Мақолалар

Рўзадорлар учун 11 дурдона маслаҳат (Танловга)
  1. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтинг.
  2. 5 вақт намозни адо қилинг, тунда таҳажжуд намози ва қуёш кўтарилгач зуҳо намози борлигини ҳам унитманг.
  3. Нисобга етган маблағингиз бўлса, фарзни адо қилиб сизда турган камбағалларнинг ҳаққини беринг, ҳар куни оз бўлса-да, садақа қилинг, агар садақа қилишга бирор нарса топа олмасангиз, яхши сўзларингизни “садақа” қилинг.
  4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни, у зотнинг аҳли байтларини яхши кўринг ва ота онангизга яхшилик қилинг, шунда Аллоҳ сизни яхши кўради.
  5. Таомингизга назар солинг, у ҳалолдан топилмоқдими? Аллоҳ барчага ҳалолидан берсин!
  6. Инсонларга нисбатан қалбингизда ғиллу ғашлик сақламанг ва одоб билан муомала қилинг, Аллоҳ сўраганингизни беради.
  7. “Лаа илаҳа иллаллоҳ” зикрини кўпайтиринг, гуноҳларингизга ва барча мўминларнинг ҳаққига истиғфор айтинг, қалбингиз пок бўлади.
  8. “Алҳамдулиллаҳ” деган пайтингизда Аллоҳ таоло: «Бандам менга ҳамд айтди ва менга шукр қилди», деб жавоб беради.
  9. Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданмаояти билан дуо қилинг фарзандларингиз солиҳ бўлади.
  10. Эй иймон келтирганлар! Руку, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки нажот топсангиз, оятига амал қилинг дин ва дунё ишингиз ўнгланади.
  11. Аллоҳга иймон келтирдим деб айтинг, сўнг истиқоматда туринг!, диннинг мақсади ва асосини қўлга киритасиз.

Иззатуллаев Файзуллоҳ Лутфуллоҳ

Read 2590 times

Мақолалар

Top