www.muslimuz

www.muslimuz

lundi, 08 juillet 2019 00:00

Ижобат бўлган дуо

Носириддинхон амаким ўғиллари Сирожиддинхон шундай ҳикоя қилган эди: — Мен 5-6 ёш вақтим. Ҳастимомдаги ҳовли. Ҳар куни эрталаб Зиёвуддинхон қори амаким, Эшон Бобохон бобомиз ва Саломатхон катта ойимизларга салом бергани кириб келардилар ва кўлларидаги нарсани менгами, Кимё ҳоламгами берардилар-да, ўзлари ота-оналарининг олдиларига ошиқардилар.
Бир куни оқ рўмолга ўралган нарса олиб келдилар-у, бизларга бермай тўғри бобомиз олдиларига кириб кетдилар. Нима олиб келдиларкин, деб қизиқиб мен ҳам кетларидан кириб бордим.
Бобомиз Эшон Бобохон ҳазратлари ўшанда 98 ёшда эдилар. Уйда кроватда, орқаларига 2-3 та ёстиқ қўйилган ҳолда, ўтирардилар. Саломатхон катта ойимиз уларга қараб турардилар. Қори амаким улар билан саломлашиб, хол-аҳвол сўраганларидан сўнг: — Отамиз, Тошкентда “Ракат” маҳалласида биринчи янги масжид (Совет даврида) қурилишига Москвадан рухсат олинди. Шунга бир оқ фотиҳа бериб, мана бу биринчи ғиштига муборак қўлингизни қўйиб берсангиз, — деб оқ рўмолни очиб, ичидан ғиштни олиб, бобомиз қўллари олдига олиб бордилар.
Бобомиз: — Алҳамдулиллаҳ, Алҳамдалиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ— шу кунларга еткказганига шукур! - деб чуқур нафас олдилар-да, ўнг қўлларини "Бисмиллаҳир-раҳмонир-раҳим — деб ғишт устига қўйиб, —Бундай муқаддас даргоҳлар юртимизда кўплаб очилиб, мусулмонларга хизмат қилсин! - деб, юзларига фотиҳа тортдилар. Катта ойимлар ҳам, қори амакимлар ҳам: — Илоҳи Омин! Айтганингиз келсин,— деб қўлларини юзларига суртдилар. Қори амаким: — Энди мен бориб бу муборак биринчи ғиштни "Ракат" масжиди асосига Сизнинг номингиздан қўйиб келаман, — дедилар. Катта ойимизларга юзланиб: — Онамиз, Сиз ҳам дуо қилинг, - дедилар. Улар ҳам суюниб: - Омин болам, илоҳим юртимиз тинч бўлсин. Яратган Эгам дини Исломга кувват, шариятга ривож берсин! Барча қилаётган ишларингизни хайрли қилсин! - Омин! - деб барчалари юзларига фотиҳа тортдилар. Қори амаким: — Яхши ўтиринглар, — деб орқалари билан юриб чиқиб кетдилар.
Мен мана шундай воқеага гувоҳ бўлганман, деди Сирожиддинхон.
Мустақиллигимиз шарофати, ҳурматли Президентимиз қўллаб-қувватлашлари боис, ҳозирги кунда юртимизда кўплаб масжидлар очилиб, мусулмонларга хизмат қилмоқда. Куни кеча Тошкент шаҳридаги Эшон Бобохон бобомизнинг номларидаги масжид қайта кенгайтириб тикланаётган масжидларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг келишлари, ўқилган Қуръони карим тиловатлари ва хайрли дуолари бизни тўлқинлантириб юборди. Кўзларимиз қувонч ёшларга тўлди. Шу боис юқоридаги лавҳани эътиборингизга хавола этишга жазм қилган эдим.
Дарҳақиқат, Эшон Бобохон ҳазратлари ва Саломатхон катта ойимиздек покдомон инсонларнинг дуолари ижобат бўлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

 


Мухлисахон Зиёвуддинхон қори қизи

Агар Аллоҳ таоло кислород ва водород атомларини ёғдириб, ўзинглар сув қилиб олинглар деса, нима қила олардик?!

Қайси лаборатория у атомларни сувга айлантиришни эплай оларди?!

Бу ишга қанча маблағ сарф бўлиб кетарди?!

Аллоҳнинг бизга раҳмати туфайли ичадиган сувимиз ёмғир-қор кўринишида тайёр сув бўлиб ёғади. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَهُوَ الَّذِي يُنَزِّلُ الْغَيْثَ مِن بَعْدِ مَا قَنَطُوا وَيَنشُرُ رَحْمَتَهُ وَهُوَ الْوَلِيُّ الْحَمِيدُ

“У зот (одамлар) ноумид бўлганларидан кейин ёмғирни нозил қилур ва Ўз раҳматини таратур. У валий ва мақталган зотдир” (Шуро сураси, 28-оят).

Маълумки, ёмғир жуда катта тезликда ерга тушади. Аслида, бундай тезликда тушган нарса баландлик, эркин тушиш тезлиги ҳамда ернинг тортишиш кучи натижасида улкан кучга айланиб, бошимизни мажақлаб, ҳалокатимизга сабаб бўлиши керак эди. Лекин ундоқ бўлмай, катта тезликда тушаётган ёмғир томчилари юзимизга майин урилади. Бу ҳам Раҳмоннинг марҳамати, меҳрибонлигидир.

 

Нозимжон Ҳошимжон

lundi, 08 juillet 2019 00:00

Диндорини танланг!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قَالَ : " تُنْكَحُ الْمَرْأَةُ لِأَرْبَعٍ : لِمَالِهَا ، وَلِحَسَبِهَا ، وَجَمَالِهَا ، وَلِدِينِهَا ، فَاظْفَرْ بِذَاتِ الدِّينِ تَرِبَتْ يَدَاكَ ".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

«Аёл киши тўрт нарса учун никоҳланилади: моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур!» (Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривояти.)

Инсонлар аёл кишига молдорлиги, насл-насаби яхшилиги, чиройи борлиги ва диндорлиги учун уйланишади.

Кимдир аёлнинг пулига, кимдир насаби яхшилигига, кимдир чиройли бўлганига, кимдир диндор, диёнатли аёл бўлганига қизиқади.

Агар битта аёлда шу тўрт нарса жам бўлса, қандоқ яхши!

Аммо бир аёлда буларнинг ҳаммаси жам бўлиши кам учрайди.

Агар аёлнинг фақат мол-дунёси бўлиб, дину диёнати бўлмаса, у эрига моли билан мақтанади, ўзини катта олади, «Отамнинг, акаларимнинг пули кўп. Сенда ҳеч вақо йўқ» деб эрини менсимайди.

Агар аёлнинг фақат насл-насаби зўр бўлиб, дину диёнати бўлмаса, у эрига ўз насаби, зоти, ота-боболари билан мақтаниб, «Мен фалончиларнинг авлодиман. Сен эса ялангоёқсан» деб эрига паст назар билан қараб, уни менсимайди.

Агар аёлнинг фақат чиройи бўлиб, дину диёнати бўлмаса, у эрига жамоли билан мақтаниб, «Бу чиройимга кўплар ошиқ эди. Ортимдан зор юрарди» деб эрига паст назар билан қарайди.

Агар аёл дину диёнатли бўлса, Аллоҳ таолодан қўрққани, тақволи бўлгани учун эрини ҳурмат қилиб, унга итоат этади. Эрига пули кўплиги билан ҳам, насаби билан ҳам, чиройи билан ҳам мақтанмайди.

Шунинг учун диндор аёлга уйланган киши бахтли яшайди. «Қўлинг тупроққа қорилгур!» дегани «Яхшиликка эришгур!», деган маънодадир.

 

Нозимжон Ҳошимжон

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтдилар: “Мен қиёмат қо­йим бўлган кунда Одам фарзандларининг энг улуғиман, (бу би­лан) фахрланмайман, икки қўлимда ҳамду сано байроғи юқори кўтарилган бўлади, (бу билан ҳам) фахрланмайман, ана шу кунда Одамдан бошлаб барча пайғамбарлар менинг байроғим остига жамланишгай ва қабри биринчи очиладиган ҳам, биринчи шафо­ат қилувчи ҳам ва биринчи шафоати қабул қилинадиган ҳам мен бўламан (булар билан фахрланмайман)” (ИмомТермизий ва Имом Аҳмад ривояти).

Бу ҳадиси шарифда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дунё аввалидан бошлаб афзал ва улуғ банда экани айтилмоқда. Қиёмат кунида Одам болаларининг саййидиман, дейишлари ҳам у зотнинг нафақат бу дунёда, балки охиратда ҳам башариятнинг саййиди бўлишларини ҳадисда зикр қилмоқдалар.

Қиёмат кунида Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам)нинг қўлларида ҳамд байроғи бўлиши ҳадисда таъ­кидланмоқда. Бу эса, “Мен катта шафоатни қилганимда аввал­гию охирги халойиқ менга мақтов айтади”, деганидир.

Бу гапларни Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фахрланиш ёки мақтаниш учун айтаётганлари йўқ, бал­ки ҳақиқат шудир. Бу эса, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам) қиёмат кунида энг улуғ ва шарафли банда эканликларини кўр­сатади.

Ҳадис давомида “Қабри биринчи очиладиган ҳам менман”, де­дилар. Қиёматдан олдин дунё пайдо бўлгандан бошлаб то ўша пайтгача бўлган барча халойиқ қабрда бўлиши маълум. Ўша қабр­дагилар ичидан биринчи тирилтириладиган зот уларнинг энг аф­зали экани билинади. Мана шу улуғ зот Муҳаммад (сол­лал­ло­ҳу алайҳи ва саллам)дир. Бу сўзларнинг ҳеч бирида ғурур ва кибр бў­ли­ши мумкин эмас. Чунки Қуръони каримда у зотнинг ҳаво­дан олиб гапирмаслиги собит бўлган.

Абдуллоҳ ибн Аббос (Аллоҳ улардан рози бўлсин) айтади: «Бир кун Расулуллоҳ (алайҳиссалом) саҳобалар пайғамбарларнинг қай бири афзаллиги ҳақида баҳслашаётганларини эшитиб қолди­лар ва айтдилар:

“Мен сизларнинг баҳсингизни эшитдим… Албатта, Иброҳим Аллоҳнинг дўсти, бу тўғри, Мусо Аллоҳнинг сирдоши, бу ҳам тўғри, Исо Руҳуллоҳ ва Аллоҳнинг калимаси, бу ҳам тўғри, Одам Аллоҳнинг ердаги халифаси, бу ҳам тўғри. Лекин эй саҳобаларим! Билинглар, мен Аллоҳнинг (улардан кўра) энг суюклигиман, (аммо) фахрланмайман, қиёмат кунида ҳамду сано байроғини баланд кўтарган мен бўламан, (аммо) фахрланмайман ва мен қиёмат ку­ни биринчи бўлиб шафоат қилувчи ва биринчи бўлиб шафоати қабул қилинадиган кишиман, (аммо) фахрланмайман, жаннат эшигини биринчи қоқадиган менман, шунда мен учун Аллоҳ тао­ло жаннат эшигини очади ва мени жаннатга дохил қилади, мен билан мўминларнинг фақирлари бирга (киради), (аммо) фахр­ланмайман, аввалгилар ва охиргиларнинг барчасини энг мукарра­ми ўзимман, (аммо бунга ҳам) фахрланмайман”» (Имом Термизий ри­вояти).

Пайғамбарларнинг бир-бирларидан фазлли эканини Аллоҳ таолонинг ўзи хабар берган. Бу ҳақда:

«Ўша пайғамбарларнинг баъзиларидан баъзиларини афзал этдикУлар ичида (Мусо каби) Аллоҳ (у билан) гаплашгани ва (Муҳаммад каби) даражасини (бошқа пайғамбарлардан) юқори қилгани борМарямнинг ўғли Исога мўъжизалар бердиква уни Руҳул Қудус (Жаброил) билан қувватладикАгар Аллоҳ хоҳлаганида эди,(одамлар) пайғамбарлар (юборилгани)дан кейинуларга ҳужжатлар келгач (ўзаро) уришишмаган бў­лур эдиАммо улар ихтилоф қилдиУлар орасида имонкелтирганлари ҳамкуфрга кетганлари ҳам борАгар Аллоҳ хоҳ­лаганида(улар) уришишмаган бўлур эдиЛекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишини қилур» (Бақара, 253-оят).

Ояти каримадан маълум бўлади, баъзи пайғамбарлар баъзи­ларидан афзалдир. Уларнинг фазллари ўзларининг муҳитларига қараб турлича бўлади. Масалан, баъзи пайғамбарлар бир қаби­ла­га, бошқалари бир авлодга, яна бирлари бир умматга, баъзила­ри эса барча умматларга ва барча авлодларга юборилгандир.

Ояти карима тўғридан-тўғри Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўзларига хитоб бўлаётгани учун у зотнинг фазлла­ри зикр этилмади. Пайғамбарлар ичида Муҳаммад (соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам)га назар соладиган бўлсак, у зот (соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам) энг олий даражада турадилар. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг пайғамбарлиги бошқа пайғамбарларга ўхшаб бир миллат, бир авлод ёки бир наслга эмас, балки барча миллат­лар­га, барча авлодларга ва барча наслларга тегишли бўлиб, бу ри­со­лат қиёмат кунига қадар давом этади.

У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг пайғамбарликлари тўлиқ, ҳеч қандай камчиликсиз ва кишиларга икки дунё саода­ти­ни берувчи пайғамбарликдир. Шунинг учун ҳам у зотдан кейин ва­ҳий келмайди. Шунинг учун ҳам у зот (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам)­нинг рисолати ўзидан олдинги барча дин ва рисолатни ман­сух қилади.

Аллоҳнинг салавоти ва саломи сизга бўлсин, эй Саййидимиз, эй Расулуллоҳ!

Аллоҳ таоло айтди:

«Сизларнинг (суҳбатдош) биродарингиз залолатга кетга­ни ҳам йўқйўлдан озганиҳам йўқ» (Нажм, 2).

Маккаликлар, Қурайш аҳли ўзларининг биродарлари Муҳам­мад (алайҳиссалом) келтирган динни, бутун инсониятга то қиёматга қадар турадиган ҳақ динни қатъиян рад этибгина қолмай, у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни “адашган ва ақлдан оз­ган мажнун” дея айблади. Уларнинг бундай айбловларига Ҳақ тао­ло: “Йўқ, у Муҳаммад адашган эмас, эс-ҳушидан айрилиб қолгани ҳам йўқ, у тўғри йўлда, балки ўзларинг залолатда юрган, ҳақ ноҳақни ажрата олмайдиган жоҳилу нодонсиз”, дея жавоб бе­ра­ди юқоридаги ояти каримада.

Аллоҳ таоло: «(Яна у Қуръонни) хомхаёлдан олиб сўзлаёт­га­ни йўқ» дея, тилингиз (сўзингиз)ни поклади.

Пайғамбар (алайҳиссалом) Аллоҳ таоло ва унинг шариати ҳа­қида ёки охират билан боғлиқ воқеалар ҳақида нима деган бўлса­лар, албатта, ҳақни гапирганлар, чунки у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз ичларидан тўқиб эмас, балки Аллоҳ берган илм билан сўзлаганлар.

«Унга (тиловатни) мустаҳкам қувватга эга бўлмиш зот (Жаб­роил) таълим берди» дея (Нажм, 5) суҳбатдошингизни пок­лади:

Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг суҳбатдошлари, Қуръон ил­ми­ни ўр­гатадиган муаллимлари Жаброил (алайҳиссалом) эдилар. Аллоҳ таоло Ўзи билан Пайғамбар (алайҳиссалом) ўртасида эл­чилик қи­лишдек буюк вазифани адо этишни соҳиби қудрат дея сифат­ла­ган Жаброил исмли машҳур фариштага юклаган эди.

Ва кўнглингизни улуғлади:

«Кўрган нарсасида қалби ёлғончи бўлмади» (Кўзи билан Жаб­роилни ёки қалби билан Аллоҳни кўрди) (Нажм, 11).

Яъни, Жаброил (алайҳиссалом)ни асл суратида кўриб, Пай­ғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг кўнгиллари ҳам қано­атланди ва у Аллоҳ таоло томонидан тайин қилинган вакил, элчи эканига ишондилар. Ёки Пайғамбар (алайҳиссалом) Меърож ке­часида ғайб оламининг кўпгина сир-асрорига шоҳид бўлдилар, кўз­лари билан кўрдилар. Шу кўрган нарсаларга чин қалбларидан ишондилар, уларнинг ҳақлигига заррача ҳам шубҳаланмадилар.

Ва кўзингизни ҳам поклади:

«(Пайғамбарнинг) кўзи (четга) оғгани ҳам йўқўз ҳаддидан ошгани ҳам йўқ» (Нажм, 17). Пайғамбар (алайҳиссалом) Меъ­рож кечасида чексиз олам, илоҳий даргоҳга чиққанларида фақат Аллоҳ таоло изн берган нарсаларгагина қарадилар.

Ҳар бир нарсани кузатиб, билиб тургувчи Алим Зот Аллоҳ тао­ло бу ҳолатни билди, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг камтарона кўз қарашларини кўрди ва албатта, биз уммати Муҳаммадияга бунинг хабарини берди.

Ва қалбингизни поклади:

«(Эй Муҳаммад!) Кўксингизни (илму ҳикматга) кенг очиб қўймадикми?!» (Шарҳ, 1)

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)га бер­ган неъматларидан бирини эслатиб айтади, биз сизнинг кўнг­лингизни шу даражада кенг қилиб қўйдикки, у барча маъ­навият, улкан ҳидоятни ичига сиғдира олди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг кўнгиллари бамисоли ҳикмат булоғи эди.

Ва хулқингизни поклади:

«Албаттасиз буюк хулқ узрадирсиз» (Қалам, 4).

Аллоҳ таоло ушбу муқаддас хитоби билан Ўзининг маҳбуб Пайғамбари Муҳаммад (алайҳиссалом) нақадар чиройли, гўзал ах­лоқ эгаси эканларини таъкидламоқда.

Бу ояти каримани шарҳлаб Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (раҳматул­лоҳи алайҳ) ривоят қилади: «Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) Пай­ғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳақларида бундай деган: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳеч қачон на қўл остидаги ходимни ва на хотинни урмаганлар. Жиҳоддан бошқа жойда ҳеч нарсани қўл­лари билан урмаганлар. Икки ишдан бирини танлайдиган бўл­салар, гуноҳ бўлмаса, албатта, осонини танлардилар. Агар гуноҳ иш бўлса, ундан узоқда бўлардилар. Ўзлари учун ҳеч қачон ўч ол­маганлар. Магар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар содир қилин­са­гина, Аллоҳ учун интиқом олганлар”».

Ойша Онамиз (розияллоҳу анҳо)дан Пайғамбаримиз (алай­ҳиссалом) хулқлари ҳақида сўрашганда: “Хулқлари Қуръон эди”, деб жавоб берган, яъни Муҳаммад (алайҳиссалом) Қуръондаги барча олий хулқлар билан хулқланганлар, яхши одоб-ахлоқни ўзларига сингдирган эдилар.

Аллоҳ таолонинг юқоридаги ояти каримаси у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун катта баҳодир.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган:

«(Эй имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират ку­нидан умидвор бўлганва Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намунабордир» (Аҳзоб, 21).

Эй Саййидимиз, Набийимиз! Исро кечасида барча пайғам­бар­ларга имом бўлдингиз, Байтул Мақдис (Қуддуси шариф)да бўл­ган пайтингизда сизга ва умматларингизга Аллоҳнинг берган неъ­мат­ларини сўзлаб, (қуйидагича) енгил хутба қилдингиз:

“Аллоҳга ҳамд бўлсин, мени оламлар учун раҳмат қилиб юборди, барча одамлар учун (жаннатдан хабар бериб) севинти­рув­чи, (дўзахдан) огоҳ қилувчи этиб юборди, (Аллоҳ менга) ҳар бир нарса ҳақида тушунчани ўз ичига олган Қуръони каримни но­зил қилди ва умматимни ўрта уммат қилди, умматимни (қиёмат кунида) ав­валги уммат, (фоний дунёда эса) охирги уммат қилди ва менинг кўксимни (имон-эътиқод учун) кенг қилиб қўйди, оғир юкимни ен­гиллатди, номимни баланд қилди, мени (охиратда жан­натни) очувчи (дунёда пайғамбарликка) якун ясовчи қилди”.

Энг покиза ва улуғ салавот-саломлар сизга, аҳли байтингизга ва саҳобаи киромларингизга бўлсин, ё Расулуллоҳ!

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” (1-жилд) китобидан

lundi, 08 juillet 2019 00:00

Ихлоснинг турлари

 

Ихлоснинг турлари
Исҳоқжон домла Бегматов
“Усмон ибн Маъзун” жоме масжиди имом-хатиби

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top