Мақолалар

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида шикасталик

Ҳар йил 14 февралда буюк ижодкор, давлат арбоби, шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёт йўли, ижоди, дунёқарашини  мураккаб ижодини ўрганамиз  Унинг дунёқараши, ижодидаги сермаҳсул қирраларидан маънавий озуқа оламиз.

Бобур қолдирган илмий-адабий мерос унинг динга муносабатини ўрганишда асосий манба бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, Бобур яшаган ва ундан кейинги вақтларда яратилган тарихий, адабий асарларда ҳам бу ҳақда қимматли маълумотлар бор.  Баъзан унинг ғазалларини ўқир экансиз, унинг қанчалик камтар ва  шикаста эканлигига гувоҳ бўласиз. Шоирни жўшқин шеърлар билан бирга афсус – надомат балқиб турган ғазал ва рубоийлар ҳам бор.

Одата адабий жанрларда  ижодкорнинг ўзини дилшикаста ҳолатини  Роббисига муножати билан ифодалайди ва бу муножатларда Аллоҳ олдида ҳеч вақоси йўқ эканлигини турли кўринишларда ифода этади.  Мисол учун Бобурнинг ушбу муножатлардан бирида:

Ё Раб, менда не яхши толеъ бордур —
Ким, бахти мутиъю ёри тобеъ бордур.
Маъзур тут ар васлингга кечроқ етсам,
Не чора қилай, озғина монеъ бордур.

Ушбу байтда Бобур ўзида Аллоҳнинг хузурига олиб борадиган арзугилик сармояси йўқлиги, ўзини уни олидида яхши банда бўлаолмагани, бандачиликда ҳам камчиликлар борлигини эътироф этаби. 

Келди рамазону мен тақи бодапараст,
Ийд ўлди-ю, зикри, май қилурмен пайваст.
Не рўзаю не намоз йиллар, ойлар;
Тун-кун маю маъжун била девонаю маст.

Шоир Пайғамбармиз салаллоҳу алайҳни ушуб ҳадислардан илҳомланган бўлса ажаб эмас. Унда: “Ким Рамазон ойига етса-ю, гуноҳлари мағфират қилинмаган бўлса, Аллоҳ  уни бурнини  ерга ишқасин.” дедилар. 

Шеърда: “Рамазон ойи амалларни савоби зиёда бўладиган ой эканлиги. Лекин шу ойни рўза на номозларни янада ғанимат билмай кеча ва кундузларимини беҳуда ўтказиб юбордим” –дейди. 

Бобур ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди.

ЎМИ Наманган вилоят вакили ўринбосари

О. Икрамов. 

Read 2032 times

Мақолалар

Top