МАҚОЛА

Исломда рахбарга муносабат

Ватанимиз ўз эркига эга бўлиб тараққиёт сари одимлаб борар экан, афсуски, атрофда ҳалқимиз тинчлиги ва равнақига чидай олмайдиган "ёвуз" кучларнинг ҳам ҳаловати йўқолиб бораяпти.

Натижада эса турли туман иғво тарқатишиб аҳолимиз орасида фитна қилишмоқда.

Минбарда туриб жамоатни итоатга чақирган имомлар ва бошқа аҳли илмларни "сарой уламолари, куфр малайлар" деган бўҳтон билан айблашаяпти.

"Ақидатут-таҳовия"да мавзуга оид матнлар бор.

Имомларимиз, бошлиқларимиз гарчи зулм қилсаларда, уларга қарши чиқишни ҳақ деб ҳисобламаймиз. Улардан бирортасини қарғамаймиз. Уларга бўйсунишдан бош тортмаймиз.

Улар модомики маьсиятга амр қилишмас экан, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш ўлароқ "фарз" деб биламиз.

Уларнинг ҳаққига салоҳият, муваффақият ва саломатлик сўраб дуо қиламиз.

Имом Абу Жаьфар ат-Таҳовий.

Аллоҳ таоло “Нисо”сураси 59-оятда шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир”..

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадислари ҳам имом Таҳовий ҳазратлари айтган ҳужжатларга асос бўлади.

Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қулоқ солинглар ва бўйсунинглар! Гарчи сизларга боши майиздек ҳабаший ҳоким этиб тайинланган бўлса ҳам”.

Демак, ижтимоий келиб чиқишидан қатьий назар, адолатли раҳбарга ҳам, золим раҳбарга ҳам итоат қилинади. Қарши исён кўтариш эса асло мумкин эмас. Аллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин.

Манба асосида тайёрланди.

 

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исҳоқхонтўра" жоме масжиди имом-хатиби

Read 1018 times

Мақолалар

Top