muslim.uz

muslim.uz

«Чинакам халқ мафкурасини, миллатнинг энг муқаддас орзу-интилишларини фақат унинг Бош ҳужжати – Конституциясида тўлиқ ифода этиш мумкин». 

Шавкат Мирзиёев

 

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир.

Истиклолга эришгач, мамлакатимиз тараккиётидаги барча ўзгариш, янгиланиш ва ютуклар замирида  Асосий Қонунимиз ётади. Бугун Конституция тўғрисида, унинг маъно-мазмуни ва устувор тамойиллари ҳақида сўз юритар эканмиз, Асосий Қонунимизда биринчи навбатда шахс манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилган.

Асосий Конунимиз жаҳон меъзонлари талабларига жавоб берибгина қолмай, халқаро миқёсда намуна бўлгулик ҳуқуқий ҳужжат эканини ҳам кўрсатади. Бу мазмундаги эътирофларга ўз-ўзидан сазовор бўлингани йўқ. Чунки бундай даражадаги ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш, қабул қилиш ва унча-мунча тасаввурлардаги ишлардан ҳам масъулиятлироқ ва мураккаброқки, буни англаш учун биринчи Президентимизнинг қуйидаги фикрларини яна бир бора ёдга олиш ўринли: "Табиийки, ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир. Асосий Қомусимиз халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Бир сўз билан айтганда, Конституциямиз том маънода халкимиз тафаккури ва ижодининг махсулидир".

Она диёримизда яшовчи барча халқлар ҳаётида муҳим воқеа бўлган Асосий Қонунимиз қабул қилинди. Маълумки Асосий Қонунимизда инсон омилининг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматининг энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилгани бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар туфайли ўз исботини топмоқда. Унга асосан олиб борилаётган фаолият ва саъй-ҳаракат ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Мамлакатимиз мусулмонлари ҳам диний, маърифий қадриятларнинг қайта тикланишига ҳам шоҳид бўлмоқдадир.

Асосий Қонунимизда жинси, миллати, дини, ирқи, ёши, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши каби омилларга кўра, инсон ҳуқуқларини муайян даражада камситадиган бирорта модданинг йўқлигида, ўйлаймизки аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий қадриятларимиз ва бебаҳо анъаналаримизнинг беқиёс ўрни бор. Минг йилликлар давомида аждодларимиздан авлодларга, ота-оналардан фарзандларга, ворисларга ўтиб келаётган ва дунёнинг хеч бир бурчагида такрорланмайдиган ажойиб муносабатларнинг, инсоний фазилатларнинг Асосий Қонунимиздан ўрин эгаллагани таҳсинга сазовор.

Диёримизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи мўмин-мусулмонлар ушбу Қомусда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлардан кенг ва бемалол фойдаланмоқдалар. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумхалқ муҳокамасидан ўтганидан кейин, 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинди.

Ватанимиз мустақилликка эришгач, миллий истиқлол ҳақидаги азалий орзу-умидларимиз амалга ошди. Натижада, асрий қадриятларимиз тикланди ва ривожланиб бормоқда. Маданиятимиз, динимиз ўзининг табиий-тарихий, миллий фалсафий асосларига қайтмоқда. Айниқса, маънавий меъросни ўрганиш, аждодларимиз қолдириб кетган турли соҳалардаги асарларни оммалаштириш, буюк алломалар, улуғ аждодларимизнинг муборак номлари ва ижодининг халққа қайтариб берилиши, она тили ва динимиз ривожланиши учун шароит яратилгани ўзбек халқи, хусусан, мусулмонлар учун буюк халоскорлик ва миллатнинг келажак тарққиёти учун қудратли куч-омил бўлди.

Мустақил она диёримизда яшовчи барча халқлар томонидан иқрор қилинган Асосий Қонунимизда инсон ҳуқуқлари, бурч ва вазифалари каби виждон эркинлиги ҳам алоҳида белгилаб қўйилган. Асосий Қонунимизнинг 31-моддасида "Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. ... Диний қарашларни мажбурий сингдиришга йўл кўйилмайди ", деб алоҳида таъкидланган. Муқаддас Ислом дини қадриятлари бой ва буюк маънавиятимиз асоси эканини эътироф этиб, Ватанимизнинг биринчи Президенти бундай деганлар: "Биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри холда асло тасаввур қила олмаймиз. Диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз".

Асосий Қонунимиз моддаларида нафақат халқчил тамойилларига, балки минг йиллар давомида ривожланиб келган миллий маънавиятимиз асосларига ҳам таянади.

Минг афсуслар бўлсинки, асосий Қонунимизнинг мазкур 31-моддасини айрим ғаразли кимсалар, ўзларини миссионер деб билувчилар томонидан қўпол равишда бузиш ҳоллари ҳамон учрамоқда. Улар ғаразли ҳаракатларини турли фаолиятлар орқали амалга оширишмокда. Ўзларининг бундай нопок максадларини ёшлар ўртасида, айниқса, хеч бир диний маълумоти бўлмаган ёки турли ёт таъсирларга берилувчан айрим содда фуқаролар орасида ёйишга уринишмокда. Натижада, баъзи юртдошларимиз алданиб моддий-маънавий қийинчиликлар бахонасида хорижий миссионерлар тузоғига илиниб қолишмоқда. Имон-эътиқодларидан маҳрум бўлиб, икки дунё саодатини қўлдан бой бериб қўйишмоқда. Шу муносабат билан барчани огоҳликка, қадриятларимиз ва у билан боғлиқ бўлган тарихий бой меъросимизни келажак авлодларимизга, азиз фарзандларимизга тўла-тўқис равишда етказишга чорлаймиз.

Биз учун ёд бўдган ҳар қандай ҳаракат, ғоя ва фикрларга бефарқ бўлмаслигимиз, мустақил она диёримиз халқига, унинг тинч турмуши ва фаровонлигига бўлаётган таҳдид  хавфлардан огох бўлишимиз, бу йўлда ўзимизнинг холис хисса ва хизматларимизни кўшишимиз лозим.

Бугун, дунёнинг турли нуқталарида диний, миллий ва этник можаролар, уруш ва хунрезликлар бўлаётган бир паллада, юртимиз тинч ва осуда, миллат ва элатлар ҳамжиҳат ва хотиржам яшаётгани, шу чоққача миллий ёки диний низолар келиб чиқмагани бу борада катта ишлар амалга оширилаётганини яқкол кўрсатади. Бундай имкониятлар учун ҳар қанча шукр қилсак арзийди.

Мамлакатимизда ҳуқуқий Давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда Конституция ва у асосида яратилган қонунларимизнинг устуворлиги жамият тараққиёти ва равнақини белгилаб берувчи энг муҳим омил ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда, Конституциямиз - бахтимиз қомуси, эртанги порлоқ ва нурафшон ҳаётга етказувчи нурли йўлимиздир.

 

 

Одилжон  Нарзуллаев

Янгийул  туман

«Имом  Султон» жоме масжиди  Имом хатиби.

Нөкис Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний орта арнаўлы ислам билим журты талаба жаслары

 

 

jeudi, 01 décembre 2022 00:00

Қалблар мунаввар этилди

Бугун, 1 декабрь куни “Сиз бизга кераксиз” шиори остида “3 декабрь – халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ногиронлиги бор ҳамюртларимиз иштирокида “Ezidiyor” мажмуасида дилдан маърифий суҳбат ва уларнинг қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Маросим Қуръон карим тиловоти ва хайрли дуолар ила бошланди.

Сўзга чиққан Ҳомиджон домла Ишматбеков юртимизда ногиронлиги бор кишилар қадр-қимматини кўтариш, турмуш шароитини яхшилаш борасида қилинаётган хайрли ишлар ҳақида сўзлаб, бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Республикамизнинг барча ҳудудларидаги марказий масжидларда диний-маърифий суҳбатлар ташкил этилаётгани, жума мавъизалари сурдо тилида онлайн узатилаётгани, диний соҳага оид адабиётлар билан таъминланаётганини қайд этдилар, муборак динимизда эҳтиёжманд кишиларга ёрдам қўлини чўзиш, ногиронлиги бор кишиларга меҳр-оқибатли бўлиш улуғ савобли амал, бу каби хайрли ишлар барчанинг вазифаси, инсоний бурчи эканини изоҳладилар.

Шунингдек, Абдуқаҳҳор домла Юнусов гапириш ва эшитиш борасида имконияти чекланган юртдошларимиз орасида миссионерлик ҳолатлари учраши мумкинлиги ва унинг олдини олиш борасида мавъиза қилди.

Маросим асносида ногиронлиги бор ҳамюртларимизнинг қўл меҳнати кўргазмаси ўтказилди. Унда иштирокчилар ушбу дўстларимизнинг қўл меҳнатлари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан яқиндан танишди ва ижодларига юқори баҳо бериб, ўзларига ёққан буюмларни харид қилдилар.

Тадбирда қизиқарли савол-жавоблар викторинаси ўтказилиб, ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирланди. Жисмоний имконияти чекланганлар ижросидаги гўзал нашидлар ва ажойиб салавотлардан баҳраманд бўлди. Ҳомийлар кўмагида юртдошларимиз учун хайрия ош дастурхони ёзилди.

Бир сўз билан айтганда, дилдан суҳбат, Қуръон тиловати ва хайрли дуолар, ажойиб кўргазма, диний савол-жавоблар, нашид ва салавотлар, ҳадялар ва бир дастурхон атрофидаги дийдор қалбларга қувонч, ёруғлик ва мунавварлик бахш этди.

Аллоҳ таоло мана шундай манфаатли суҳбатларни бардавом айлаб, унга ҳисса қўшаётганларга икки дунё саодатини берсин.

 

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

mardi, 29 novembre 2022 00:00

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани “Абу Ҳурайра” жоме масжиди имом-хатиби Фазлиддин домла Мусаховнинг акалари Баҳодир Қудратовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум отахоннинг яқинларига, хусусан, Фазлиддин домла Мусаховга ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

 

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми – 2022” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар беллашдилар.

Мусобақанинг Республика босқичи қатнашчилари тафсир, ақоид, фиқҳ, ислом тарихи, ҳадис илмлари, Мовароуннаҳр алломалари ҳаёти ва ижодига оид саволларга жавоб беришди ҳамда ўз фаолиятлари давомида амалга оширган ишларини тақдим қилишди. Мусобақа қатнашчиларининг чиқишлари малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб тарзда баҳолаб борилди.

Танловда қатнашган имом-хатиблар орасидан қуйидагилар 1-, 2-, 3-ўринларни қўлга киритдилар:

1-ўрин – Андижон вилояти Андижон шаҳридаги “Ғиштли” жоме масжиди имом-хатиби Ботиржон домла Тожибоевга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;
2-ўрин – Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Эшон бобо” жоме масжиди имом-хатиби Ибодулло домла Усмоновга II даражали диплом ва Умра сафари йўлланмаси:
3-ўрин – Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Ислом Нури” жоме масжиди имом-хатиби Аҳадхон домла Собировга III даражали диплом ва 10 млн 500 минг сўм пул мукофоти топширилди.

Маълумот учун, республикамизда 2 116 та масжид фаолият юритмоқда. Жорий йилда шу вақтга қадар 12 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди. Айни кунларда юртимизда 325 та масжид қайтадан қурилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, масжидлар ҳолатини яхшилаш ва имом-хатиблар томонидан халқимизнинг диний-маърифий билимларини ошириш, маънавиятини юксалтириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш борасида салмоқли ишлар қилинмоқда. Мазкур йўналишда йил бошидан шу пайтга қадар 170 минг маротаба учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Имом-хатиблар ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда “Саховат”, “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйларига, ижтимоий кўмакка муҳтож, меҳнат фахрийлари, нуроний кексалар ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга 30 млрд. сўмлик хайриялар қилинди.

Аллоҳ таоло барчаларига ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими

Page 25 sur 1862

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top