Мақолалар

Уч йил кутилган улуғ неъмат

Муборак ҳаж сафарига отланаётган киши учун энг кepаклиcи – бу ибoдaтнинг мазмун-моҳиятини яхшилaб тyшиниб oлиш. Чyнки ҳаж ибoдaти инсон yмpида бир марта адо этадиган муборак caфap вa ибoдaт ҳисобланади.

Коронавирус туфайли Ҳаж амалини адо этиш икки йилга имкон бўлмади. Аллоҳ таолога шукрки, бу йил муборак Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун эшиклар очилгани катта хурсандчилик бўлди.

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан пандемиядан сўнг илк марта дунё мамлакатларига ҳаж квоталари эълон қилинди.

Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 10 865 нафар этиб белгиланди. 2019 йилда 7 200 нафар эди.

Ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ, мажбурий тўловлар ва айрим сарф-харажатлар жорий қилинган. Жумладан:

  1. 2019 йил Саудия Арабистонида қўшимча қиймат солиғи
    5 фоизни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда ушбу рақам
    15 фоизга етган;
  2. Коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар, хусусан айрим хизматлар 30-40фоиз ошган.
  3. Мино, Муздалифа ва Арафот манзилларидаги хизматлар учун мажбурий тўлов нархи кўтарилган. Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналар учун 5 фоизлик солиқ киритилган;
  4. Ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига янги тўловлар жорий этилган. Масалан, виза божи, тиббий суғурта, ҳаж электрон портали харажатлари кабилар.
  5. Натижада дунё мамлакатларида ҳам ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган.

Шуларни инобатга олиб, “Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори, Жамоатчилик кенгашининг қарорига асосан, 62 миллион 900 минг сўм сўм этиб белгиланди.

Ўтган икки йилда ҳаж сафари бўлмагани нуқтаи назаридан ушбу сумма ҳар жиҳатдан ҳақиқатга яқиндир.

Интернетдан олинган маълумотларга кўра, Қозоғистонда энг арзон пакет          – 5 900 энг қиммат пакет 13 000, Россияда энг арзон пакет              – 3 700 энг қиммат пакет 25 000, Индонезияда энг арзон пакет – 3 700 энг қиммат пакет 12 000 ни ташкил этган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон томони ушбу санаб ўтилган давлатлардаги энг қиммат пакетга яқин хизматларни кўрсатади. Жумладан, Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарини, Макка шаҳрида ҳам 5 юлдузли “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси олинган.

Ушбу меҳмонхоналар юқори сиғимлилиги, муқаддас қадамжоларга яқинлиги ва Ўзбекистон билан ишлашда кўп йиллик тажрибага эгалиги билан алоҳида ажралиб туради. Масалан, Макка шаҳридаги “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси бир вақтда барча ҳожиларимизни жойлаштириш имкониятига эга.

Маълум қилинишича, қуйидаги хизматлар ҳам энг юқори даражада кўрсатилади:

  • 3 маҳал иссиқ овқат
  • 24 соат тиббий ва транспорт хизматлари
  • Мадина, Макка ва Жидда йўналишларида замонавий автобуслар
  • Ҳаж китоби, буклетлари, сумка-нимчалар
  • Юртимизнинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш
  • Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри рейслар
  • Қурбонлик хизматлари
  • Мино, Муздалифа ва Арафот водийларида ҳам 3 маҳал иссиқ овқат ҳамда роҳат билан ибодат қилиш қулай жойлар ҳозирланади.

 

Икки йиллик танаффусдан сўнг, ҳаж сафарига йўл очилгани учун Аллоҳ таолога шукроналар айтамиз ва зиёратчиларимизга ҳажлари мабрур бўлсин, деймиз.

 

Жабборов Музаффар,

Тошкент шаҳридаги "Фотимаи Заҳро"

жоме масжиди имом-хатиби

Read 1827 times

Мақолалар

Top