Мақолалар

Хотира ва қадрлаш – муқаддас инсоний бурч

Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маьнавий меросимиз бор.Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади,уруш эса батамом қораланади.

Азиз ва мукаррам инсон зотининг ёши хам, кексаси хам, аёли хам, эркаги хам бирдек қадр- қимматга эгадир. Мукаддас Ислом дини инсон қадрини шу даражада юқори кўтарганки хатто, унинг тириги билан ўлигининг ҳурмати бирдек қадрланади. Дунёдан ўтиб кетган марҳум яқинларимизни доимо яхши сифатлар билан эслаш хам инсонийлик бурчимиздир. Бу хақда муборак ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар” деганлар. (Термизий ривояти)

Юртимизда анъанавий нишонланадиган, алоҳида эътибор қаратиладиган кунлардан бири бу, Хотира ва қадрлаш кунидир. Бу кунда биз ўтмишда ўтган аждодларимиз хусусан, Ватан озодлиги, халкимизнинг фаровонлиги йулида жонларини фидо килиб, бугунги кунда оламдан ўтиб кетган барча фидойи юртдошларимизни ёдга оламиз. Биз ўтганларни махсус бир кунда, айни 9 майда хотирлашимиз рамзий маънода бўлиб, аслида ҳар доим ҳар лаҳзада уларни эслаб дуолар қиламиз, уларнинг хаёт йўлларини ўрганиб улардан намуналар оламиз. Шунингдек, келажак авлод бўлмиш фарзандларимизга хам ўтган аждодларимизнинг ҳаёти биз учун улкан намуна эканини уқтириб келамиз. Уларнинг яхшиликларини ҳамиша ҳар доим ёдда тутамиз. Зеро, тарихий хотирасиз келажак йўқ, деб бежизга айтилмаган. Хотира ва қадрлаш деган гаплар бир кунлик анъанага боғланиб қолмаслиги керак. Ватан, миллат, дин йулида жон фидо қилган аждодларимиз хотираси бизлар учун қанчалик ардоқли ва муқаддас бўлса, кексалик ёшига етган улуғларимизнинг қадрига етиш, ҳурматларини жойига қўйиш хам шунчалик муҳимдир.

Бу кунларда кқилинадиган хайрли ишлардан бири ёши улуғ кишиларнинг ҳолидан хабар олишимиз, уларнинг қалбларига хурсандлик киритишимиздир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) ҳадиси шарифда шундай деганлар: “Кичигимизга раҳм қилмаган ва катталаримизнинг қадрига етмаган кимса биздан эмасдир”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Давлатимиз доимо уруш қатнашчилари кекса ёшдаги отахонларимиз ва онахонларимизга катта диққат эътибор билан ғамхўрлик қилиб келмокда. Яратгандан барча марҳум аждодларимизни Ўзининг раҳматига олиб уларнинг ҳакларига қилаётган дуоларимизни қабул қилиб, орамизда ҳаёт қолганларига фаровон хаёт тинчлик ва офият беришини сўраб қоламз.

Одилжон Нарзуллаев

Янгийул тумани “Имом Султон” жоме масжиди Имом хатиби

Read 1431 times

Мақолалар

Top