Мақолалар

Юрак жарроҳи

Бир куни машҳур юрак жарроҳи ўз машинасини созлатиш учун механик устанинг олдига борди. Уста машинанинг моторини очиб, баъзи қисмларини алмаштирди, баъзи жойларини тузатди. Ишини битиргач, жарроҳнинг ёнига келиб: “Сизга бир савол берсам майлими?” деди. Жарроҳ аввалига ҳайрон бўлди, кейин “Марҳамат, сўранг!” деди.

Уста шундай савол берди: “Сиз инсонларнинг юраклари устида жарроҳлик амалиётини ўтказасиз. Мен ҳам машиналарнинг моторлари, яъни бошқача қилиб айтганда “юраклари” устида созлаш, янгилаш, таъмирлаш ишларини олиб бораман. Менинг ишим ҳам худди сизнинг ишингизга ўхшайди. Касбимиз деярли бир-бирига ўхшаш. Аммо нега сиз кўп пул топасиз-у, бизнинг топадиган пулимиз сизникидан анча кам?”

Бу саволни эшитган жарроҳ устага яқин келди ва сокин овозда унинг қулоғига: “Агар қўлингиздан келса, сиз ҳам машинанинг моторини ўчирмасдан туриб таъмирлаб кўринг-чи!” деб пичирлади.

 

 Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Read 3040 times

Мақолалар

Top