Мақолалар

Ёдлаш усули

Ёд олиш -  маълум бир ҳажмли текстни қисқа вақт ичида кўп оғзаки қайтариш орқали эсда сақлаб қолишдир. Таълим тарихидан маълумки, диний китоблардаги мавзулар кўпинча ёдлаб ўрганилган. Китоблар асосан қўлёзма шаклида кўпайтирилгани учун дарслик ҳамма талабаларга етарли бўлмаган. Бундай шароитда таълимда ёдлаш усули етакчи усул бўлиб ҳизмат қилган. Вақт ўтиб китоблар  кўп-кўп чоп этила бошласа ҳам ёдлаш усули ўзининг моҳиятини йўқотмаган. Бунинг сабабларидан бири малакали диний мутаҳассисларни тайёрлашда бу усул жуда қўл келган. Маълумки, уламоларга омма халқ турли саволлар билан тинимсиз мурожаат қилишган. Уламолар фуқароларга тез ва аниқ, тўғри жавоб беришлари лозим бўлган. Жавоблар қатъий Қуръон оятлари ва ҳадислардаги далиллардан олинган. Бу маъсулиятни ҳал қилишнинг бирдан-бир йўли ушбу далилларни ёддан билиш бўлган.

IXV-асрга келиб Ғарб таълимотида кескин ўзгариш юз берди. Буюк чех педагоги Ян Амос Коменский ўзининг ”Буюк дидактика”  асарида таълимнинг янги назариясини очиб берди. Ушбу назария шу вақтгача етакчи бўлган ёдлаш усулини танқид остига олди. Албатта, бу назария Шарқ таълимотига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Шунга қарамасдан  ёдлаш усули ўз моҳиятини йўқотмасдан амалиётда кенг фойдаланиб келинди.

Ёдлаш усулининг ижобий тамонлари болаларнинг луғат бойлигини оширади.  Ўз навбатида бола мазкур луғатлардан бошқалар билан бўлган мулоқотида кенг фойдаланади. Баъзида бола бирон бир жумланинг моҳиятини тўлиқ тушуниб етмасада, ёдлаган жумлани ўз нутқида бемалол қўллай олади. Айниқса вақт чегараланган бўлса ҳажми кичик маълумотларни эслаб қолишнинг юқори даражаси ёдлаш орқали белгиланади. Бу усул содда, осон усул ҳисобланади. Бироқ тушунмасдан ёдланган маълумотлар билим олишда ҳар доим ҳам қўл келавермайди. Яна шуни таъкидлаш жоизки, ёдлаш кези келганда зерикарли ва қийин ҳисобланади. Бунинг устига тез ёдлаган маълумотлар тез эсдан чиқиш хусусиятига ҳам эга. Ҳозирги кунда бу усулдан чет тиллари, карра жадвал, алифбо ҳарфлари, қоидалар, тарихий саналарни ўзлаштиришда қўлланилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, ёдлаш усули Қуръони карим оятларини эслаб қолишнинг бирдан-бир “олтин”  усули  бўлиб қолмоқда. Шунинг учун қадимда ота боболаримиз: “Деҳқон бўлсанг шудгор қил, мулла бўлсанг такрор қил”, дея бежизга айтмаганлар.

 Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом

билим юрти мударрисаси Қурбонова Гулобод

Read 7036 times

Мақолалар

Top