Дўстлари билан тортишганлар душманлари билан жанг қила олмаслар.
Салоҳиддин Айюбий
***
Ақлли одам доимо буюк кишилар синовидан ўтган йўлни танлаши ва энг ажойиб шахсларга тақлид қилиши керак, чунки у мабодо ўша буюклик даражасига кўтарила олмаган тақдирда ҳам ҳар нечук, оз бўлсада, унинг ёғдусидан баҳраманд бўлади.
Н.Макиавелли
***
Aёл кишига энг ҳаққи кўп киши эрдир, эркак кишига энг ҳаққи кўп киши – онасидир.
Илм бир чироқдурким, сени роҳат ва фароғатга ҳеч бир захматсиз етказади.
Абу Лайс Самарқандий
***
Ўтган ҳар куним - дарс, учратган ҳар бир инсоним муаллимимдир.
Солиҳа аёл ота-онаси учун фахр, эри учун хазина, фарзандлари учун ибратдир.
Олимларнинг ишларига жоҳиллар аралашса аҳмоқлар сони ортади.
Обиднинг ибодати нафсини, одилнинг адолати оламни ислоҳ етар.
Араб халқ ҳикматларидан
***
Мол зиқналарнинг, қурол қўрқоқларнинг, раҳбарлик заифларнинг қўлига тушса, ишлар бузилади.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу
***
Умр ўтказишнинг иккита усули бор. Биринчиси, гўё ҳеч қандай мўжиза йўқдай яшаб ўтиш. Иккинчиси, ҳаётдаги ҳамма нарса мўжиза эканига ишониб яшаб ўтиш.
Aлберт Ейнштейн
***
Энг зўр қобилиятлар бекорчилик сабаб сўнади.
Мишел де Монтен
***
Одамни барбод қилиш учун кўп нарса шарт эмас, шунчаки у қилаётган иш ҳеч кимга керак эмаслигига уни ишонтириш лозим, холос.
Фёдор Достойевский
Манбалар асосида Саидаброр Умаров тайёрлади