muslim.uz

muslim.uz

Закот ва эҳсонларингизни чинакам ҳақдорларга етказишда кўмаклашамиз!

Вақф бу - Исломнинг шиори, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннати, саҳобаларнинг омонатидир.

 

Закот ва хайрия учун устига босинг:

 

Бугун, 25 март куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Жиззах вилоятига ташрифлари доирасида чекка ҳудудлардаги кам таъминланган оилалар учун ифторлик дастурхони ташкил этилди. Мазкур тадбирда Муфтий ҳазратлари Рамазон фазилатлари, бугунги кунда инсон қадрини улуғлаш борасида қилинаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбат қурдилар. Хусусан, Муфтий ҳазратлари ўз нутқиларида шу кунларда Президентимиз ташаббуси билан Рамазон ойида ҳудудларда кам таъминланган оилаларга ифторлик ташкил этилаётгани ва уларга турли хайр-эҳсонлар улашилаётганини билдирдилар.

Дарҳақиқат, имом-домлалар, маҳалла масъуллари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан ҳамкорликда аҳолининг кам таъминланган қатламига ифторликка сарфланадиган маблағлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишмоқда. Уларнинг уйларида ифторлик дастурхони ёзиб, кўнгилларини кўтаришга ҳаракат қиляпти.

Мазкур тардбирда ҳам кам таъминланган оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва диний-маърифий китоблар туҳфа этилиб, қалбларига қувонч улашилди. 

Бундай эътибордан мамнун бўлган эҳтиёжманд оила аъзолари Муфтий ҳазрат ва тарихий ташаббус ташкилотчилари ҳақига кўплаб дуолар қилди.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 

 

Зиёуддин домла Мирсодиқов

“Абу Сахий” жоме масжиди имом - хатиби

Бугун, 15 март чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаати ва таклиф-мулоҳазаларини тингладилар.
Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, ҳаж-умра масалалари, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.
Қувонарлиси, ҳудудлардаги масжид қавмлари ва фуқаролар диёримиз уламолари, имом-хатиблари фаолиятидан мамнун эканларини ҳам изҳор этиб, ўз миннатдорликларини билдирдилар.
Жумладан, Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи Қаршибой ота Саримсоқов диний соҳадаги ишлардан хурсанд эканини айтиб, яқинда бўлиб қайтган умра сафари давомида тинимсиз дуолар қилганини сўзлади.
Шунингдек, қабулга келган таниқли Салим ҳаттот юртимизда ҳаттотлик санъатини ва яна бир фуқаро эса медиа соҳасини ривожлантириш борасидаги амалий таклифларини тақдим этди.
Якунда, мурожаатлар ва таклиф-мулоҳазалар юзасидан амалий саъй-ҳаракатлар қилиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Мана шундай қабул жараёнлари Муфтий ҳазратларининг ташаббуслари билан мамлакатимиздаги барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йилги ҳаж зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида мазкур маҳсулотларга алоҳида-алоҳида танлов эълон қилади.

Маҳсулотларга қўйилган талаблар

Эркаклар нимчаси

Ўлчамлари 50-52-54-56-58 бўлиши, тугмали, кийимнинг орқа томонида Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви бўлиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши лозим. Олд томонида учта чўнтак бўлиб, юқори чап чўнтак устига Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши керак.

 Аёллар нимчаси

Ўлчамлари 50-52-54-56-58. Тугмали, кийимнинг орқа томонида Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви бўлиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши керак. Олд томонида иккита чўнтак бўлиб, юқори чап қисмида Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши лозим.

Сумка

Ёрқин кўк рангда бўлиб, оғирлиги 250-280 грамм зичликдаги матодан тикилиши, ён томонида сув олиб юришга мўлжалланган чўнтак бўлиши, олд томонида эса телефон учун чўнтак ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар учун шаффоф чўнтак жойлашган бўлиши талаб этилади.   

Танловда иштирок этмоқчи бўлган корхона ва ташкилотлар 2023 йил 30 март кунига қадар ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этиши зарур.

Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефонлар: 71-240-04-75.

 

Page 15 sur 1862

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top