Мақолалар

МУБАЙЯН ВА НАСРИЙ БАЁНИ: Тўртинчи муъман биҳнинг шарҳи (Йигирма биринчи мавзу)

ОЗ-ОЗ ЎРГАНИБ

ДОНО БЎЛУР...

*   *   *

Заҳируддин Муҳаммад Бобур

хазиналари

*   *   *

МУБАЙЯН ВА

НАСРИЙ БАЁНИ

*   *   *

ИЙМОН-ЭЪТИҚОД  КИТОБИ

*   *   *

НАЗМ

 

Кимки элтар Худодин элга паём,

Ул кишига бўлур пайғамбар ном.

Элга дерлар Худой аҳкомин,

Амр ила наҳйу ҳар не пайғомин.

 

Рост йўл элга кўрсатурлар алар,

Яхшилиғ сори элга раҳбар алар.

Ушбу хайл ўлмаса далолатта,

Қолғай эл куфр ила залолатта.

 

Бордурур жумлайи анбиё маъсум,

Журму исён алардадур маъдум.

Зиллате топса гар бирисига йўл,

Саҳву нисён била экандур ул.

 

 

НАСРИЙ БАЁН

 

Иймон келтириш шарт бўлган тўртинчи

нарсанинг шарҳи

(Иймоннинг тўртинчи шарти)

 

Аллоҳдан инсонларга хабар етказадиган зотнинг номи пайғамбар деб аталади. Улар халққа – инсонларга Аллоҳнинг ҳукмларини етказадилар, амрлари – буйруқлари ва наҳйлари: қайтариқлари, манъ этган нарсаларини билдирадилар.

 

Улар халққа тўғри йўлни кўрсатадилар. Улар яхшилик сари бошлашда элга – инсонларга раҳбардирлар.

 

Агар ушбу пайғамбар жамоаси (ҳақ йўлга) далолат қилувчи – тўғри йўлни кўрсатувчи бўлмаса, халқ куфр ва залолатда – инкор ва гумроҳликда қолиб кетади.

 

Барча пайғамбарлар (гуноҳдан) пок ва маъсумдирлар (асло қасдан саҳву хато қилмайдилар). Уларда асло журму исён – гуноҳ ва итоатсизлик бўлмайди. Агар бирорталарига бирор янглишув йўл топса, бу ихтиёрсиз саҳв ва нисёндан – унутишдан бўлади.

 

Насрий баён ва шарҳ муаллифи:

Мирзо КЕНЖАБЕК.

Read 1789 times
Tagged under

Мақолалар

Top