МАҚОЛА

Жаҳолатга қарши – маърифат билан...

Муқаддас динимиз бўлмиш “Ислом” дининиг луғавий маъноси “Тинчлик, Омонлик” деган мазмунда. Ислом дини одамларнинг тинчлик ва омонликда яшашларига, бошқаларга ҳамда ғайри дин вакили бўлса ҳам зулм қилмасликка буюрган. Динимиз кўрсатмаларида меҳр–оқибат, раҳм–шафқатга, инсонпарварлик, биродарлик, ўзгаларни ҳурмат қилиш, ёмонлик қилган инсон учун ҳам яхшилик қилишга, кечиримли бўлиш каби олий хислатларни қамраб олган.

Босқинчилик, таъқиб, қўпорувчилик терроризмнинг ҳар қандай шунга ўхшаш хусусиятларидан бири бўлиб, буларнинг ҳаммаси инсонийлик ғоялари, демократия, адолат унсурларига қарши ҳисобланади. Ҳар қандай ёвузликни амалга оширилмасин, очиқчасига инсониятга, тараққиётга, эзгуликка қарши қаратилган буюк жиноятдир. Уларнинг барчаси муайян бир гуруҳни мумкин бўлмаган ҳолда онгли равишда куч ишлатадилар. Бунда террорчилар аниқ мақсадни амалга оширишда ижтимоий – сиёсий мухит билан бевосита алоқада бўлишади.

Терроризм тушунчаси ҳар вақт террористик ҳаракатларнинг тез суръатда амалга оширилишини билдиради. Энг хавфлиси шундаки, ядровий, биологак, бактериологик қуролларнинг террорчилар қўлига тушиб қолиш эҳтимоли энг катта ҳавфдир. Ҳозирги замондаги инсонлар бошига мислсиз кулфат солаётган, уларнинг ҳаёти ҳазон бўлишига, қанчадан – қанча фарзандларнинг етим қолишига сабаб бўлаётган турроризм кўплаб давлатларни ташвишга солмоқда. Бу  эса жаҳон ҳамжамияти олдида катта хатар келтирмоқда. Болаларга мўлжалланган сафсата бемани бузғунчи ўйинлар, ҳуддики терроризимнинг кичик кўринишига ўхшайди. Бугунги кунда ҳам мустақил ривожланиш йўлидан олға қадам босаётган юртимизга нисбатан ғараз ва бузуқ ниятли кишилар, ёвуз кучлар терроризим йўли билан гуллаб яшнаётган юртимизни ҳамда ўсиб келаётган соф табиатли ёшларимизни чалғитишга уринмоқда, бизни яна қарамликка солишга уринмоқда.

Бундай кучларга, жаҳолатга қарши маърифат билан, миллий ғоя билан курашмоғимиз жуда ҳам муҳимдир.  

 

А.СОЛИЖОНОВ,

Чуст туманидаги “Каттабоғ” жоме

масжиди имом-ноиби

 

Read 3613 times

Мақолалар

Top