Мақолалар

Эфиопия мактаб ўқувчиларига мусҳаф тарқатилди

Туркиянинг хайрия ташкилоти Аддис Абеба университети билан ҳамкорликда Эфиопия масжидлари ва Қуръон мактабларида 15000 нусхада мусҳаф чоп этишни молиялаштирди. Бу ҳақда iqna хабар беради.

«Умар ибн Хаттоб» номли болалар боғчасида Қуръон дарсларига қатнашадиган 1200 га яқин бола китоб нусхаларига эга бўлди.
Тақдим этилаётган Қуръон 100 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Эфиопияда давлат тили ҳисобланган амҳар тилига таржима қилинган. Уларнинг 34 фоизини мусулмонлар ташкил этади.

Қуръони карим тарқатилгандан сўнг, мактаб директори шайх Муҳаммад Авол ўз ўқувчиларига хайр-эҳсонни қабул қилиш ғурур ва шараф эканлигини айтди. «Қуръоннинг амҳар тилидаги нусхаси эфиопиялик талабаларга нафақат қироат қилишга, балки унинг мазмунини тушунишга ҳам ёрдам беради», деди у.
Май ойида гуруҳ Эфиопия пойтахти Аддис-Абебадаги Гранд Анвар масжидида амҳар тилидаги Қуръоннинг 1200 нусхасини тарқатган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2314 times

Мақолалар

Top