Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Безовталик ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Лекин Аллоҳ таолога бўлган ишонч ҳамма нарсани ўзгартиради”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. 

Эй Роббим, Сен енгил қилувчисан. Сен осон қилувчисан. Ишларимни осон қил, истакларимни рўёбга чиқар, мен учун барча ишларда хайрлисини насиб эт.

*****

Безовталик ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Лекин Аллоҳ таолога бўлган ишонч ҳамма нарсани ўзгартиради.

Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ

*****

Биринчи ва охирги насиҳат

Намозни яхшилаб ўқи!

Саждани узоқроқ қил!

Чуқур-чуқур нафас олгин-да, Қуръонни тиловат қил!

Аллоҳни кўп зикр қил!

Унутма, бу дунё беш кунликдир.

*****

Куни келиб кетаман. Мен билан бирга кулгуларим, сукутларим, оғриқларим, шодлигим, безовталигим ҳам кетади. Хотирамдан бошқа нарса қолмайди.

Эй Роббим! Яхши ном қолдиришимни, мендан яхши хотира қолишини насиб этгин!

*****

Бошингизга шундай замон келадики, унда кексаларингиз гуноҳ қилувчи, олимларингиз мунофиқ, кичикларингиз катталарни ҳурмат қилмайдиган ва бойларингиз фақирларга ёрдам бермайдиган бўлади.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

*****

Ёмон кимсаларга ўртоқ бўлгандан кўра ёлғиз бўлган афзал.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Инсонларнинг қанақалигини сафарда ёки бошингга ташвиш тушганда биласан.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Дунё ўтиш диёридир, қолиш диёри эмас.

“Сукутдаги садолар”

*****

Одобнинг чўққиси – аввало Аллоҳдан ҳаё қилишдир.

“Сукутдаги садолар”

*****

Сендан нимадир олмоқчи бўлган лаҳзаларидагина сенга эътибор қиладиганлар яхши одамлар эмас.

“Сукутдаги садолар”

*****

Бир инсон билан сафарга бирга чиқмаган, олди-берди қилмаган бўлсангиз, уни танийман демай туринг.

*****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Read 3246 times

Мақолалар

Top