўли – уни ўз ҳолида ташлаб қўйиб, тегмай туришингдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Юқорига кўтарилиб кетаётганингда одамларга мулойим муносабатда бўлгин. Чунки пастга тушаётган йўлингда уларга йўлиқишинг мумкин.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

  

Бугун 2019 йилнинг 16 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар Бухоро зиёратини якунлаб, Самарқанд сари йўл олишди.

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд шаҳрида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди. 

Меҳмонлар дастлабки зиёратни ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасидан бошладилар. Буюк ватандошимизнинг марқадларида Қуръон тиловат қилинди.

Сўнгра, меҳмонлар ҳадис илмининг султони Имом Бухорий мангу қўним топган муқаддас мажмуа ёнида ташкил этилган ҳадис илми мактабига ташриф буюришди. Ташриф чоғида зиёратчиларга мактаб фаолияти ва олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим эканлиги,  Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳияти, ҳадис илмининг илмий-назарий асослари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Йиғилган аҳли илмларга ҳадисдан ижозалар берилди ҳамда ўзбекона урф-одатларимизга мувофиқ меҳмонга дўппи ва тўн кийдирилди. 

Ташриф чоғида Улуғбек расадхонаси ҳам зиёрат қилинди ва меҳмонлар унинг бой тарихи билан таништирилди. Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг юртимиздаги сафарларининг давоми имом Мотуридий зиёратгоҳи билан давом этди. Ушбу зиёратгоҳ 2000 йилда Чокардиза қабристони ҳудудида калом илмининг мотуридия оқими асосчиси Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридийга бағишлаб бунёд этилган.          
Шундан кейин Хўжа Аҳрор Валий мажмуаси зиёрат қилинди ва пешин намози адо этилди. Таъкидлаш жоизки, машҳур олим Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ёмғирли об-ҳавога қарамай зиёрат сафарларидан мамнун эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

 

 

Islom.uz портали таҳририяти

Манба: https://islom.uz

 
Top