muslim.uz

muslim.uz

Ҳурматли порталимиз мухлислари, Яратганга шукрки, Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамлик сабабли муборак Рамазон ойи ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтмоқда. Айниқса, кундузлари соим бўлиб Аллоҳга муқарраб бўлган инсонлар, тунлари таровиҳ намозларида ҳам иштирок этиб Аллоҳнинг каломига соме бўлишмоқда. Дуолар мустажоб бўладиган ғанимат дамларда Юртимиз ва юртдошларимиз ҳақига хайрли дуолар қилишмоқда.

Сиз азизларга 25 июнь куни пойтахтимизнинг қуйидаги масжидларида Қуръон хатмоналари якунига етишини маълум қиламиз: 

  1. Учтепа тумани, “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” жоме масжиди. Масжид имом-хатиби –Саидов Худойберди. Хатмда Саидов Худойберди қори.
  2. Учтепа тумани, “Бешқайрағоч” жоме масжиди. Масжид имом-хатиби –Ибн Турсун Билолқори ибн Султонмурод. Хатмда Умарходжаев Мурод, Олимжонов Муҳаммадризо, Музаффархонов Абдуллахон, Аббосов Акмалхон қорилар.
  3. Учтепа тумани, “Мирбобо ота” жоме масжиди. Масжид имом-хатиби –Атамуродов Абдужалил. Хатмда Убайдуллаев Ислом, Шодмонов Зиёдилло қорилар.
  4. Учтепа тумани, “Бурҳониддин Марғилоний” жоме масжиди. Масжид имом-хатиби –Рустамов Юсуфхон. Хатмда Абдукаримов Аҳроржон, Носиров Исмоилжон қорилар.
  5. Олмазор тумани, “Чимир ота” жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Акромов Тоҳуриддин. Хатмда Абдуллажонов Абдулбосит, Йўлдошев Абдулғаффор қорилар.
  6. Олмазор тумани, “Мевазор” масжиди. Масжид имом-хатиби – Марҳумов Раҳимжон. Хатмда Сайнуриддинов Саиджафар, Абдувоҳидов Абдуллоҳ қорилар.
  7. Олмазор тумани, “Абу Бакр Қаффоли Шоший” жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Турсунов Қурбонбой. Хатмда Каримов Қосимжон қори.
  8. Мирзо Улуғбек тумани, “Авайхон” жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Холиқов Алиқул. Хатмда Шукруллаев Мухаммад Алихон, Шукруллаев Омилхон қорилар.
  9. Мирзо Улуғбек тумани, “Дорул Омон” жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Отабоев Муҳаммаджон. Хатмда Айнутдинов Оятуллоҳ ва Лутфуллаев Шамсиддин қорилар.
  10. Сирғали  тумани, “Нўғой қўрғон”  жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Садриддинов Муродхон. Хатмда Ҳикматуллаев Муҳаммадюсуф қори.
  11. Шайхонтоҳур  тумани, “Шайх Зайниддин”  жоме масжиди. Масжид имом-хатиби Исмоилов Одилхон. Хатмда Халимов Насруллоҳ, Мирзаев Насрулло қорилар.
  12. Шайхонтоҳур  тумани, “Хожа Аҳрор Валий” жоме масжиди. Масжид имом ноиби – Толибов Ўткир. Хатмда Абдумаликов Низомиддин ва Дехқонов Абдурасул қорилар.
  13. Шайхонтоҳур  тумани, “Абдуллоҳ  ибн Ҳузофа”  жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Дарвишев Муҳторжон. Хатмда Рустамжонов Абдуллатиф қори.
  14. Шайхонтоҳур  тумани, “Кох ота бузрук”  жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Холмўминов Жалолиддин. Хатмда Гаипов Шамсиддин қори.
  15. Чилонзор тумани,“Носирхон” жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Раупов Жасурбек. Хатмда Усмонов Шахобиддин ва Юнусов Абдурашид қорилар.
  16. Чилонзор тумани, “Дўмбиробод”  жоме масжиди. Масжид имом-хатиби Шонеъматов Шукуржон. Хатмда Тожиддинов Нуруллоҳ ва Раҳимбердиев Жобирхон қорилар.
  17. Чилонзор тумани,“Олтинхонтўра”  жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Эрназаров Алимардон. Хатмда Восиев Билол ва Шокиров Муҳаммаджон қорилар.
  18. Юнусобод тумани, “Камолиддин Ориф ал Бухорий”  жоме масжиди. Масжид имом-хатиби – Ҳафизуллаев Закариё. Хатмда Ҳакимуллаев Муҳаммадсодиқ қори.

            Шукуҳли ва дуолар ижобат бўладиган хатмона кечасида Аллоҳ таолодан Рамазон ойи  Юртимиз учун барокатли ва хайрли бўлишини, Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз эса фаровон бўлишини сўраб дуолар қилайлик. Зеро, бу ойда қилинган дуо мустажобдир.

                                                    Ўзбекистон мусулмонлар идораси ахборот хизмати

“Умра-2016” Рамазон мавсуми ўтган йиллардаги мавсумлар каби Юртбошимиз Фармонларига мувофиқ тузилган “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Жамоатчилик кенгаши”нинг қарорлари ва тавсиялари асосида ташкил этилди.
Маълумки, истиқлол шарофати билан муборак Умра ва Ҳаж сафарларини ташкил этиш борасида катта ютуқларга эришилди. Бугунги кунда бу ишлар янада такомиллашди ва зиёратчиларимизга кўплаб қулай шароитлар яратилди. Бунинг учун Яратганга чексиз шукурлар қилишимиз даркор.
2016 йилнинг 25 июнь куни эрта тонг соат 08:50 да ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Тошкент–Жидда йўналишида умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига жўнаб кетди.“Умра-2016” Рамазон мавсумининг биринчи рейсида учиш Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Сирдарё ва Бухоро вилоятлари зиёратчиларига насиб этди. Уларга зиёрат давомида ўзбекистонлик тажрибали ишчи гуруҳи, гуруҳ раҳбарлари, шифокорлар ҳамда моҳир ошпазларимиз хизмат кўрсатадилар.Зиёратчиларимизга Маккаи мукаррамада “Нама Мавадда” ва Мадинаи мунавварада “Нур Мавадда” меҳмонхоналарида Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги бир неча йиллик ҳамкоримиз “ал-Ҳидоя” ширкати томонидан хизмат кўрсатилади. Сафар мобайнида фуқароларимиз Макка ва Мадина шаҳарларидаги тарихий жойларни зиёрат қилишга муяссар бўлишади. Аллоҳ барчамизга Умра ва Ҳаж ибодатларини адо этишни насиб этсин.


Халқаро алоқалар бўлими 

   Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, юртимизда Рамазон ойининг ҳар бир кечаси ва кундузи ўзгача файз билан ўтмоқда.

   Муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунлари файзу-баракоти юртимиз узра уфуриб турган бир пайтда қориларимизнинг Қуръон тиловатлари, юртдошларимизнинг уларга сомеъ бўлиб, юртимиз, халқимиз ҳақига дуо қилишлари Рамазон ойига ўзгача тароват бахш этмоқда.

   Юртимизга ярашадиган ана шундай файзли онлардан яна бири 2016 йилнинг 25 июнь куни гуллар шаҳри бўлган Наманган шаҳрида жойлашган “Мулла Бозор Охунд” жоме масжидида бўлиб ўтди. Шу куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари мазкур масжидларга ташриф буюриб, муборак Рамазон ойининг фазилатлари ва шукрона мавзусида маърузалар қилиб, Наманган аҳлига руҳий – маънавий озуқа бердилар.

   Намоз якунида муфтий ҳазратлари муборак ойга етказгани учун Аллоҳга шукроналар айтиб, диёримиз тинч, осмонимиз мусаффо, юртимиз янада обод, турмушимиз бунданда фаровон, фарзандларимиз баркамол бўлишини сўраб дуолар қилдилар.

   Муфтий ҳазратларига вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов ҳамроҳлик қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили  

А.Турсунов

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги 15 йиллик юбилей мажлисида қатнашиш учун Республикамизга келган хорижий меҳмонлар пойтахтимизнинг диққатга сазовор масканларига ташриф буюрмоқдалар. 23 июнь куни “Минор” жоме масжидида бир қатор турли мамлакат вакиллари кутиб олинди. Жумладан, АСЕАН халқаро ташкилоти бош котиби Ле Лионг Минь, “Чайна Минметалз корпорейшн” раҳбари Ли Лианг, Ҳиндистон ва Хитой божхона қўмитаси мутахассислари ҳамда ахборот агентликлари вакиллари ташриф буюришди.

Мартабали меҳмонларга “Минор” жоме масжидининг Президентимиз ташаббуслари билан бунёд этилгани, унда Хитой, Украина ва Бельгия каби давлатларнинг энг сара, бақувват қурилиш хом-ашёлари ишлатилгани, замонавий технология ва барча иситиш-совутиш тизимлари билан таъминлангани, 5000 нафар намозхон эмин-эркин ибодат қилиши учун барча қулай шароитлар яратилгани ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Меҳмонлар моҳир ўзбек усталарнинг қўл меҳнатлари ва ҳунармандларнинг санъат даражасига етказиб яратган нақш безаклари, хаттотларнинг тилла суви билан юритган ояти-карималарига тасаннолар айтдилар. Меҳмондўст мезбон ўзбекларга илиқ таассурот ва олинган маълумотлар учун ташаккур изҳор этдилар. Ташриф самимий ва илиқ тарзда ўтди.

 

Азизхон ҲАКИМОВ

тайёрлади.

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top