Мақолалар

УЙ БЕКАЛАРИ ТЕЖАМКОР БЎЛСА....

Юксак қадриятларимиз, муқаддас динимиз одоб ва тарбияни савоб, тарбиясизликни гуноҳ деб ҳисоблайди. Шунинг учун тарбия қадриятларимиз ва динимизнинг асосий мағзини ташкил этади. Жамият аъзолари дабдабали ҳавасларга берилмаслиги учун одоб ва тарбия сув ва ҳаводек зарур десак, муболаға бўлмайди. Зеро, дабдаба кўп ҳолларда Ҳақ ва ҳақиқатдан узоқлаштиради.

Биламизки, муқаддас китобимизда Тангри таоло оятлар ни нозил қилиб, ҳақиқатларни баён этган, ҳой-ҳаваслардан одамзотни қутқариш йўлларини кўрсатиб берган. Илоҳий кўрсатмалар инсонларни зулматдан ҳақиқатга, аниқроғи тўғри йўл каби олий мақсадларга етказади.

Агар инсонлар Аллоҳ қайтарган амалларни давом эттириб, оила ва жамиятда ҳойҳавасга эргашса ботил ва нотўғри йўлларга олиб кетишлари тарихий воқеаларда ўз аксини топган. Ҳадисларда бу борада юқоридаги мақсадларга эришиш нуқтаи назаридан жамиятга шундай мурожаат этилади: "Фарзандларингизга гўзал хулқ-атвор ўргатингиз, уларни ўз ҳолларига ташлаб, ҳой-ҳавасларга берилиб кетишларига йўл қўймангиз".

Маънавий озуқа инсон ақлини ва руҳиятини юксалтиришда қанчалик лозим бўлса, моддий озуқанинг меъёр ва чегараси, унинг билимини ўрганиш катта эътиборга молик вазифалардан. Бундан келиб чиқиб, жамият ва оилада қадриятларимиз, динимиз буюрган эзгу амалларга чорлаш ва жамиятда қайтарилган гуноҳ ишларга қўл урмасликни такрор-такрор етказиб туришлик ҳар бир жамият, оила аъзоси зиммасидаги юксак бурчдир. Зотан, қайтариқлардан ҳисобланган исроф иллати оилада пайдо бўлади, бунинг олдини олиш даставвал оилада қоим бўлиши керак. Демак, оиланинг раҳбарлари - ота-она бу масъулиятли вазифани онгли равишда бажаришликлари талаб этилади.

Шунингдек, ҳалол ризқ топиш учун ҳалол ишлаш, ҳаётда насибани пок ҳолатда истеъмол қилиш учун бор имкониятни ишга солиш лозим. Иқтисод билан оз нарса кўпаяди, исрофгар эса кўпни ҳам озайтиради. Буларнинг илмига эга бўлиш ҳар бир замоннинг талабидир. Чунки, илм доим ҳокимдир, мол-дунё унга тобеъдир. Демак, молдунёни илм билан сарф қилиш инсонга шараф келтиради. Оилада иқтисодий муаммолар биргаликда ечилади. Унда асосий маслаҳатчи бўлиб, буюк зот бўлган аёллар ўрин олаДИ.

Шунга кўра ҳар бир аёл ўз мавқеи доирасидаги илмларни эгаллашга ҳаракат қилиши зарур бўлади ва бунга ҳеч кимнинг қаршилик қилишга ҳаққи йўқ. Аксинча, қиз бўлса отаси, сингил бўлса акаси, умр йўлдоши бўлса турмуш ўртоғи зарур бўлган фойдали илмларни эгаллаши учун имконият яратиб беришлари лозим бўлади.

 Аёлнинг ўз зиммасидаги вазифаларини холис адо этиши оиланинг фаровонлиги, ундаги муҳитнинг барқарор бўлишини таъминлайди. Шу билан бир- би га жамиятни таназзулга олиб борувчи нь салбий иллатларнинг олдини олиб, рав- та нақига ўз ҳиссасини қўшади. Бунинг учун эса аёллар оқила, диёнатли ва илмли бўлишлари талаб қилинади.

Шунинг учун ҳам Ислом дини аёллар нинг илм олишига нафақат рухсат бе ради, уни фарз деб, эътироф этади.

Хусусан, оиладаги ривожланиш, исрофсиз ҳаёт кечириш аёллардан кўп у нарсани талаб этади. Зеро, оила раҳбари эркак ҳам аёлидан ҳар бир ишда маслаҳат олади. Бу маслаҳатларни доно, тадбиркор аёл иқтисодни ўйлаган ҳолатда тежамкорликни олдинги  ўринга қўйиб маслаҳат беради. Тарихдан маълумки, пайғамбарлар, ҳоқонлар, ҳукамолар оилалари - умр йўлдошлари зукколикда, доноликда ибрат билан тилга олинади. Бу фикримизнинг исботи ўлароқ динимиз тарихида юксак заковата эга бўлган Пайғамбар аёллари тадбиркор аёл - Оиша розияллоҳу анҳонинг барча сифатлари ҳам камолотнинг юксак фазилатларидан деб эътироф этилади. У кишининг буюк ҳаётини диққат билан ўрганган олимлар бошқаларда бўлмаган қирқдан зиёд комиллик сифатлари бор эканини таъкидлашади. Ана шунинг учун ҳам бу ҳақда намуна сифатида бир икки оғиз сўз айтмоқни жоиз деб билдик.

Оиша розияллоҳу анҳонинг жамиятда тутган олий мақом ўринлари ичида тарбиячилик ўрни ҳам улуғ эди. У кишининг гаплари барчага баробар таъсир қилар эди. Ўзлари ҳам кишиларга таълим-тарбия беришда фаол эдилар. Тарбия хоҳ касб-камолот бўлсин, хоҳ оилавий масалаларда бўлсин, хоҳ ижтимоий-сиёсий вазиятда бўлсин, хох диний билимда бўлсин жамиятнинг салоҳияти учун ўз ҳиссаларини қўша олдилар Аёлларга берилган олий мартаба ва ҳаётдаги ўринларини юксакка кўтардилар.

Ана шу олий ҳимматлардан бири шундан иборат эдики, оиласи учун меҳнат қилаётган аёлларни кўрсалар завқланиб, улар ҳақига кўп яхши сўзларни баён этар эдилар. Жумладан Бир куни бир аёлнинг қўлида урчуқнинг изини кўриб қолиб: "Сенга Аллоҳ тайёрлаб қўйган нарсаларнинг башобатини бераман", - деб шундай дедипар:

"Эй аёллар жамоаси! Аллоҳ сизмар учун тайёрлаб қўйган нарсаларнинг баъзисини кўрганингизда эрта-ю кеч тиним билмас эдингиз.

Қай бир аёл ўзи, эри ва болалари учун урчуқ йигирса, албатта, Аллоҳ азза ва жалла унга жаннатдан мағриб ва машриқдан кенгроқ уй беради. Унга ҳар бир тўқиган кийими учун юзлаб қасрлар мукофот қилиб берилади.

Эй аёллар жамоаси! Эрларингизга итоат қилингиз, болаларингизга ҳаракат қилганингиз учун сизларга Аллоҳ таолонинг хузуридаги нарсаларнинг башоратини қабул қилинг.

Сизлар у дунёда анбиёларнинг аёллари билан бирга жаннатга биринчи борганлардан бўласиз. - Аллоҳ таоло сизларнинг катта гуноҳларингиздан ташқари барча гуноҳларингизни мағфират қилади“.

Юқоридаги насиҳат-ўгитлардан келиб чиқиб, қурилган муқаддас оиланинг доимо фаровонлигини ўйлаш ва бунинг тадбирини топишга ёрдамлашиш, маблағни исрофдан сақлаш азалдан аёл зоти зиммасида бўлишини оила тарихида кузатиб келинади.

Агар оиланинг моддий жамғармаси яхши бўлса, уни бир хил ҳолда ушлаб туришга эришиш кибру ҳавога берилмасдан, исроф қилмасдан сарфлашга боғлиқ бўлади. Тежамкорлик  - уй бекаларида бўлса, бу қандай яхши. Аксинча, эркак меҳнати эвазига келган маблағни оилага оқилона сарф қилмасдан исроф ҳолатига олиб келиш бу жуда ачинарли ҳолдир.

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакили

Read 2162 times

Мақолалар

Top