Мақолалар

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам...

 

У зот алайҳиссаломнинг сукутлари узоқ, кулгулари кам эди. Асосан, табассум қилардилар.

 

У зот алайҳиссалом тунги намозни қолдирмас, агар бемор бўлсалар, ўтириб бўлса ҳам ўқирдилар.

 

У зот алайҳиссалом болалар ёнидан ўтсалар, уларга салом берардилар.

 

У зот алайҳиссалом инсонлар ичида болалар ва аҳли оилаларига энг меҳрибонроғи эдилар.

 

У зот алайҳиссалом соқоллари қалин, ҳайбатлари улуғвор эди.

 

У зот алайҳиссалом душанба ва пайшанба кунларининг рўзасини эҳтимом билан тутардилар.

 

У зот алайҳиссалом ухлаётганларида ҳам мисвоклари ёнларида турарди. Уйғонишлари билан аввал мисвок қилардилар.

 

У зот алайҳиссалом ҳар доим Аллоҳ таолони зикр қилардилар.

 

У зот алайҳиссалом энг ёмон кўрган нарса ёлғон эди.

 

У зот алайҳиссалом ҳадяни қабул қилиб, уни мақтардилар.

 

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

 

لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيراً

“Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди” (Аҳзоб сураси, 21-оят).

 

Ҳа, у зот алайҳиссалом биз учун энг гўзал намунадирлар. Доим у зотга эргашайлик!

 

Аллоҳ таоло у зотга чексиз саловот ва салом юборсин!

 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Read 2873 times
Tagged under

Мақолалар

Top