Мақолалар

Динда саволим бор: Янги туғилган чақалоққа бошига заъфарон суртиш кeракми?

— Янги туғилган чақалоқнинг ақиқа куни сочи олингач, бошига заъфарон суртиш кeраклиги ҳақида ўқигандим. Бу динимизда айтилган-ми?

— Ҳа, бу борада ҳадисда таълим берилган. Абу Довуд ва Байҳақийлар саҳобалардан Бурайдадан ривоят қилишган. У айтади: “Жоҳилиятда болани бошига қон суртишар эди. Аллоҳ исломни келтиргач (ақиқа учун), қўй сўядиган ва сочини олиб бўлгач, бошини заъфарон билан бўяйдиган бўлдик”. Ушбу ҳадисдаги заъфарондан мақсад бошига хушбуй нарса суртишдир.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Read 2289 times

Мақолалар

Top