Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: Натижа муҳим эмас, чунки натижа Аллоҳдан! Муҳими қайси томонда ва қандай ниятда эканлигингдир

Зўраки уринишлар закийликни ўлдиради.

Кўнгилчанлик кетмайди, кўричакни кесиб ташлаб қутиладилар.

Жон Милтондан

***

Пухта ўйлаб кўрилмаган бемаврид мардлик бахт келтирмайди.

Тарих муҳрлаган сўзлар

***

Ҳақиқатни ёмон кўрадиган одамлар уни дадил айтадиганларни ҳам ёмон кўрадилар.  

Феленон

***

Натижа муҳим эмас, чунки натижа Аллоҳдан! Муҳими қайси томонда ва қандай ниятда эканлигингдир.        

Саййид Аброр Умар

***

Жангда ўлган эмас бирор баҳодир, Бари ҳалок бўлган хиёнатлардан.

Шавкат Раҳмон

***

Гап қанча яхши бўлса, у шунча қисқа бўлади.

Абдулла Қаҳҳор

***

Ризо — бу шодликдир. Яъни Ҳақ таоло томонидан неки бало ва кулфат етса, бунга хушнуд бўлади. Ва кўнглимиз бу балоларга қарши эътироз қилмайди, чунки балолар дўстдан келгандир.

Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний

***

Донолар сўзига қулоқ илмасанг,
Энг нодон сендирсан — билгил, билмасанг.

Бировга соғинса ҳар ким ёмонлик,
Ниҳоят ул ўзи топмас омонлик.

Фирдавсий

***

Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди.

Абу Райҳон беруний

***

 “Кимнинг одоби бўлмаса, унинг илми йўқдир. Кимнинг сабри йўқ бўлса, унинг дини йўқдир. Кимнинг тақвоси бўлмаса, унда Аллоҳга яқинлик йўқдир”.

Ҳасан Басрий р.а.

 

Манбалар асосида Саидаброр Умаров тайёрлади

Read 2022 times

Мақолалар

Top