Мақолалар

Қалбларни поклаш сари: Энг ашаддий душманни таниб олинг 
  1. Уламолар айтадиларки:

“Аллоҳни яхши таниган орифнинг ғами Аллоҳни мақташдир. Зоҳиднинг ғами эса дуодир. Чунки Аллоҳни яхши таниган кишининг ғами Роббисидир, зоҳиднинг ғами эса фақат ўзидир”.

Изоҳ: Ориф сўзи луғатда “ирфон соҳиби” маъносини билдиради. Истилоҳда Аллоҳни том маънода таниган, ирфон ва маърифат соҳиби бўлмиш инсон “ориф” дейилади. Маърифати бутунлай Аллоҳга боғланган ориф “валий” ёки “орифи биллоҳ” дейилади. Зоҳид сўзи “зуҳд” сўзидан олинган бўлиб, луғатда “юз ўгирувчи, тарк этувчи” маъноларини билдиради. Истилоҳда эса Аллоҳ розилиги йўлида риёзатга берилган, нафс васвасаларидан, дунё ҳою ҳавасларидан юз ўгирган киши “зоҳид” дейилади. Зоҳидлар Аллоҳнинг зикрига халал берувчи ҳамма нарсани тарк этиб, дунёга ҳавас қўйишмайди. Бу сўзда ориф билан зоҳид киши орасини таққослаб, ориф бўлган киши кучли экани айтилмоқда.

  1. Баъзи ҳаким зотлардан ривоят қилинади:

“Ким Аллоҳдан аълороқ, яқин дўст бор, деб гумон қилса, унинг Аллоҳни таниши оз экан. Ва кимдир нафсидан ҳам ашаддийроқ душмани бор, деб гумон қилса, у ўз нафсини таниши оз экан”.

Изоҳ: Аллоҳ таоло биз учун энг яқин ва ҳақиқий дўстдир. Аллоҳни дўст билганларга Аллоҳ ҳеч қачон хиёнат қилмайди, уни дунё ва охиратда азиз қилади. Инсон учун дунёдаги энг ашаддий душмани бу ўз нафсидир. 

Саидаброр Умаров таёрлади 

Read 2670 times

Мақолалар

Top