www.muslimuz

www.muslimuz

mercredi, 11 août 2021 00:00

Модуль мандати-2021

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими бўйича 2021-2022 ўқув йили учун ихтисослик ва ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуасидан ўтказилган қабул имтиҳонлари мандат натижаси эълон қилинди.

 ТИИ Модуль таълими учун, олий маълумотли диний кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб вилоятлар кесимида квоталар ажратилган.

Вилоятларга ажратилган квотага кўра энг юқори балл тўплаган 121 нафар имом-хатиблар Олий Маъхад талабаси бўлдилар.

 Юқори кўрсатгич қайд этган абитуриентларни талабалик билан муборакбод этамиз!

 Қабул жараёнлари ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этган мутасаддилар, ўқитувчи ва ходимларнинг хизматлари эвазига Аллоҳ таоло улкан ажрларни насиб этсин!

Юқори балл олган 121 нафар абитуриентлар ТИИ Ўқув-услубий бўлимга бугун, соат 16:00 га қадар учрашишлари шарт.

 +998946352201

 

 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

mercredi, 11 août 2021 00:00

Ашуро қандай кун?

Маълумки, ҳижрий йил ҳисоби бўйича 1443 йилнинг Муҳаррам ойи бошланди. Нима учун бу ойга муҳаррам деган ном берилган?

Муҳаррам сўзи арабча сўз бўлиб, у "ман қилувчи", "тақиқловчи" деган сўзлар маъноларига тўғри келади. Қадимда айрим ойларда уруш, жанжаллар тақиқланган. Муҳаррам ойи ҳам қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи уруш, жанжаллар тақиқланган ой  ҳисобланади. Шу жиҳатдан бу ойга уруш, жанжалларни тақиқловчи, яъни Муҳаррам деб ном беришган.

Муҳаррам ойи Ашуро ойи деб ҳам аталади. Ашуро сўзи ўзбек тилида "ўнинчи" деган маънони англатади. Муҳаррам ойининг ўнинчи кунини Ашуро куни дейилади.

Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Уламолар Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

Ашуро кунида яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Аллоҳ таоло яқинлашиб келаётган Ашуро кунининг фазилатларидан барчамизни баҳраманд этсин!

 

 

Р. Акбаров,

ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими.

Бу ойнинг фазилатларини биласизми?

Эслатма! 2021 йилнинг 10 август куни – янги 1443 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2021 йилнинг 19 август, пайшанба кунига тўғри келади.

 

Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

 

Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

 

Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

 

Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

 

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

 

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғли

Top