Мақолалар

Умар розияллоҳу анҳуни ажаблантирган жумлалар

Кунларнинг бирида Али розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳунинг уйларига кирдилар. Қарасалар ҳазрати Умар қаттиқ ғазабланиб ўтирган эканлар. Эй мўминларнинг амири нега ғазабдасиз? деб, сўрадилар. У киши: мен Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу) дан қандай тонг оттирдинг? деб, сўрадим. У эса: “Фитнани суюб, ҳақни ёмон кўриб, таҳоратсиз саловат айтиб ва мен учун ерда бўлган нарса осмонда Аллоҳда бўлмаган ҳолда тонг оттирдим”, деди, дедилар.

Шунда Али розияллоҳу анҳу кулдиларда ва эй мўминларнинг амири тўғри айтибди дедилар. Эй Ҳасаннинг отаси сен ҳам шундай дейсанми? дедилар. Али розияллоҳу анҳу “Ҳа” дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: қандай қилиб, дедилар.

У, молини ва фарзандларини яхши кўрган ҳолда тонг оттирган дедиларда, “Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фитна (синовдан бошқа нарса эмас)” деган оятни ўқидилар. Тағобун 15-оят.

Ҳақни ёмон кўриб дегани: бу ўлимдир. Эй мўминларнинг амири қай биримиз ўлимни яхши кўрамиз? дедилар.

Таҳоратсиз саловат айтдим дегани: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтдим дегани.

Ерда мен учун бору, осмонда Аллоҳ учун йўқ дегани: Унда жуфти ва фарзандлари бор. Аллоҳнинг жуфти ва болалари йўқку, дедилар.

Шаъровийнинг  “Тафсир ва Хаватирул Имом” китобидан. 16-жуз, 489-бет.

ТИИ ўққитувчиси, “Шайх Зайниддин”

жоме масжиди имом хатиби

Абдураҳманов Яҳё

 

Read 2235 times

Мақолалар

Top