Мақолалар

Кимга эргашамиз: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгами ёки..?

(қисқартириб олинди).

"Салафийлар": “Саййидимиз Муҳаммад деб айтиш ножоиз”, дейишади.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса:

"Аллоҳга қасамки, сенга ўзингдан ҳам севимли бўлмагунимча..", деб айтганлар.

Улар: “Унинг муҳаббатида муболаға қилманглар ва унинг ҳақида ҳаддингиздан ошманг”, дейишади.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Фахр қилмайман-у,  мен Одам боласининг саййидиман", деб айтганлар.

Улар: “Саййидимиз Муҳаммад” деб айтманглар, дейишади.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Аллоҳим Сендан набиййинг Муҳаммад ила сўрайман, деб айт", деганлар.

Яна: "Фахр қилмайман-у,  мен Одам боласининг саййидиман", деб айтганлар!

Улар: “Унинг зиёратини эмас, масжиднинг зиёратини ният қилинглар, қабрини эмас”, дейишади.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Ким қабримни зиёрат қилса унга шафоатим вожиб бўлади", деб айтганлар.

Улар: “махлуқ билан истиғоса қилиш ширк ва куфрдир”, дейишади.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Аллоҳим онам Фотима бин Асадни мағфират этгин. Унинг қабрини набиййинг ва мендан аввалги анбиёлар ҳақидан кенг этгин. Зотан Сен раҳмлиларнинг раҳмлисисан", деб дуо қилганлар.

Улар “вафот қилган кимса билан тавассул қилиш ширк ва куфрдир”, дейишади.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзи ожиз кимсага бундай ўргатган эдилар: "Эй, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳожатим раво бўлиши учун Роббимга сизни васила қилиб юзландим. Эй, Аллоҳим мени ҳаққимдаги у (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг шафоатини қабул қилгин", деб айт.

Улар: “Оли байт (Пайғамбар алайҳиссалом оила аъзолари), валийлар ва солиҳларни зиёрат қилиш ширкдир”, дейишади.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Анбиёлар қабрларида тирикдурлар, намоз ўқишади", деб айтганлар.

Улар: “Анбиёлар дуоларимизни эшитишмайди”, дейишади.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Қачон банда қабрига қўйилса ва унинг яқинлари ортларига қайта бошласа, маййит уларнинг оёқ кийими товушини эшитади", деб айтганлар.

Улар: “Ўликлар тириклар манфаат бера олишмайди”, дейишади.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Ўликларингизга Ясин сурасини ўқинглар", деб айтганлар.

Улар: “Қабр устида Қуръон ўқиш бидъат”, дейишади.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса билмасдан қабр устида капа тиккан инсоннинг қабрдаги кимсани Мулк сурасини ўқиётгани эшитиб қолган кимса ҳақида эшитганларида "У сура нажот бергувчидир", деб айтганлар.

Улар: “Расулуллоҳга илтижо қилиш ширк”, дейишади.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Уч нарса иймон аслидандир: Ла илаҳа иллаллоҳ деб айтган кимсадан тийилиш. Уни гуноҳ сабабли куфрда айблама. Исломдан бирон амали сабабли чиқарма", деб айтганлар.

Энди айтамизки: Эй Аллоҳнинг бандалари. Эргашиш ва итоат қилишга лойиқ кимса ким?

Саййидимиз, имомимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламми ёки аввал-у ҳозирда ўзларига эргашганлардан бошқа ҳаммани адашганликда айблайдиган ва куфр ва ширкка ҳукм этадиган кишиларми?

Кимки мен ёзган нарсалардан биронтаси ҳақиқатига шакланса, менинг шахсий саҳифамга мурожаат қилсин. Унда ҳар бир келтирган ҳадис ва унинг сиҳати ва у ҳақидаги уламолар тахрижини баён этганман.

Шайх Аҳмад Абдулкарим Азҳарий

Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит

Read 1890 times

Мақолалар

Top