Мақолалар

Динда саволим бор: Қўйни уйда сўймасдан, бозордан тайёр сўйилганини олиб эҳсон қилса бўладими?

— Баъзи бировлар эҳсон қилаётганда қўйни уйда сўймасдан, тайёр сўйилган ҳолда бозордан олиб келиб, эҳсон қилади. Бу эҳсонга ўтадими? Бозорда қандай сўйилгани номаълумку?

— Агар қилинаётган эҳсон ақиқа маросими бўлса, унга бозордан гўшт олиб келиш дуруст бўлмайди. Балки ақиқа нияти билан бир қўйни олиб келиб, сўйиш керак. Агар маросим ақиқа ва қурбонликдан бошқа бўлса, бозордан гўшт олиб келиб, уни одамларга пишириб ёки хомича тарқатиш мумкин. Бу ишни қилган одам савобга эришади. Албатта, гўштни ишончли, таниган-билган қассобдан олиш керак.

 

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов

Read 2403 times

Мақолалар

Top