Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Агар таҳоратли ҳолда ухласангиз, то уйғонгунингизча фаришталар сиз учун Аллоҳдан мағфират сўрашади”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. 

Фарзанди беморлиги сабабли зудлик билан муолажага пул керак бўлиб, қарз сўраб борса, пули бор, ўртада ишончсизлик юз бермаган бўлса-да, қарз бермай, унинг ўрнига “Ҳозир ҳаммагаям осонмас” деб гап бошалаб, насиҳат қиладиганларни тушунмайман.

Ё бериш керак ёки бериш нияти бўлмаса, “Оғайни, беролмайман” деб гапни қисқа қилиш керак.

*****

Жаннат ҳақида фикр қилинг, ўйланг. Шунда дунё кўзингизга кичик кўринади.

«Ховатир роқия журнали»

*****

Агар таҳоратли ҳолда ухласангиз, то уйғонгунингизча фаришталар сиз учун Аллоҳдан мағфират сўрашади.

«Ховатир роқия журнали»

*****

Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ҳалим олимдан кўра Иблисга қаттиқ зарба бўладиган нарса йўқ. (Ўша олим) агар гапирса, илм билан гапиради. Агар сукут қилса, ҳалимлик билан сукут қилади» деб айтилар эди».

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Read 1966 times

Мақолалар

Top