Мақолалар

Динда саволим бор: Чилла сақлаш нима дегани?

— Янги туғилган чақалоқлар ва янги оила қурганлар чилла сақлайди: шомда кўчага чиқмайди, қоронғугача уйга қайтади. Чилла сақлаш нима дегани? Тушунтириб берсангиз.

— Динимизда “чилла” деган нарса йўқ. Аммо чақалоқ ва болаларни шом намози кира бошлаган вақтдан то қоп-қоронғу тўла тушгунича кўчага чиқармасдан туриш ҳақида ҳадисда кўрсатма келган. Ислом динида ота-она фарзандини ҳар томонлама авайлаб, эҳтиёт қилишга масъул экани уқтирилади. Бунинг учун динимиз таълимотида фарзандни, ҳатто кўз тегиши ёки жинлардан сақлаш учун ҳам муайян кўрсатмалар келтирилган. Жумладан, Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечқурун, фарзандларингизни уйда ушлаб туринг. Бу вақтда шайтонлар (жинлар) изғиб юради. Бирор соат ўтгач, болаларингизни эркин қўйинг. Аллоҳнинг номини зикр этиб эшикларингизни беркитинг. Зеро, шайтон беркитилган эшикни очмайди”, деганлар (Муттафақун алайҳ).

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Read 7247 times

Мақолалар

Top