МАҚОЛА

Раҳбарга итоат бўлмаса...

Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, золимдан мазлумнинг ҳақини олиб берадиган, улар ўртасида адолат қилиб, сиёсатини ўтказадиган бир раҳбар бўлмаса, жамоатда тартибсизлик, низолар келиб чиқиши табиий. Чунки инсонларнинг фикри бир жойдан чиқмаслиги ҳақиқат. Инсонларнинг фикрларини тинглаб, ягона тизим асосида бошқарувчи раҳбар бўлмаса, фитна-фасод кўпайиб, улар фирқаларга бўлиниб кетишади. Натижада ҳақ-ҳуқуқлар поймол қилинади, кучлилар заифларни хўрлайди, бутун бир жа- мият инқирозга юз тутади. 

Пайгғамбаримиз (соллаллоху алайҳи ва саллам) умматларини Аллоҳ азобидан қўрқишга-тақвога чақирганларидан сўнг уларни ўзларидан бўлган иш эгаларига итоат қилишга буюрдилар. Раҳбарнинг буйруғи шариатга зид бўлмаса, унга итоат қилиш вожибдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қи­лади:

“Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!” (Нисо, 59).

Аллоҳ таоло аввало Ўзига, сўнгра Пайгамбар (соллаллоҳу алайхи ва саллам)га, ундан сўнг ишбошиларга итоатли бўлишга буюряпти. Оятдаги “улул-амр” калимаси “ишбоши”, “буйрук; эгаси” деган маъноларни англатади.

Имом Молик, Ибн Аббос, Захдок, Мужоҳид ва Атоларнинг айтишича, “улул-амр”дан мурод Куръон ва илм аҳдлари, яъни фақиҳлар ва дин уламолари бўлса, иккинчи фикрга кў­ра амир, бошлиқ ва волийлардир.

Мусулмонлар ичидан сайланган (ёки тайинланган) бош­лиқ ва раҳбарларга итоат қилиб, уларнинг амрини бажариш вожибдир. Бунта ҳадислардан бир қатор далиллар келтирилади. Жумладан, Имом Нававий (рахматуллоҳи алайҳ) ушбу оятдаги “улул-амр”дан мурод “Аллоҳ таоло уларга итоатни вожиб қилган раҳбарлар ва бошлиқлардир”, деганлар. Ҳофиз ибн Касир (рахматуллоҳи алайҳ) эса ушбу оят умумийдир, яъни барча бошлиқларга итоат қилиш вожиблиги тўғрисидадир, деганлар.

Агар улар гуноҳ ишга буюришмаса, раҳбарларга бўйсуниш Аллоҳга итоат килишдир. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) дан ривоят килинади: Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар:

“Мусулмон киши (бошлиғи буюрганида) яхши кўрган ё ёмон к)фган нарсада буладими, гунох; иш булмаса, буйсуниши лозим. Агар бошлиқ шариат ман қилган ишга буюрса, унга бўйсунилмайди”.

Уламолар: “Инсон ёқтирадими, йўқми, қийин ҳолатдами ёки енгиллик ҳолатида, нафсига оғир келадими-йўқми, раҳбарга итоат қилиши вожибдир”, дейишган.

Бошқа бир ҳадисда: “Ким менга итоат этса, Аллоҳга итоат қилибди. Ким менга осийлик қилса (бўйсунмаса), Аллоҳга осийлик этибди. Ким амиримга итоат қилса, ҳақиқатан менга итоат этибди. Ким амиримга осийлик қилса, ҳақиқатан менга осийлик этибди”, деганлар.

Итоатли бўлишнинг бир қанча ҳикматлари бор: жамият тинчлиги ва унда тартиб-қоидалар ўрнатилиши, фитна ва бузғунчиликларнинг олди олиниши ва хоказо...

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар:

“Агар сизларга боши майиздек (қора) ҳабаш қул бошлиқ қилинса ҳам, унга қулоқ солинглар ва итоат қилинглар”.

Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу) айтади: “Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) бизни чақирдилар, у зотга байъат (ваъда) қилдик. Жумладан, яхши ёки ёмон кўрган ишларимизда, танглик ё фаровон бўлган пайтларимизда ҳам бошлиқларга қулоқ солиш, итоатли бўлиш ва улар билан низолашмасликни ваъда қилдик. “Фақат уларда Аллоҳ далил-ҳужжатини билдирган очиқ куфр содир булганини кўрсангиз, итоат қилмангиз”, дедилар.

Имом Муслим Авф ибн Молик (розияллоху анху)дан ри­воят қилади: Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Бошлиқларингизнинг яхшироғи сизлар яхши кўрган ва сизларни ҳам яхши кўриб, ҳақингизга дуо қиладигани ҳамда сизлар ҳам ҳаққига дуо қиладиганларингиздир. Раҳбарларингизнинг ёмонроғи сизлар ёмон кўрган ва сизларни ҳам ёмон кўрадигани ҳамда сизлар уларни лаънатлайдиган ва улар ҳам сизларни лаънатлайдиганларидир”. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ уларга қилич билан қарши турмайликми?’’ деб сўрашди. Шунда Расулуллох (соллаллоҳу алайхи ва саллам): “Ибодатда қоим бўлишаётган экан, ундай қилманг. Агар уларда ёқтирмаган бирон нарсани кўрсангиз, ўшанигина ёмон кўринг. Лекин итоатли бўлинг!” дедилар.

Демак, фосиқ бўлишса ҳам, бошлиқларга Аллоҳга гуноҳ бўлмайдиган ўринда итоат қилиш лозим. Ушбу ақида Аҳли сунна вал жамоани бошқа ёт оқимлардан ажратиб туради. Ёт бидъатчи тоифалар эса бошлиқлари зулм ё гуноҳ иш қилишса, уларга қарши қурол кўтаришни жоиз, деб билади.

Имом Таҳовий (раҳматуллоҳи алайҳ) “Ақидатут Таҳовия” китобида: “Раҳбарларимиз ва ишбошиларимизга қарши чиқмаймиз. Агар улар зулм қилсаларда, дуойибад қилмаймиз. Мабодо гуноҳ ишга буюришмаса, уларга бўйсунишни вожиб деб биламиз ва ҳақларига яхшилик ва офият сўраб, дуо қи- ламиз”, деб ёзган.

 “Сохта салафийларнинг саёз сабоқлари” китобидан

Жаҳонгирхон Аброров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмат ходими

Read 1717 times

Мақолалар

Top