МАҚОЛА

Ашъарий ва мотуридийлар ҳамда уларнинг йўлидан юрганлар муаттила (сифатларни инкор қилувчи) ҳисобланадиларми!?

Ҳа, мужассима ва мушаббиҳаларнинг наздида ҳисобланадилар, токи Аллоҳ таолога жисмиятни исбот қилмагунларича шундай қолаверадилар.

Хулоса гап шуки: Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳ таоло учун У Ўзи учун ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам исбот қилган нарсани исбот қиладилар. Лекин ушбу нарсани Аллоҳ таолонинг муродига ҳамда У зотни лойиқ бўлмаган нарсалардан поклашлик билан исбот қиладилар. Ашъарий ва мотуридийликка оид кичик ё катта ақида китоб бор экан, унда уламолар муташобеҳ насслар ҳақида: бу ҳақда икки мазҳаб мавжуд, иккаласи ҳам ҳақ мазҳабдир, деб айтишади.

  1. Салафлар мазҳаби: тафвиз ва танзиҳ қилиш билан исбот қилиш. Бу мазҳабни энг саломат йўл деб айтишади. Яъни ушбу йўл соҳиби Аллоҳ таолога Ўзи у ҳақда айтмаган ва ирода қилмаган гапни айтишдан омонда бўлади. Бунга қарамасдан мушаббиҳалар ва мужассималар ушбу мазҳаб эгаларини муаттилалик ва залолат сифати билан сифатлашади. Чунки мужассималар наздида исбот қилишнинг маъноси унинг иккинчиси йўқ бўлган бир нарсадир: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога жисмият ва ташбеҳни исбот қилишдир, гарчи улар бу исботларидан кейин “ташбеҳсиз”, деган сўзни қўшиб айтсалар ҳам. Сиз уларнинг наздида Аллоҳ таолони махлуқотларга ўҳшатувчи бўлибгина сифатларни исбот қилувчи бўлишингиз мумкин.
  2. Ҳалафларнинг мазҳаби : Аллоҳ таолонинг сифатларини Унинг зоти ва сифатларига лойиқ нарслар билан таъвил қилиш йўли, аммо бу Аллоҳнинг муроди деб қатъий турилмайди. Чунки ирода қилинган нарсага қатъий далил мавжуд эмас. Уламолар бу мазҳабнинг йўлини аҳқам дейишади яъни, оммага агарда “қўл”, “истиво” ва шунга ўхшаш нарсаларга фақатгина ташбеҳ ва тажсим тушуниб қолинишлиги қўрқиладиган бўлса. Бу мазҳаб ушлаган йўлнинг ҳикмати: биз муташобеҳ сифатларни зоҳирий маъносидан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога лойиқ бўлган маънога буриш билан оммани ташбеҳдан узоқлаштирамиз. Шу билан биргаликда мушаббиҳа ва мужассималар-нинг наздида ушбу таъвил ҳам таътил (сифатларни инкор қилиш) ҳисобланади. Энг ажаблантирадиган нарса шуки, мазкур мужассима тоифаси қачонки уларнинг тажсимига ва ташбеҳига Қуръони карим ва суннати мутоҳҳарада келган насслар мухолиф бўлиб келса, улар ўзларининг мазҳабига муносиб бўлган нарсалар билан таъвил қилишга шошадилар ва ўзларининг мазҳабида қоида бўлган “таъвил бу таътил (сифатларни инкор қилиш)”, деган гапларини ўзларини жоҳилликка солиб эсдан чиқаргандай бўладилар.

Масалан: улар Аллоҳ таоло осмонда деб эътиқод қилишади, агар уларга “У осмонлару Ердаги якка-ю ягона Аллоҳдирки.” (Анъом сураси 3 оят) оят рўбарў келса улар таъвил қилиб: “Яъни У осмонлару Ерда маъбуд, аммо Унинг ўзи осмонда фақат”, деб айтишади. Шундоқ қилиб, Ерда деган сўзни таъвил қилишади-да Осмонларда деган сўзни шундоқлигича қолдиришади.

Улар Аллоҳ таолонинг икки қўли бор деб эътиқод қилишади, аммо Биз Ўз Қўлимиз билан қилган нарсаларни – чорва ҳайвонларини яратиб қўйганимизни...”, деган оятда “қўлимиз” жамъ бўлиб келган бўлса; бошқа оятда “Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир”, бирлик кўринишида келса, улар  “أَيْدِينَا” “қўлимиз” деган сўзни таъзим ва муболаға деб таъвил қилишади ва “يَدَ - яд”ни эса қўлнинг жинси деб таъвил қилишади.

Улар Аллоҳнинг икки кўзи бор деб эътиқод қилишади, ваҳоланки шаръий наарсаларда бирон жойида икки кўзи бор деб келмаган, балки “кўз” сўзи “Буни Менинг кўз олдимда етиштирилишинг учун (қилдим)”. (Тоҳа" сураси 39 оят)ида ва “кўзлар” сўзи “Зотан, сиз шак-шубҳасиз, Бизнинг кўз ўнгимизда (яъни, ҳифзи-ҳимоямизда)дирсиз... " (Тур" сураси 49 оят)ида келади. Бас улар эса юқорида “қўл”ни қандай таъвил қилган бўлсалар, “кўз”ни ҳам худди шундай таъвил қилишди. Улар икки кўзнинг Аллоҳ таолога собит бўлишини Аллоҳнинг Олам суратига кўра бўлиши билан фаҳмлаб олишди ва “Албатта сизнинг Роббингиз бир кўзли эмас”, деган ҳадиси шарифдан далил келтиришади.

Ва яна улар Аллоҳ таолонинг чап ва ўнг қўли бор деб эътиқод қилишади ва “Унинг икки қўли ўнгдир” деган ҳадисдан мурод “икки қўли бир хилда қувватли, чап қўли ўнг қўлидан заифроқ эмас”, деб таъвил қилишади.

Ва булардан ташқари яна кўплаб тажсим ва ташбеҳни исбот қиладиган таъвилотлар борки (Аллоҳ барчамизни булардан асрасин) улар бу каби таъвиллардан сўнг “ташбеҳсиз” десалар ҳам фойдаси йўқ.

Азиз ўқувчи, шу гапларимизни яхшилаб тааммул қилинг, Аллоҳ барчамизни тажсим ва ташбеҳ иллатига тушиб қолишимиздан асрасин!

 

Абул Баракот Насафийнинг “Ал эътимод фил эътиқод” асаридан Кўкалдош ЎМИТМ матбуот котиби Рустам Охунжонов таржимаси

Read 815 times

Мақолалар

Top