Мақолалар

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда ички ишлар органларининг ўрни

Инсон ҳаётга бир маротаба келади, бахтли яшашни истайди ва унинг бунга тўла ҳаққи бор. Халқимизнинг ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларидан кўзланган мақсад ҳам аслида шу.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича республикада яхлит ҳуқуқий тизим яратилган бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим ўрин эгаллайди.

Бугунги кунда юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало, халқаро терроризм, диний экстремиз, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб бораётганлиги ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазфаларни қўймоқда.

Мазкур соҳада амалга оширилаётган вазифаларни янада жонлантириш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9 август санасида ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ички ишлар органлар фаолиятидаги ютуқ ва айрим камчиликлар таъкидлаб ўтилди. Йиғилишнинг мантиқий давоми сифатида 10 апрель 2017 йил Президентимизнинг “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони қабул қилинди.

Фармондан келиб чиқиб ички ишлар органлари фаолиятида қуйидаги инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини  ишончли ҳимоя қилишга оид чора тадбирлар амалга оширилиши белгиланди: биринчидан, ички ишлар органлари аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходим томонидан “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” ўз хизмат бурчи деб биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантирилади.

Иккинчидан,  халқ билан аниқ мақсадни кўзлаб ўтказиладиган тизимли мулоқотни таъминлаш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни ривожлантириш, аҳолининг энг муҳим муаммолари ҳал этилишига ҳар томонлама кўмаклашади.

Учинчидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари  ишлашни ташкил этишнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибни ўртаниш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишга юзаки ва расмиятчилик билан ёндошувларга чек қўйиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколат доирасида барча воситаларни ишга солади.

Тўртинчидан, ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли олдида мунтазам ахборот бериб бориш тизимини, қилинган ишларга баҳо беришнинг аниқ мезонларини, шунингдек уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш бўйича жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали механизмлари жорий этилади. Жумладан, Олий Мажлис Сенати томонидан бир йилда икки марта Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликларнинг олидини олиш ва профилактикаси тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш тартиб жорий этилади. Худди шундай, Қорақалпоғистон республикаси Жуқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашлари ҳар чоракда тегишли ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ҳар чоракда туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботини, ҳар ойда эса унинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарининг ҳисоботини эшитади.

Бешинчидан, аввало, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этиш, аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига мурозасозлик туйғусини сингдириш йўли билан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва олдини олинишини таъминланади.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари етарли даражада бажарилмаётганлиги кўп жиҳатдан асосий вазифаси мурожаатлар билан ишлаш ҳисобланган аниқ таркибий тузилманинг йўқлиги натижасида фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилмаяпти. Шу муносабати билан Фармонда Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармасини ташкил этиш кўзда тутилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  ҳуқуқшуноси

И.Мардонов  

Read 9534 times

Мақолалар

Top