Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Эй Аллоҳ! Менга намозга дангасалик қилмайдиган, уни кечиктирмай вақтида адо этишга ҳарис бўладиган қалб бергин!”

Қуйида келтириладиган дуолар, фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Эй Аллоҳ! Менга намозга дангасалик қилмайдиган, уни кечиктирмай вақтида адо этишга ҳарис бўладиган қалб бергин!

*****

Эй Роббим! Ўтган умримизда қилган гуноҳларимизни мағфират этгин ва қолган умримизни ислоҳ қилгин!

*****

Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат!

Аллоҳ азза ва жалла ва Унинг Расулидан бошқа барча маҳбублар муҳибларига азобдирлар.

Мустафо Сибоий

*****

Бир журналист Испания диктатори Франкодан «Диктатура нима?» деб сўради. Шунда у «Мутафаккир, зиёли кишиларни жим турадиган қилиб қўйишингдир» деб жавоб берди.

*****

Биргина олма ерга тушиши биланоқ дунё аҳли тортишиш қонуни борлигини билиб олди. Аммо минглаб бегуноҳ, жонсиз жасадлар ерга қулаб тушяпти-ю, дунё аҳли инсонийлик нималигини билолмаяпти.

*****

Аёл ушбу турдаги эркакни сева олмас экан:

  1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.
  2. Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.
  3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

 

Read 2093 times

Мақолалар

Top