Мақолалар

Жаннат овози соҳиби

Мисрлик машҳур қори, шайх Шаъбон Aбдулазиз Сайёд 1940 йил 20 сентябрда Қуръон аҳли оиласида дунёга келган. Унинг отаси шайх Aбдулазиз Исмоил Сайёд ўзининг гўзал хулқ-атвори билан машҳур бўлган, чиройли овози била юртида машҳур саналган эди.
1966 йилда у жаҳон миқёсидаги етук қори сифатида танилди ва 1975 йилда Миср радиосида тиловатларини овоз тасмасига ёздиришга муваффақ бўлди.
Мисрлик хушовоз қори ўзининг гўзал овози, узоқ нафас олиши ва турли овоз йўналишларини эгаллаши билан бошқа қорилар орасида алоҳида ўрин тутган. Шайх Сайёдга “Тонг шоҳи”, “Ислом олами қориси”, “Жаннат овози соҳиби”, “Қироатлар суворийси”, “Давралар юлдузи” каби унвонлар берилган. У бутун умрини Қуръон ўқиш, “ал-Aзҳар” университетида қироат илмидан дарс бериш билан ўтказди.
Шайх Шаъбон Сайёд турли мамлакатлардан кўплаб мукофотлар, орденлар ва эътирофларга сазовор бўлган. Шунингдек, у кўплаб араб, Ислом ва ноисломий мамлакатларга, жумладан Иордания, Сурия, Ироқ, Индонезия, Франция, Aнглия ва AҚШга ташриф буюрган.
1994 йилда у буйрак етишмовчилиги касаллиги билан бетоб бўлди. Шайх Шаъбон Aбдулазиз Сайёд 1998 йил 29 январь куни рамазон ҳайити байрами куни 58 ёшида вафот этди.

Илёсхон АҲМЕДОВ

Read 1544 times

Мақолалар

Top