Мақолалар

Кунига қанча сув ичасиз?

Шифокорларнинг айтишича, Қонимизнинг 83 фоизи, суягимизнинг 22 фоизи, мускулларимизнинг 76 фоизи, миямизнинг  85 фоизи сувдан иборат экан. Танамизда содир бўлаётган ҳар қандай ҳолат, деярли сув билан боғлиқ. Масалан, биз нафас олиш ва чиқариш эвазига кун давомида ярим литр, бир суткада эса 1,5 литгача сув йўқотамиз. Сув организмдаги ёғ, крахмал ва бошқа минералларни эритади ҳамда қон тўқималаридаги ҳужайраларни ва организмдаги токсинларни тозалайди.

Турли хилдаги газли ичимликлар, шарбатлар, чой ва кофе инсон организми учун керакли миқдордаги сувга бўлган эҳтиёжни қондиролмайди. Қиёслаш учун, Сиз кийимларингизни ювиш учун сувдан фойдаланасизми ёки чойдан? Албатта, сувдан! Шундай экан, инсон танаси ҳам табиий сувга ҳар доим эҳтиёж сезади.

Агар сизнинг танангиз керакли миқдордаги сув билан тўйинмаса, унда турли муаммолар келиб чиқа бошлайди. Бу дастлаб буйрагингиз, сўнгра жигарингизга салбий таъсир кўрсатади. Ҳамда организмдаги ёғларнинг парчаланиш жараёни секинлашади ва инсон ортиқча вазн йиға бошлайди.

Инсон мисининг 85 фоизи сувдан ташкил топгани учун, кун давомида етарли миқдорда сув ичилмаса, бу бош оғриғига ҳам сабаб бўлар экан. Олимларнинг таъкидлашича, инсон организмидаги токсинлар инсон териси орқали чиқиб кетади. Шунинг учун кўпроқ суюқлик ичиш керак экан. Ўртача 65 кило вазнли инсон эрталабдан кечгача 2 литр сув ичса мақсадга мувофиқ бўларкан. Бу инсон организми учун керак бўлган, кун давомида бўлиб-бўлиб  ичиладиган энг кам сув миқдоридир.

Эслатиб ўтамиз, шифокорлар жуда совуқ, муз солинган сувни ичишни тавсия қилишмайди. Тадқиқотларда аниқланишича, муз солинган сув инсон организми учун жуда зарарли бўлиб, моддалар алмашинувини секинлаштириб, кишининг ортиқча вазн йиғишига сабаб бўлади.

 

ЎМИ матбуот хизмати

Read 2318 times

Мақолалар

Top