muslim.uz

muslim.uz

Аввал хабар берганимиздек, бугун муфтий ҳазрат бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар Тошкент вилоятига ташриф буюриб, жоме масжидларда жума мавъизаларини ўқиб беришди.

Бугунги жума маърузаси “Юсуф алайҳиссалом қиссасидан ибратлар” бўлиб, бу мавзуни уламолар: Ҳомиджон қори Ишматбеков Ангрен шаҳридаги “Қорабоғ”, Салоҳиддин домла Шарипов “Облик”, Нуриддин домла Холиқназаров Бўка туманидаги “Ўрта Қўрғон”, Абдуқаҳҳор домла Юнусов Янгийўл туманидаги “Гулбоғ”, Жалолиддин домла Ҳамроқулов Оққўрғон туманидаги “Нодирхон қори”, Аброр Мухтор Алий домла Олмалиқ шаҳридаги “Рамазони шариф” жоме масжидларида мўмин-мусулмонларга таъсирчан тарзда етказишди.

Масжидга йиғилган юртдошларимиз маърузаларни сел бўлиб тинглашди.

Аллоҳ таоло Юсуф сурасининг 4-оятида: «Биз Сизга ушбу Қуръон (сураси)ни ваҳий қилишимиз билан бирга гўзал қиссани айтиб берурмиз. Сиз эса, (эй Муҳаммад!) ундан (ваҳийдан) олдин бехабарлардан (бири) эдингиз», деб марҳамат қилади.

Дарҳақиқат, таниқли уламолар, дин пешволарининг маърузаларини эшитиш кишига ўзгача завқ бағишлайди. Шу боис кўплаб кишилар уларнинг масжидларига ошиқадилар, маърузаларидан баҳраманд бўлишга интиладилар. Бугун эса уламоларимиз аҳоли орасида, уларнинг ўзлари халқ билан учрашиб турибди. Бу катта имкониятдир.
Воизларнинг бугунги жума мавъизасидан мўмин-мусулмонлар сир сақлаш; ҳасаддан тийилиш; тўғри йўлдан адаштирувчи амаллардан четланиш; ҳақ йўлда сабр ва сабот кўрсатиш; ўзини туҳматдан поклаш каби динимиз таълимотларини таъсирчан мисоллар орқали билиб олишди.

 

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Пандемия сабаб Саудия Арабистонидаги Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавий ишларининг Бош раҳбари Шайх, доктор Абдурроҳман Ас-Судайс Замзам сувини тарқатадиган ақлли роботни ишга туширди. У замзам суви идишларини одамлар аралашувисиз доимий равишда 8 соат давомида тарқатиши айтилди.

Шайх, доктор Абдурроҳман Ас-Судайс замонавий технологиялар инсониятга хизмат қилиш учун ишлатилаётгани, айниқса, коронавирус пандемияси хатарини эслатиб: “Бу технология Икки муқаддас масжид зиёратчилари хавфсизлигини сақлайди”, дея таъкидлади.

Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавийнинг умумий раҳбари бутун инсоният хизмат қилаётган замонавий илм-фан ва рақамли тараққиёт эришган ютуқларини мақтади. Ақлли робот идишдаги замзам сувини тарқатади ва зиёратчилар ҳаракатига тўсқинлик қилмасдан ишлайди.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

ЎМИ фатво бўлими ходими

Сайдаралиев Саидаҳмад

Сал кам 50 йилдан буён беш маҳал намозини Масжидун Набавийда адо қилиб келган Муҳйиддин Ҳафизуллоҳ 107 ёшида вафот этди ва Мадинада жаноза намози ўқилди.

Бақиъ қабристонига дафн қилинган Ҳафизуллоҳ бир хайрсевар киши томонидан ҳадия қилинган уйда ёлғиз яшарди.
Қайси мамлакатдансиз, деб сўраганларга: «Имом Бухорийнинг юртиданман» дер эканлар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Давоми... 

2. Дунёвий таълим муассасаларидаги динга оид академик таълим

  Дунёвий таълим муассасаларидаги динга оид таълим йўналиши бўйича қуйидагиларни айтиб ўтиш лозим. Ўзбекистонда лицей-коллеж ва олий таълим муассасаларида “Диншунослик” фани доирасида бир қанча динлар ва улардаги ибодатлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Шунингдек, бир қатор фанларда ҳар бир шахсда инсонийлик, ватанпарварлик, ота-онага ҳурмат, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-мурувват туйғуларини камол топтиришга хизмат қилувчи диний матнлар, ҳадиси шариф ва турли диний мазмундаги ривоятлардан намуналар келтирилган мавзулар киритилган.

Республикамиз қонунчилиги бўйича таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмаслиги, лекин дин ҳақида маълумот берувчи фанлар бундан мустасно экани белгиланган. Бунинг сабаби дин ҳақида маълумот берувчи ўқув предметларида бирор динга устунлик бермаган ҳолда кўпчилик эътиқод қилувчи дунё ва миллий динлар, улардаги ибодат ва расм-русмлар ҳақида маълумотлар энциклопедик тарзда баён этилади. Шунингдек, бундай фанларда динийлик руҳи бўлмайди. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон дунёвий таълим муассасаларида дин ҳақидаги билимлар илоҳиёт нуқтаи назардан эмас, академик ёндашув асосида берилади.

Кўпчилик ота-оналар хоҳлаётган таълим-тарбия, одоб-ахлоқ ва умуминсоний тамойилларни ўргатадиган масалаларни ўз ичига қамраб олган “Тарбия” фани 2020 йилдан эътиборан умумий ўрта таълим муассасалари ўқув дастурига киритилди.

Дунёвий таълим муассасаларидаги динга оид таълим бўйича ҳолат ҳақидаги қуйидаги хулосаларни кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

- Ўзбекистон дунёвий таълим муассасаларида дин ҳақидаги билимлар академик ёндашув асосида берилади;

- умумий ўрта таълим муассасалари 1-11 синф ўқувчилари учун умуминсоний ва диний қадриятлар, юксак маънавиятни ўзида мужассам этган “Тарбия” деб аталган янги фан жорий этилди. Бу фан дин билан боғлиқ одоб-аҳлоқ ва тарбияга тегишли маълумотларни ҳам тақдим этади;

дунёвий олий таълим муассасалари ўқув режаларига “Диншунослик” фани киритилган. Ушбу фан доирасида жаҳон ва дунё динлари, миллий динлар ҳақида бирор бир динга устунлик бермаган ва камситмаган ҳолда таълим берилади. Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, барча диний таълим муассасаларида ҳам диний фанлар қаторида дунёвий фанлардан таълим берилади.

Ўзбекистонда диний таълимдан фарқли ўлароқ академик диншунослик-исломшунослик таълими ҳам йўлга қўйилган. Ўзбекистон халқаро ислом академияси бу йўналишда малакали мутахассис-кадрларни тайёрлашга ихтисослашган етакчи таълим ва илмий тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Мазкур ўқув юртида исломшунослик ва диншунослик йўналишлари доирасида Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи (фиқҳ), ақида, тасаввуф каби таълим мутахассисликларига фан сифатида академик ёндашув асосида ушбу соҳа учун илмий ходимлар, олимлар тайёрланади (диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари бўлган имом-хатиб, ноиб-имом, мутавалли, муаззин эмас). 

  Давоми бор...

  Дин ишлари бўйича қўмита

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top