Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Эй Аллоҳ, ризқимизни ҳалол, насибамизни тўла ва баркали этиб, биздан рози бўлиб турганингда жонимизни олгин!”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Муваффақият йўлинг - бир шахс қалбингни синдирганда, ишонган дўстинг орзуларингни пучга чиқарганда, мансабдор кимса сенга зулм қилганда бошланади. Энди сен одамлардан умидингни узасан-да, Аллоҳ таолонинг ўзига юзланасан, Ундан ёрдам сўрайсан. У эса сени бошқалардан беҳожат қилиб қўяди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Касалликдан нафақат бемор қийналади, балки, беморнинг яқинлари, яхши кўрганлари ҳам оғриқ тортади.

Эй Роббим! Сендан ҳар бир оғриқ тортиб, қийналаётган беморга офият беришингни сўрайман.

*****

“Майда суралар” эмас, “Қисқа суралар” дейлик!

“Эскича китоб” эмас, “Диний-маърифий китоб” дейлик!

*****

Агар сенга ҳасад қиладиган кишини топмасанг, билгинки, сен муваффақиятсиз киши экансан.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

*****

Ҳижобингиз гўзал. Энди юзингизни ҳам бўяманг, опа-сингилларим. Ҳижобнинг салобатига, руҳиятига мос келмай қоляпти. Ҳижобнинг ҳикмати яшириш ва эътиборни тортмаслик. Энди юзнинг пардози шу ҳикматга бироз мос бўлмай қоляпти.

*****

Бошқалардан афзал бўлишга уринма, балки кечаги ўзингдан хулқда, илмда, тақвода афзал бўлсанг, бўлди.

«Тарих муҳрлаган сўзлар»

*****

Бу оламдаги зулмни кўрганимда, “Золимларни кутиб турган жаҳаннам бор” деган ўй билан ўзимга тасалли бераман.

Жан Жак Руссо

*****

Табибнинг (нотўғри дори бериб қилган) хатоси (беморни) ер остига кўмади.

Муҳандиснинг (нотўғри ўлчаб қилган) хатоси (бинони) ерга қулатади.

Аммо муаллимнинг хатоси (яхши ўқитолмаган ўқувчиси) ерда юради.

«Тарих муҳрлаган сўзлар»

*****

“Ота” деган сўз фақат фарзанд кўришнинг ўзини англатмайди. Ҳамма жонзот ҳам бола кўриши мумкин. Лекин “ота” деган сўз фарзандлари ва оиласининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириб, уларга яхши тарбия берувчига ишлатилади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Қанийди иложи бўлса, келин томондан баъзи куёв томонларга “Ор-номус”, “Уят”, “Мардлик” деган юклар жўнатилса.

*****

Уч нарса айтмасдан келади:

Ризқ, насиба, ўлим.

Эй Аллоҳ, ризқимизни ҳалол, насибамизни тўла ва барaкали этиб, биздан рози бўлиб турганингда жонимизни олгин!

*****

Ҳеч қачон (бировга гапираётганингда) қичқиришга одатланма! Сени яхши тушуна оладиган инсон сукутингни ҳам эшита олади.

Жуброн Халил Жуброн

*****

  • Жим турсанг ҳам сени ҳис қиладиганлар бор.
  • Ёзганингни ўқиб, сени ҳис қиладиганлар бор.
  • Ўзи узоқда туриб, сени ҳис қиладиганлар бор.
  • Ёнингда туриб, сени ҳис қилмайдиганлар бор.
  • Дардингни эшитиб туриб ҳам юз ўгириб кетадиганлар бор.

*****

Истиғфор

Агар осмондан чақмоқ тушса ҳам истиғфор айтувчига тегмайди.

Астағфируллоҳ.

Астағфируллоҳ.

Астағфируллоҳ.

*****

Донишманд деди: “Кишидаги учта жавҳар булардир:

  1. Фақирликни яшириш. Ҳатто унинг иффатини кўрган одамлар уни бой деб ўйлайдилар.
  2. Ғазабни яшириш. Ҳатто унинг сокинлигини кўрган одамлар уни ҳаётдан рози деб ўйлайдилар.
  3. Машаққатни яшириш. Ҳатто унинг табассумини кўрган одамлар уни роҳатда яшаяпти деб ўйлайдилар”.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 

*****

  • Ҳасадчи сизни мағрур ҳолда кўради.
  • Яхши кўрувчи сизни ажойиб ҳолда кўради.
  • Нуқсонли кимса ўзини эсдан чиқариб, сизга танқид кўзи билан қарайверади.

«Сукутдаги қичқириқлар»

*****

Одамларга ҳар қанча ишонсанг ҳам, сирларингни ўзингда қолдир!

Нажиб Маҳфуз

*****

Гоҳида аёл эрининг машаққатларини бироз енгиллатиш мақсадида унга арзимас бўлса-да ёрдам бераман деб аёллик латофатини унутиб қўяди. Бефаҳм эр жонивор эса бунинг қадрига етмай, қурбонлик қилинган латофатни бошқа аёлдан қидириб кетворади.

Ховатир роқия журанали

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Read 3623 times

Мақолалар

Top