Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
Мўмин одам ризқни ҳам, шифони ҳам ҳалолдан исташи фарздир!
*****
Ёлғиз ўзинг бўлсанг ҳам Ҳақ йўлда бўл!
Ботил йўлда бошқаларга шерик бўлма!
«Тарих мухрлаган сўзлар»
*****
Баъзи кимсалар шундай деб ўйлайди:
“Машинамнинг бузилиш сабаби – кўз теккан;
Аёлимнинг беморликдан боши чиқмаслигининг сабаби – кўз теккан;
Болам касал бўлиб қолишининг сабаби – кўз теккан;
Савдода зиёнга учрашимнинг сабаби – кўз теккан”.
Улар маъсиятларни қилишади. Бирорталарининг хаёлига эса “Бу мусибатларнинг сабаби - гуноҳлардир” деган нарса келмайди.
“Ажойиб фикрлар”
*****
Бир киши шеригидан сўради: “Нима учун тонг ҳавоси тоза, мусаффо бўлади?”
Шериги деди: “Чунки, у мунофиқларнинг нафасларидан холидир”.
“Ажойиб фикрлар”
*****
Киши, агар ухласа, уни аҳли уйғотадими ёки сўроқ қилиш учун икки фаришта уйғотадими, билмайди.
*****
Кунлар ўтгани сайин...
- яқин бўлганларнинг барчаси ҳам сизни яхши кўравермаслигини;
- чиройли гапирганларнинг барчаси ҳам юракдан чиқариб, рост гапиравермаслигини;
- табассум қилганларнинг барчаси ҳам қалби тоза инсонлар эмаслигини билиб бораверасиз.
*****
Агар сен ухлаётганингда ҳам даромад келиб турадиган ишни йўлга қўйиб олмаган бўлсанг, ўша даромад учун ўлгунингча ишлашингга тўғри келади.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Инсоннинг ярим гўзаллиги тилидадир. Шундай экан, сўзларингизни чиройли қилинглар!
Нажиб Маҳфуз
*****
Шундай гаплар борки, ҳеч нарса демайди.
Шундай сукутлар борки, кўп нарса дейди.
Нажиб Маҳфуз
*****
Ўзларига таом берган қўлни тишлайдиган кимсалар одатда уларни тепадиган поябзални ялайдилар.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Агар туннинг қоронғулиги бўлмаганда, тонг отмаган бўларди.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов