Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Албатта, Аллоҳ Ўзига илтижо қилган, ёрдам ва паноҳ сўраган қалбни ёрдамсиз қолдирмайди!”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

*****

Агар Аллоҳ таоло сен учун бир ишнинг рўёбга чиқишини ирода қилса, унинг сабабларини сенга тайёрлаб қўяди. Сен чин қалбдан “Эй Роббим!” деб дуо қилгин!

“Фикр дурдоналари”

*****

Омонлик бир сатрда:

“Албатта, Аллоҳ Ўзига илтижо қилган, ёрдам сўраган, паноҳ сўраган қалбни ёрдамсиз қолдирмайди!”

*****

Айбимни ҳеч ким йўқ жойда юзимга айтган инсондан Аллоҳ рози бўлсин!

*****

Шошилиш керак бўлган ўринлар:

  1. Намозни вақтида ўқиш.
  2. Жанозани тезлатиш.
  3. Тенги топилган йигит-қизни уйлантириб, турмушга бериш.
  4. Қарзни узиш.
  5. Меҳмонни икром қилиш.

*****

- Нутфадан яратилганмиз.

- Аслимиз лойдан.

- Энг қиммат либос (яъни, аёллар киядиган ипак либослар) ипак қуртидан олинади.

- Энг мазали таомимиз (яъни, асал) асаларидан олинади.

- Ётадиган жойимиз ер тагидаги чуқурликдир.

Бас, шундай экан, нега манманлик қиламиз?!

“Ховатир роқия журнали”

*****

Нуқта қўйишинг керак бўлган ўринда вергул қўйишни бас қил!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Тўнғиз билан балчиқда кураш тушиб ўйнама. Сенинг ҳамма жойинг ифлос бўлади, у эса бундан мазза қилади.

Инглиз мақоли

*****

Зулмнинг олдида жим туриш золимга ёрдам беришдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Read 3229 times

Мақолалар

Top