Биз хеч кимни ташлаб кетмадик. Ўзлари хоҳлаган жойларида қолдириб кетдик холос!
С.Жобс
***
Ўтинчининг болтани ўткирлашга кетган вақти, бу йўқотилган вақт эмас.
Тарих муҳрлаган сўзлар
***
Кекса, ёш — ҳаётга ҳар кимки етар —
Ҳаммаси изма-из бирма-бир ўтар.
Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий,
Келдилар, кетамиз, келишар, кетар.
Умар Ҳайём
***
Ҳаёсиз юз жонсиз жасадга ўхшайди.
Чала билим эгаси бўлишдан кўра, билимсизлик афзалроқдир.
Ибн Сино
***
Ҳеч ким эмасмисан? Ҳеч кимга керак эмассан...
Саййид Аброр Умар
***
Одамлар ўзлари ёқтирган кишиларини тарафини олиб, ёмон кўрган кишиларига маломат қилишади.
Абу Райҳон Беруний
***
Ҳамиша ҳақ бўлишга интилиш – ақлнинг тарбия топмаганлиги белгисидир.
Албер Камю
***
Ҳар бир одам ҳақида роман ёзиш мумкин, лекин ҳамма одам ҳам таъзияномага арзийвермайди.
Ўзингдан кетганингда қайтиб келишни унутма.
Диамонд
***
Дили ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиз саналгай.
Ж.Румий
***
Дунёпараст бўлма, Худонинг душманини севган бўласан.
Имом Мотуридий
Манбалар асосида Саидаброр Умаров тайёрлади