Мақолалар

МУБАЙЯН ВА НАСРИЙ БАЁНИ: Ишорат ангаким, учмоҳ била томуҳ ҳақдуру мушрикнинг манзили томуҳ ва мўъминнинг мақоми учмоҳдур (Қирқинчи мавзу)

ОЗ-ОЗ ЎРГАНИБ ДОНО БЎЛУР...

*   *   *

Заҳируддин Муҳаммад Бобур хазиналари

*   *   *

МУБАЙЯН ВА НАСРИЙ БАЁНИ

*   *   *

ИЙМОН-ЭЪТИҚОД  КИТОБИ

*   *   *

НАЗМ

 

 

 

Билки, учмоғ билан томуғ ҳақдур,

Мўъминнинг  мақоми  учмоқдур.

Кимки ул бўлса мушрику кофир,

Манзил этти томуғ анга Қодир.

 

НАСРИЙ БАЁН

 

Жаннат билан дўзах ҳақдир, мушрикнинг

манзили дўзах ва мўъминнинг

мақоми жаннатдир

 

Билгинки, жаннат билан дўзах ҳақдир, мўъминнинг мақоми жаннатдир. Кимки мушрик (Аллоҳга ширк келтирувчи) ва кофир бўлса, Қодир (Аллоҳ) унга дўзахни манзил этгандир.

 

ИЗОҲ. Жаннат ва жаҳаннам ҳақдир ва яратиб қўйилгандир; далили Оли Имрон сурасининг, 131 ва 133-ояти карималаридир. Бу икки ояти каримада келган «ҳозирлаб қўйилган» калималари жаннат ва жаҳаннамнинг яратиб қўйилганига очиқ далилдир (“Жомиъ ул-мутун”).

 

Оли Имрон сураси, 131-оят маъноси: “Кофирлар учун ҳозирлаб қўйилган дўзахдан сақланинглар”.

 

Оли Имрон сураси, 131-оят маъноси: “Раббингизнинг мағфиратига (ноил бўлмоққа) ва тақво эгалари учун ҳозирлаб қўйилган, кенглиги осмонлар ва ер баробарида бўлган жаннатга шошилинглар”. 

 

 

Мўъминлар  жаннатда,  кофирлар  дўзахда  абадий  қолишига  Аъроф сурасининг, 42-ояти ва Раъд сурасининг 5-ояти далилдир.

 

Аъроф сураси, 42-оят маъноси: “Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганлар (эса) – Биз ҳеч кимга кучи етганидан ортиқ нарсани таклиф этмасмиз – ана ўшалар жаннат аҳлидирлар. Улар у ерда абадий қолурлар”.

 

Раъд сураси, 5-оят маъноси: “Агар (куфр аҳлининг сизни ёлғончи қилганидан) таажжуб қилсангиз, уларнинг: «Тупроқ бўлган вақтимизда, ростдан, биз янгитдан яратиламизми?» деган сўзлариасл таажжубга тушиладиган нарсадир. Ана ўшалар Раббига кофир бўлган (Уни инкор этган)лардир. Ана ўшалар (қиёмат кунида) бўйинларида занжирлар бўладиган кимсалардир. Улар дўзах аҳлидирлар; улар у ерда абадий қолурлар”.  

 

ИЗОҲ. Орасида бундай бир-бири билан истифҳом (савол) ҳамзаси бўлган оятлар 11 тадир. Оятда кўрилганидек, биринчиси қабул қилиш маъносида, иккинчиси эса қабул қилмаслик маъносидаги бир саволдир (“Файзул-Фурқон”).

 

 

Насрий баён ва шарҳ муаллифи:

Мирзо КЕНЖАБЕК

Read 1953 times
Tagged under

Мақолалар

Top